1445 йил 14 зулқаъда | 2024 йил 22 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳизқил (Ҳизқиёл) алайҳиссалом

19:45 / 29.03.2019 2388 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юшаъ ибн Нун алайҳиссаломдан кейин Бану Исроилнинг ишини Ҳизқил алайҳиссалом давом эттирдилар. Аммо у кишининг фаолиятлари узоқ давом этмади. Ҳизқил алайҳиссаломдан кейин Бану Исроил кўплаб фирқаларга бўлиниб кетди ва уларнинг аҳволи ёмонлашди. Бу қавм ер юзида фисқу фасод билан машғул бўлишди, набийларини қатл этишди. Шу сабабли Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларнинг устидан душманларини ғолиб қилди, улар қатл қилган набийлар ўрнига туғёнга кетган жаббор подшоҳларни юборди. Натижада улар Бану Исроилнинг қонини зулм ила тўкишди, беаёв азоблашди. Бану Исроилга Ғазо ва Асқалон аҳли ҳам ғолиб келиб, улардан муқаддас тобутни тортиб олишди.

Шу даврдан бошлаб Бану Исроилдан нубувват кесилди, уларнинг давлати парчаланиб кетди. Иш шу ҳолда давом этиб, орадан тақрибан тўрт юз йил ўтди. Кейин Аллоҳ таоло уларга Шамвил (араб тилида яна Ашмувил, ибронийда Шамуэль, лотин тилида Самуэл, русчада Самуил) алайҳиссаломни набий қилиб юборди.

«Ислом тарихи» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тарихчи Муҳаммад Афанди Инабасовнинг интернет сайтларидан бирида эълон қилган мақоласида ёзишича, Бухорони биринчи бўлиб ҳижрий 54 йили милодий 674 йил Ислом давоми...

4540 11:00 / 16.12.2020
Аллоҳ Қуръонда Яъқуб алайҳиссаломнинг тилидан .Фақат кофир қавмларгина Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлурлар,, деган Юсуф сураси, 87оят. Бошқа бир жойда Иброҳим давоми...

2990 11:00 / 18 январь
Зулқаъда ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда иштирок этган саҳобалар билан умрага отландилар.Зул Ҳулайфа деган жойдан эҳром боғлаб, давоми...

2080 16:32 / 12.09.2021
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, одамларни Исломга даъват қилишда давом этавердилар. Амакилари Абу Толиб ҳам у зотни давоми...

2410 18:34 / 29.01.2020
Аудиолар

121722 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43163 14:35 / 11.08.2021