1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқанд музейида дунёдаги энг катта Қуръон китобларидан бири сақланмоқда

07:10 / 24.04.2019 1763 pdf Ўқиш режими + -

Самарқанд вилоятининг Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида сақланаётган мазкур Қуръони карим ҳажми ва тахланиши жиҳатидан Марказий Осиёда энг нодир нусхалардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Самарқанд давлат музей қўриқхонаси илмий ходими Ш.Рустамов Kun.uz га хабар берди.

Самарқанд қозикалони Мир Низомиддин Хожа ибн Мир Абдуғаффор Хожанинг маълумотига кўра, бу нусха ҳижрий 1271 йилда (милодий 1854–1855 йилларда) Бухоро ҳукмдори Амир Насруллоҳ буйруғи билан самарқандлик котиб Мулло Ҳасан Самарқандий томонидан сулс хатида Самарқанд қоғозига кўчирилган.

Китобнинг биринчи бетида Бибихоним масжидига вақф қилингани ёзилган. Кейинчалик Шоҳи Зинда мақбарасига ўтказилган.  

Ушбу Қуръони карим ҳижрий 1298 йилда (милодий 1881–1882 йиллар) ва 1339 йилда (милодий 1922–1923 йилларда) таъмирланган. Таъмирлаш ишларида Мулла Абдураҳмон Мирсолиҳов, Порсохўжа Турсунхўжаев, ранги ўчган жойларини қайта ёзишда мулла Сайфиддин Абдусатторов қатнашган.

Кейинчалик 1939 йилда Шоҳизинда мақбарасидан олиниб, Самарқанд вилоят музейига (ҳозирги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи) топширилган.

Қуръони каримнинг ўлчами 104 х 156 см бўлиб, 32 варақдан иборат. Китоб унвони (номи) биринчи бетида бўлиб, зарҳал ҳарфлар билан ишланган. Ҳар бир бети бир-бирига уланган варақлардан иборат бўлиб, ёғочдан ясалган тўртбурчак бўлмаларга маҳкамланган. Бурчаклари тери билан қопланган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга шукрки, юртимизда жума намози ўқиладиган жоме масжидларда Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 10 августдаги қарори талаблари ва карантин қоидаларига давоми...

1363 12:02 / 13.08.2021
Эътиқодлар хилмахил бўлган ва кўп миллатли жамиятда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тотувлик муҳити, инсонпарварлик ва меҳроқибат туйғуларини шакллантириш давоми...

2797 12:20 / 06.07.2021
Куни кеча Саудия Арабистони Жидда шаҳрида бошланган Қуръони карим мусобақасида мамалакатнинг 21 та университети, давлат ва нодавлат коллежларининг жами 500 нафар давоми...

1752 10:50 / 21.01.2019
Бангладешдаги Эрон маданий атташеси Ислом маданияти ташкилотининг Халқаро маркази ҳамда Европа Қуръон уйи ҳамкорлигида махсус виртуал Қуръон ўқиш семинарини давоми...

936 08:30 / 17.03.2021
Аудиолар

121443 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42939 14:35 / 11.08.2021