1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

"Уникига ўғирликка келгандим, ўзи мени ўғирлади"

07:10 / 22.04.2019 1967 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зикр қилинишича, бир ўғри Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг деворларига тирмашиб, ҳовлига тушиб, ўғирлагани ул-бул нарса ахтарди. Лекин ҳеч нарса топа олмади. Қараса, уй эгаси намоз ўқияпти. Молик раҳимаҳуллоҳ намозни тезда ўқиб, ўғрига ўгирилиб қарадилар ва унга салом бердилар. Кейин: “Эй биродарим, Аллоҳ сени кечирсин. Уйимга кирдинг, аммо оладиган нарса топмадинг. Мен сени бу уйдан бирор фойда топмай чиқишингга қўймайман” дедилар.

Ўрниларидан туриб, идишда сув келтириб, ўғрига: “Таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқи. Шунда сен талабида келган нарсанг (молу дунё)дан кўра яхшироқ нарса билан қайтасан” дедилар. Бу гапларни эшитган ўғри: “Хўп бўлади, жоним билан!” деди-да, туриб, таҳорат олди ва икки ракат намоз ўқиди. Намоз ўқиб бўлгач: “Эй Молик, яна икки ракат зиёда қилсам дегандим” деди. Молик раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ сени қодир қилганича қўшавер!” дедилар. Ўғри тонггача тўхтамай намоз ўқиди.

У намоз ўқиб бўлгач, Молик раҳимаҳуллоҳ: “Тўғри йўлда юриб, уйингга қайт” дедилар. Ўғри: “Эй саййидим, бугун сизникида турсам дегандим. Чунки, бугун мен рўзани ният қилдим” деди. Шунда Молик раҳимаҳуллоҳ: “Меникида истаганингча тур!” дедилар. Ўғри у зотнинг уйларида бир неча кун кундузлари рўза тутиб, кечалари намоз ўқиб яшади.

Бир неча кундан сўнг ўғри уйига қайтмоқчи бўлганида у зотга: “Эй Молик, мен тавбани ният қилдим” деди. Шунда Молик раҳимаҳуллоҳ: “Бу иш Аллоҳ азза ва жалланинг қўлидадир” дедилар. Ўғри ўша онда тавба қилди ва тавбаси чиройли бўлди. Кейин у зотнинг ҳузурларидан чиқди. Бир пайт ўғрилардан бири унга йўлиқиб: “Ўйлашимча, бирорта конга тушибсан шекилли?” деб сўради. Шунда у: “Эй биродарим, Молик ибн Динорникига тушдим. Уникига ўғирликка келгандим, ўзи мени ўғирлади. Мен Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим. Энди эса мен бу эшикни (тавба эшигини) лозим тутаман. Аҳбоблар (Аллоҳнинг яхши кўрган бандалари) етган мақомга етмагунимча бу эшик ёнидан жилмайман” деб жавоб берди.


Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ давоми...

3908 11:00 / 21.02.2023
Отаси вафот этганидан кейин мусулмон фарзанд отасининг акаукаларини худди отасини эъзозлагандек эъзозлаши, уларни ота ўрнида кўриши лозимлиги шариатимизнинг давоми...

3198 16:02 / 03.12.2018
Абдулазиз ибн Абу Рувод айтади .Бир гуруҳ ҳожилар Каъбага кириб келишди. Уларнинг орасида бир аёл ҳам бор эди. У тинмай .Роббимнинг байти қаерда, дер, ёнидагилар давоми...

1773 08:00 / 15.06.2020
иккинчи мақола7. Бир неча йиллар олдин дунё ахборот айвонида .2012 йилнинг декабрь ойида қиёмат бўлади. Олимлар юз берадиган даҳшатли фалокатлар ҳақидаги давоми...

1213 11:04 / 24.09.2020
Аудиолар

121625 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43087 14:35 / 11.08.2021