1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Сеҳр

14:00 / 03.05.2019 2420 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сеҳргар, шак-шубҳасиз, кофирдир. Аллоҳ таоло айтади:

«Балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар» (Бақара сураси, 102).

Малъун шайтоннинг одамларга сеҳр ўргатишдан кўзлаган бирдан-бир мақсади – уларни мушрикка айлантириш.

Аллоҳ таоло Ҳорут ва Морут ҳақида хабар бериб шундай дейди:

«Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни, одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар. – Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг орасини бузадиган нарсаларни ўрганадилар. (Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар. Улар ўзларига ҳеч фойдасиз, билъакс зарарли нарсаларни ўрганадилар. Ахир (Аллоҳнинг Китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку» (Бақара сураси, 102).

Кўплаб гумроҳ кимсаларнинг сеҳрга аралашиб юрганига гувоҳ бўласиз. Улар сеҳрни фақатгина ҳаром деб ўйлайдилар ва унинг куфр эканини ҳис қилмайдилар. Бу ҳол айниқса, эр-хотин орасидаги муносабатларда – иссиқ-совуқ ва шу каби нарсаларни қилишда яққол намоён бўлади. Улар бу ишларида аксарият қисми ширк ва куфр бўлган сўзларни қўллайдилар.

Сеҳргарнинг жазоси – ўлим. Чунки у Аллоҳга куфр келтирган ёки шунга яқинроқ иш қилган бўлади.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Еттита ҳалокат қилувчи гуноҳлардан сақланинглар», деб улардан бири сеҳр эканлигини баён қилганлар (Бухорий, Муслим ривояти).

Ҳар бир банда Аллоҳ таолодан қўрқиши ва дунё-ю охиратини куйдириб юборадиган бунингдек ишлардан сақланиши лозим.

Жундаб розияллоҳу анҳу айтган эдилар: «Сеҳргарнинг жазоси – қилич билан чопиб ташлаш».

Бажола ибн Убда айтади: «Умар розияллоҳу анҳудан вафот этишларидан бир йил олдин мактуб олдик. Унда, «Сеҳргар эркагу сеҳргар аёлнинг ҳар бирини ўлдиринглар», дейилган эди (Аҳмад, Абу Довуд ривояти).

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтадилар: «Аллоҳ азза ва жалла: «Мендан ўзга илоҳ йўқ. Сеҳр қилган ва сеҳр қилдирган, фол очган ва фол очдирган, шумланган ва шумлантирган кимсалар Мендан эмас» дейди», деб айрим китобларда ўқидим».

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Фолбин сеҳргардир, сеҳргар эса кофирдир», деганлар. Абу Мусо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Уч тоифа одам жаннатга кирмайди: «Маст қилувчи нарсага одатланиб қолган кимса, қариндош-уруғлар билан алоқани узган кимса ва сеҳрни тасдиқловчи кимса» (Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Албатта, дам солиш (афсун ўқиш), тумор тақиш ва иссиқ-совуқ қилиш ширкдир» (Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти). Кимки тумор ёки мунчоқ тақиб, бу кўз тегишидан сақлайди, деб эътиқод қилса ширк келтирган бўлади. Иссиқ-совуқ Аллоҳ таоло битган тақдирга таъсир этади, деб эътиқод қилишади. Бу эса ширкдир.

Хитобий розияллоҳу анҳу айтадилр: «Агар Қуръон ёки Аллоҳ таолонинг исмлари билан дам солса, бу мубоҳдир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга дам солиб: «Сизларни Аллоҳнинг тўлиқ калималари ила ҳар бир шайтону ҳашаротдан ва ҳар бир ёмон кўздан Ўз паноҳида сақлашини сўрайман», дер эдилар» (Ҳоким ривояти).

Аллоҳ паноҳ сўралгувчи зот, суянишга лойиқ зот ҳам Удир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Эй мўминлар, кофирларнинг лашкарига дуч келганингизда саноқлари кўплигини кўриб уларга орқа ўгирманглар яъни, қўрқиб қочманглар. Кимки ўша давоми...

2285 11:12 / 08.06.2019
Аллоҳ таоло буюради.Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз, Анъом сураси, 121.Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ушбу ояти кариманинг тафсирида шундай давоми...

3391 16:25 / 31.01.2019
Аллоҳ таоло .Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар...,, деди Нур сураси, 30 оят.Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2050 09:00 / 31.12.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таоло .Кимки Менинг дўстимга душманлик қилса, унга қарши уруш эълон қилдим,, давоми...

2263 15:00 / 22.07.2019
Аудиолар

121536 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43021 14:35 / 11.08.2021