1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ойнаи жаҳон ва радио орқали салом берилса...

11:00 / 06.08.2020 5128 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ойнаи жаҳонда бериладиган аксар кўрсатувларни бошлашда, шунингдек, кўплаб эшиттиришларнинг аввалида салом бериш одат тусига кирган. Бу, албатта, яхши бир ҳолат. Шу билан бирга, ушбу саломга алик олиш лозимми ёки йўқми, деган савол туғилиши ҳам табиий. Бу ҳақда Қатардаги фатво марказининг фатвосида қуйидагиларни ўқиймиз:

«Радио, телевизор ёки интернет тармоқларидаги бирор сайтда салом сўзини эшитса, агар эфир жонли бўлса ва бир мусулмон умумий салом берса, мисол учун, олиб борувчи: «Ҳурматли тингловчилар ва томошабинлар, ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ», деса, у ҳолда, саломни эшитган ҳар бир кишига алик олиш вожиб бўлади, чунки у салом берилганлар жумласига киради. Аммо ушбу саломга бошқа бировнинг алик олганини аниқ билса, вожиб соқит бўлади, чунки саломга жавоб қайтариш фарзи кифоядир.

Аммо, такроран узатилаётган кўрсатувларда бўлганидек, эфир жонли бўлмаса, ёки салом маълум бир кишиларга йўналтирилган бўлса, масалан, бугунги кундаги силсилали кинолар ‒ сериаллар ва театрларда бўлгани каби, у ҳолда, саломга алик олиш вожиб бўлмайди, чунки бундай пайтларда тинглаётган киши назарда тутилмаган бўлади».

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳаё, сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда, .Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб, ўзини паст олиш ва ўзгаришдир,.Уламолар ҳаёни давоми...

4921 20:44 / 09.05.2017
Инсоний табиат ажойибот ва сирасрорларга тўла. Инсон зоти борки, яхшилик билан зикр қилинишни, ўзгалар томонидан эсланишни яхши кўради. Нафақат яхши кўради, балки давоми...

2455 14:00 / 06.05.2023
Эй иймон келтирганлар Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқойдин душмандир.Маълумки, .Ислом, сўзи .Аллоҳга бўйсуниш, давоми...

4270 15:43 / 12.10.2017
. . Ториқ ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўраганида у зот наҳий давоми...

1169 09:08 / 27 февраль