1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида илк маротаба Рамазон ҳайити намози ўқилди

07:02 / 05.06.2019 2110 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 5 июнь куни юртимизнинг барча жоме масжидларида мўмин-мусулмонлар «Рамазон ҳайити» намозини адо этишди. Жумладан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида илк маротаба «Рамазон ҳайити» намози ўқилди. Эрта тонгдан ушбу янги қурилган масжид юртдошларимиз билан гавжум бўлди.

Муҳташам, бунёд этилган жоме масжидида ҳайит намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун масжид жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтди. Шунингдек, «Рамазон ҳайити» байрами фазилатлари хусусида мавъиза қилди.

Дарҳақиқат, ийд Рамазон ҳайит байрами кириб келиши билан ҳар бир мўмин-мусулмоннинг қалбидан икки туйғу ўтади. Биринчиси бу қувонч туйғуси бўлса, иккинчиси шундай марҳаматли ойнинг якунланганидан афсусланиш ҳиссидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг улуғворлиги ҳақида шундай марҳамат қилганлар:

«Агар умматларим Рамазон ойининг улар учун қанчалик шарофатли ва баракотли эканини яхши билганларида эди, фақатгина шу бир ой эмас, балки йилнинг қолган ҳамма ойларида ҳам рўза бўлишини орзу қилган бўлар эдилар».

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз» (Бақара сураси, 183-оят).

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Рамазон ойида рўзанинг фарзлигига ишонган ва Аллоҳ таолонинг розилигини истаган ҳолда рўза тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар».

Азиз юртдошлар, Рамазон ойининг охирги кунларида барчамиз қуйидагиларни айтиб қолайлик:

Ҳамма ойларнинг Робби танҳодир. Рамазонни Робби шаввол ойи ва бошқа ойларнинг ҳам Роббидир. Бизнинг вазифамиз қайси ой бўлишидан қатъий назар Роббимиз жонимизни олиб, то биздан рози бўлгунига қадар ибодат қилиб динида мустаҳкам қолишимиздир.

Аллоҳим! мустаҳкам дининг ва тўғри йўлинг узра бизларни собитқадам қил! Кўз очиб юмганчалик фурсат ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Азиз юртдошларСизга Islom.uz порталининг иловаси янгиланганини маълум қиламиз.Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган давоми...

5706 11:33 / 24.10.2018
VRapeutic стартапи билан собиқ электротехника талабаси ва компьютер муҳандиси Аҳмад Қаббоний ўқиш ва ривожланишда нуқсони бор болаларга иммерсив технологиялардан давоми...

1260 15:10 / 09.03.2021
Айни кунларда зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги Zamzam Pullman меҳмонасида истиқомат қилмоқдалар. Ушбу меҳмонхона Масжиди Набавийнинг шундоққина ёнгинасида бўлиб, давоми...

818 15:20 / 05.06.2023
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига 20232024 ўқув йили учун ихтисослик ва ижтимоийгуманитар фанлар мажмуасидан ўтказилган қабул давоми...

1002 11:05 / 09.08.2023
Аудиолар

121305 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42814 14:35 / 11.08.2021