1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муҳаммад Тақий Усмоний – XXI аср Нававийси (тўртинчи мақола)

16:10 / 17.04.2019 3421 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳиндистон ва Покистоннинг олмаси

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари шундай дейдилар: «Падаримнинг  Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда ҳақидаги гапларини эшитганимдан кейин уни зиёрат қилмоқ учун қалбимда бир кучли истак пайдо бўлди. Аммо истагимни  қондиришнинг ҳеч имкон йўқ эди. Чунки ўша пайтда Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда Сурияда эдилар. Ва у вақтлар зиёрат қилиш имконсиз эди. Узоқ интиқликдан сўнг 1963 йилда шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудданинг Покистонга келаётганлари ҳақидаги хушхабарни эшитдик. У кишининг зиёратдан мақсалари – Покистон ва Ҳиндистон кутубхонларидаги ноёб қўлёзмаларни тадқиқ қилиш ва бу ердаги олимлар, илм аҳли билан фикр алмашиш  эди. Шайх Карачида бир неча кун қолдилар. Бу орада Дорул-улум Карачини ҳам зиёрат қилдилар. У ерда бир мажлис ташкил қилинди. У кунларда мен ҳам бир қанча арабий китобларнинг таълими билан машғул эдим. Отам мендан арабча бир маъруза қилишимни истади. Мен маъруза қилдим. Нутқим орасида Ҳинд олд қитъасидаги мадрасаларнинг тарихи ва Дорул-улум Девбанднинг қурилиши, Девбанд уламоларининг хизматлари ҳақида қисқача гапириб ўтдим. Бунга  шайх тасаннолар айтдилар. Йиғилиш охирида Дорул-улум зиёратчи дафтарига шуларни ёзиб қўйдилар: “Муҳаммад Шафийнинг авлоди азиз биродарим Муҳаммад Тақий Усмонийнинг балоғати шу даражадаки арабларнинг заиф томонларини уларнинг тилида ўртага ташлай билади”.

Шундан кейин Дорул-улумдан қайтарканлар, мен фақирга бўлган муҳаббатини шу шаклда тилга олдилар: “ Олма бўлсанг сени ердим”. Ундан сўнг мени “Ҳиндистон ва Покистоннинг олмаси” деб атай бошлади. Ва, ҳатто баъзи асарларида мен билан бу шаклда баҳс қилди. Зиёрати давомида бу фақир шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғуддадан ҳадис ижозасини ҳам олди”.

Ҳосилдор муаллиф

Ғайрату шижоат билан инглиз тилини ўрганган Муҳаммад Тақий Усмоний босма нашрларда ҳам фаол эди. У киши ўз мақола ва таржималари билан қатнаша бошлади. Исломий илмларга оид араб, урду, инглиз тилларида ёзилган юзлаб мақола ва таржималари дунё юзини кўрди. Кўплаб мухлисларга эга бўлди.

Суннатнинг кучи ва таъсири

Асли исми “Тҳе Аутҳотирй оф Суннаҳ” бўлган ва доктор Меҳмет Ўзшенел тарафидан турк  тилига «Суннатин Деғери ва Бағлайичилиги» ўлароқ таржима қилинган бу асар суннатнинг моҳияти, унинг аҳамияти, тарбиявийлиги ва саҳиҳ бир шаклда нақл қилинганлиги шарқшуносларнинг даъволарига муносиб бир шаклда жавоб бўлди. Бу иш бир нуфузли халқаро йиғилишда маъруза учун ҳозирланган эди, кейинчалик Муҳаммад Тақий Усмоний уни китоб ҳолига келтирилдилар.

Эътикоф рисоласи

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг урду тилида ёзилган бу кичик рисоласи инглиз ва турк тилларига таржима қилинган. Асар эътикоф ва унга доир масалалар, зарур нуқталарига бағишланган. Асар ҳажман кичик бўлса-да, аммо қиймати ғоятда баланддир.

