1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Қарз масаласи

05:00 / 17.02.2017 3659 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Киши молиявий фаолиятида бошқаларнинг қилганига қараб эмас, ўзининг билимига ва имконига қараб иш тутиши лозим. «Фалончи пистон ишни қилиб, бунча пул топган эмиш, мен ҳам шуни қиламан», деб қарзга кириб қолмаслик керак. Ҳозирги қарздорларнинг аксарияти шу қабилда иш тутганлардир.

Мабодо қарз олишга мажбур бўлиб қолганда ҳам, уни олишдан аввал минг бор ўйлаб кўриш керак, ўша қарзни узишга имкони борми, йўқми. Кўчилик қарзга пул топсам бўлди, ишим юришиб кетади, деган  фикрда бўлади. Аслида эса пул топганнинг ҳаммаси ҳам бойиб кетавермайди. Агар шундай бўлганида, бугун қарздорлар бу қадар кўпайиб кетмасди. 

Қарздор бўлиб қолганлар қарзларини узиш бирламчи вазифаларидан  бири эканини бир зум ҳам эсдан чиқармасликлари, қарзнинг узилмай қолиши ҳам бу дунёнинг, ҳам охиратнинг шармандалиги эканини унутмаслик лозим. Агар банданинг нияти содиқ бўлса, қарзини узишга сидқидилдан уринса, Аллоҳ таоло унга ёрдам бериши ҳақдир.

Бир киши қабулимга кириб, китобларимдан бирига имзо чекиб беришимни сўради. Сўнгра: «Қарздор одам қарзини ўтамасдан туриб қилган ибодати қабул эмас, деган гап эшитдим, шу тўғрими?» деб сўради. Мен унга: «Бу гап тўғри эмас, қарзни узишга ҳаракат қилаверади ва ибодатларини ихлос билан  адо қилаверади. Қолаверса, ибодатлари давомида Аллоҳ таолодан қарзини узишни осон қилишини сўраб дуолар қилиб туради», дедим.

У киши турли сабабларга кўра ўн беш минг доллардан кўпроқ қарз бўлиб қолганини, қурилишда ишлаб, аста-секин қарзини тўлаб бораётганини, бу ишида қатъий эканини таъкидлади ва дуо сўради. Кейинчалик ҳам тез-тез келиб, ўз ишидан хабар бериб турди. Аллоҳ таоло у бандага ёрдам қилди. Қарзидан қутулди. Оиласининг ҳолати яхшиланди. Фарзандлари билан фаровон турмушда яшаб бориш бахтига муяссар бўлди.

Албатта, мўмин банда бошқа ишларидаги каби, қарздан қутулиш борасида қилаётган фаолияти давомида ҳам доимо Аллоҳ таолодан кўмак сўраб туради. У Зотга илтижо ила дуолар қилади.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Қарз ва унга боғлиқ масалалар китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Савдода ҳаром қилинган ишлардан яна бири бозорга келтирилаётган савдо молининг олдини тўсиб чиқиб, арзонга олиб, қимматга сотишдир. . .Ибн Умар давоми...

1708 15:29 / 20.07.2019
Шу ўринда рибо ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтсак. .Рибо, луғатда .зиёда, деган маънони англатади. Шариатда эса қарз берувчи қарздордан маълум вақт муқобилига асл давоми...

59611 05:00 / 07.03.2017
Аллоҳ таоло .Сулҳ яхшидир,, деган Нисо 128. Шарҳ Сулҳ нафақат мусулмонлар учун, балки барча инсоният учун яхши нарсадир. Ҳамма нарсани уруш жанжалсиз, келишув, сулҳ давоми...

2802 05:00 / 17.02.2017
Савдогарларнинг одобларидан бири савдо молидан хайрэҳсон қилиб туришдир. . ,. .Қайс ибн Абу Ғарза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

2146 19:41 / 21.09.2019