«Мен АҚШда насроний оилада дунёга келдим. Ҳар доим бу оламнинг яратувчиси борлигини билар эдим. Фақат бошида бу мавзу ҳақидаги тушунчам анча чалкаш эди», дейди асли АҚШ фуқароси бўлган, ҳозирда исломий каналда тележурналист бўлиб фаолият олиб бораётган Марзий хоним.
У IQNA ахборот агентлигига берган интервюсида, исломни қабул қилиш сабаблари ҳақида сўзлаб, ҳаётида кечган бу жараённи шундай ифодалаб берган. «Насронийликда Парвардигор масаласида Ота, фарзанд ва муқаддас руҳ учлиги (Тройка)га эътиқод қилинади. Лекин менинг қалбим буни тўғри эмаслигига ишонар эди. Аллоҳнинг уч кишидан иборат эканини қабул қилиш мантиққа тўғри келмас эди. Университетда ўқиб юрганимда ҳам бу мавзуда кўп баҳслашар эдим. Ислом эса бу борадаги қарашларимга жуда ҳам маъқул бўлиб кўринарди. Ниҳоят, исломдаги тавҳид масаласи, яъни барча борлиқларни яратган яккаю ягона Аллоҳ таоло экани қалбимга таскин берди. Кейинчалик насроний ва ислом динларини қиёслаб кўрдим ва Ислом динининг комил дин эканига шубҳам қолмади. Тўғри йўлни топганим учун мусулмон бўлишга қарор қилдим».