  Осон амаллар 

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг Муҳаммад Темирчи томонидан турк тилига таржима қилинган «Осон амаллар» асари фарз ва вожибларга ғоятда эътиборли бўлганларнинг амал дафтарига осон, лекин қиймати баланд бўлган баъзи амаллар илова қилинган. Асарнинг асосий ғояси динни қийин, деб ғафлатда ўтирганларга унинг қийин бўлмаган осон амалларини кўрсатиб беришдан иборат.

  Фатво усули 

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг туркчага таржима қилинган «Фатво усули»га тақриз ёзган Абу Бакр Шифил шундай дейди: «Покистонлик Асримизнинг ислом дунёсидаги йирик олими Муҳаммад Тақий Усмоний томонидан ёзилган бу асар буюк қийматга эга бўлиб, улкан бир бўшлиқни тўлдириб турибди. Асарнинг ўзига хослиги шундаки, масалалар ва мисоллар кунимизга боғлиқ бир шаклда ёзилган, шунингдек, бошқа мазҳабларнинг манбалари ва олимларидан ўзига хос тарзда фойдаланилган. Китобнинг “Ҳукмларнинг ўзгармаслиги” қисми   ғоятда диққатга сазовор.

Улумул Қуръон 

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ томонидан урду тилида ёзилган бу асар инглизчага таржима қилинган бўлиб, у жами 600 саҳифадан иборатдир. Шу ўринда асарнинг ёзилиш тарихини Муҳаммад Тақий Усмонийнинг ўзидан тинглаймиз: “Отам мавлоно Муҳаммад Шафий ўзи томонидан ёзилган саккиз жилдли “Маарифул Қуръон” номли асарига Қуръон илмларининг аҳамиятли нуқталарни очиб берувчи бир муқаддима ёзишимни истади. Отамнинг истагани бажо келтириш мақсадида, белимни маҳкам боғлаб ишга киришдим. Қўлёзма нусхаси 200 саҳифадан ошади, бир тафсир учун узунгина муқаддима бўлди. Ҳали ҳам унинг аҳамиятли нуқталарига тегмаган эдим! Отамнинг тавсияси билан билан бу муқаддимани тафсирга уйғун бир шаклга келтирдим. Шундан сўнг у мана бундай китоб шаклига келди. Шундан кейин режалаштирганим китоб (Аллоҳнинг инояти билан) “Улумул-Қуръон”ни таълиф этдим.

Мавлоно Муҳаммад Шафий ўзи ёзган Маарифул Қуръон асарига муқаддима ёзишни Муҳаммад Тақий Усмонийга  топширганини шундай баён қилади:

 «Бу вазифани ўғлим Муҳаммад Тақий Усмонийга топширишимнинг сабаби хасталигим ва роҳатсизлигимдир. Бошқа томондан эса инглиз тилини дуруст билмаслигим эди. Яна шарқшуносларнинг Қуръон илмларига алоқадор салбий фикрлари олдида уларни ожиз қолдириш мен учун мушкул эди. Муҳаммад Тақий Усмоний эса уларнинг ёйган фасодларини жуда  яхши англаб туриб, уларга муносиб жавоб берди».

(давоми бор)

Дениз Аҳмадўғли

Таржимон Нодира Эркинжон

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз .таровеҳ, деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ сўзи роҳатистироҳат деган маънони англатади. Чунки мазкур намоз истироҳат давоми...

2373 09:00 / 14.04.2023
Исломнинг иккинчи мўътабар масжиди .МасжидунНабий, Пайғамбар масжиди Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида жойлашган. Масжид ўрнини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2549 11:30 / 23.09.2019
Динимиз тил орқали содир этиладиган гуноҳлардан қайтарган. Хусусан, бундай гуноҳларга ёлғон гапириш, чақимчилик қилиш, ёлғон гувоҳлик бериш, бировнинг обрўсига давоми...

4419 15:17 / 15.07.2020
1. Кибрли бўлманг. Камтарин ва мулойим бўлинг Ер юзида кибру ҳаво ила юрма Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассанrdquo давоми...

4148 16:30 / 27.03.2019
Аудиолар

121672 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43121 14:35 / 11.08.2021