1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Олимни ҳайратга солган «ажнабий»

15:00 / 12.04.2019 7689 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар:

«Бир куни хонамда ўтирсам сочлари ва кийиниши буткул ғарбона бўлган бир йигит олдимга кирди. Унда иймоннинг милтираб турган чироғи ҳам кўринмасди. Йигит савол берди:

– Ҳазрат, менинг ишим катта банк соҳасида ҳисоб-китобдан иборат. Мен буни Англияда ўқиб ўрганганман. Шу ишнинг моҳиятини биласизми?

– Биламан, Ҳиндистонда мен билган учта шу соҳанинг забардасти бўлса, тўртинчиси сен экансан.

– Менинг даромадим шаҳар ҳокиминикидан ҳам кўплигини биласизми?

– Биламан.

– Шу ишимда хотиржам ишлаб юргандим. Бир одам менга бу ишдан келадиган даромад ҳаром, деди. Шунга аввал сиздан аниғини сўраб билиб олайин, деб келдим. Бу ишим ҳақида нима дейсиз?

– Сенинг ишингда иккита ҳаром амал бор: қимор ва судхўрлик. Лекин, бир одам ҳаромдан пул топяпти. Билган ҳунари шу. Вақтики, бу ишнинг ҳаромлигини билгач, унга бошқа иш топиш фарз бўлади. Бошқа ҳалол ишни эса худди очдан ўлаётган киши егулик излагандек излайди. Лекин ўша ишни топилгунча ҳаром ишини ташламай туради. Токи шайтон сенга ҳалол ишни қидириб оч қолдинг, деган васвасани солмасин. Бу улуғларнинг гапидир.

– Ҳазрат, мен сиздан қандай иш топиш кераклигини сўрамадим. Бу ишим ҳалолми ё ҳаромми? Биргина сўзни сўрадим.

– Ишинг ҳаромдир.

– Буни ким ҳаром қилган? Сизми ё худоми?

– Аллоҳ ҳаром қилган.

– Аллоҳ ҳаром қилган бўлса, аввал ҳалолнинг эшигини очиб, сўнг ҳаром қилади. Ваъда бераманки, ўлгунимга қадар эски ишимга қайтмайман.

Ушбу воқеа менинг кўзимни очган эди. Бир одам «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ» дедими, сурати қандайлигидан қатъи назар бизнинг эҳтиромимизга лойиқ экан. Менинг дастлабки гумоним қандай эдию, унинг анча-мунча олимга хос бўлмаган таваккули қандай эди! Шу йигит ҳозир Американинг энг бой мусулмонларидан...»

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунёнинг турли қисмларидаги масжидлар ислом меъморчилигининг буюк намуналарини ўзида намоён қилади. Испаниянинг Кордова жоме масжиди, Истамбулдаги Султон Аҳмад давоми...

3323 21:03 / 06.11.2018
V боб Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Одамлар уламолар ихтилоф қилган масалалар ҳақида гапиришди. Баъзилари, иккаласи ҳам тўғри, деб айтишди, бу давоми...

1679 17:10 / 03.04.2019
Оқилона билим мени ҳаётнинг маъносизлигини тан олишга мажбур этди, менинг ҳаётим тўхтаб қолди ва мен ўзимга суиқасд қилиш ҳаракатига тушиб қолдим. давоми...

1647 08:00 / 02.05.2021
Банданинг ҳар бир амали унинг қалбига таъсир қилади. Агар яхши амал қилса, банда қалби равшанлашади, дилидаги ғуборлар тарқалади. Банда гуноҳ содир этганда қалби давоми...

5961 19:10 / 05.03.2019