1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бомдод намозининг фазли

17:10 / 24.05.2019 4559 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бомдод намози савоби кўп ва аҳамияти катта намоздир. Баъзиларда “Нега Аллоҳ таоло бандалари бомдод намозини адо этиши учун бу пайтни, яъни уйқу пайтини ихтиёр қилди?” деган савол пайдо бўлиши мумкин.

Инсон бирор мукофотга эришганда ёки бирор воқеадан хурсанд бўлганда, гўзал манзарани кўрганда, миясида дофамин деган секреция, гармон ишлаб чиқарилади.

Хўш, дофамин нима? Бу – роҳатланиш ва завқланиш учун жавобгар нейромедиатор (нервларга сигнал узатувчи восита). Биз учун ёқимли бирор нима рўй берган пайтда миямизда дофамин ишлаб чиқарилади. Кечасидаги уйқу миянинг бу моддани камроқ ишлаб чиқаришига ёрдам беради. Шунда мия кундузи бу моддани кўпроқ ишлаб чиқаришига имкон қилинган бўлади. Қуёш чиқишидан олдин уйқудан туриш дофаминнинг кўп миқдорда ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Мана шунда мия ўз вазифасини юксак лаёқат билан бажаради. Натижада, инсон хушкайфият, хурсанд ҳолда бўлади.

Ушбу суратда дофаминни кўряпмиз. У мия ҳужайралари орасида гармон, асаблараро узатгичи вазифасини бажаради. Бу модда кўпайгани сари мия энг яхши ҳолатда, инсон эса баҳри дили очилган, ёқимли туйғулар оғушида бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида бундан бир минг тўрт юз йил олдин айтиб қўйганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Шайтон сизлардан бирингиз ухлаб ётган пайтида гарданига учта тугун тугади. У ҳар бир тугунга ура туриб: «Ҳали тун узоқ, ухлайвер», дейди. Агар (банда) уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, битта тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчи тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, учинчи тугун ҳам ечилади ҳамда у тетик ва хушҳол бўлиб қолади. Акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Ҳадисдаги «Акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади» деган гап ҳозирги замон илмининг хулосасидир. Қуёш чиқишидан олдин уйқудан туриш кишини нафсий, руҳий хотиржамликка олиб боради.

Эй мўмин биродарим! Энди бомдод намозига уйғониб, танангизда тетиклик, қалбингизда хотиржамлик, кайфиятингизда кўтаринкилик, бутун жисмингизда хушҳолликни ва, энг муҳими, Аллоҳнинг фарзини адо этиб, улкан савобларни қўлга киритинг.

 Абдуддоим Каҳел

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
таржимаи ҳолСамарқандда давом этаётган .Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусидаги халқаро конференциянинг мартабали давоми...

2113 09:03 / 05.03.2020
Ҳасан Басрий роҳиматуллоҳи алайҳ отаонага яхшилик қилишни шундай тушунтирган эканлар .Отаонага яхшилик қилиш ndash қўлингдаги молмулкни улар учун сарфлаш, гуноҳ давоми...

2236 11:24 / 17.06.2019
Бир жамоа аъробийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришди. У кишининг олдиларида набиралари Ҳасан ибн Алий ўйнаб юрган эди. Расулуллоҳ давоми...

2310 16:00 / 12.01.2022
Термизий раҳимаҳуллоҳ Ато ибн Ясордан, у Муоз ибн Жабалдан ривоят қилади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар quotЖаннатда юзта даража бордир. Ҳар бир давоми...

5247 08:30 / 13.12.2018
Аудиолар

121586 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43057 14:35 / 11.08.2021