1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг фазли (еттинчи ҳадис)

11:10 / 16.03.2019 2240 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, дуо нозил бўлган ва нозил бўлмаган нарсага фойда келтиради. Эй Аллоҳнинг бандалари! Ўзингизга дуони лозим тутинг!» дедилар».

Шарҳ: Банда доимо ўзига тушган ва тушиш эҳтимоли бор бўлган нарсаларнинг ёмонлигидан сақланиш ниятида юради. Дуо эса нафақат сақланиш, балки ўша нарсанинг фойдали бўлишига ҳам хизмат қилар экан.

Дуонинг бошга тушган нарсадан фойда бериши, агар у муаллақ қазо, яъни бирор нарсага боғлиқ қазога оид бўлса, ёмонликдан яхшиликка бурилиши ила бўлади.

Агар ундай бўлмаса, дуо туфайли сабр ато қилиниши билан бўлади. Сабр туфайли савоб касб қилади.

Дуонинг тушмаган нарсадан фойда бериши ўша нарсанинг яхшиликка бурилиши ёки уни сабр ила қабул қилиб олиш билан бўлади.

Демак, ким нозил бўлган балолардан сақланай деса, кўпроқ дуо қилсин. Ким нозил бўлмаган балолардан сақланай деса ҳам, кўпроқ дуо қилсин.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1531 . . .Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Анасдан .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта ҳаж қилганлар, деб давоми...

8702 10:00 / 12.08.2019
Бир олим машҳур бир шайх ҳақида эшитиб, ахлоқини ва ботинини поклаш мақсадида узоқ сафарга чиқди. Анча йўл босиб, ўша шайхнинг ҳузурига келди. Унга байъат қилиб, у давоми...

1805 16:08 / 05.03.2020
Аслида ҳар бир ўлка аҳолиси ўз урфодат ва анъаналаридан келиб чиқиб Қуръони каримга эҳтиром сифатида кўрилиши мумкин бўлган мулозамату такаллуфотларни маҳкам давоми...

1590 12:40 / 08.09.2019
Али ибн Ҳусайн ибн Воқид отасидан ривоят қилади .Абу Муслим Иброҳим ибн Соиғ ўлдирилганидан кейин уни тушда кўргим келаверди. Бир куни у тушимга кирди. Ундан давоми...

1529 07:10 / 31.05.2019