1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ўнг томонга ёнбошлаб ётинг...

18:40 / 12.03.2019 6878 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

«Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «Уйқуга кетишдан аввал намоздаги каби таҳорат олинг, ўнг томонга ёнбошлаб ётинг...» 

Имом Бухорий ривоят қилган

Бугунги кунга келиб мазкур ҳадис ўзининг илмий исботини топди, десак асло муболаға қилмаган бўламиз. Олимларнинг таъкидлашларича, ўнг томонга ёнбошлаб ётиш мияда тўпланиб қоладиган чиқиндиларни қорин ёки тепага қараб ухлашга қараганда самаралироқ чиқаришга сабаб бўлади. Натижада, у Альцгеймер, Паркинсон ва бошқа асаб касалликларининг юзага келиш хавфини камайтиради.

Мазкур хулоса Нью-Йорк шаҳридаги Стони-Брук университети олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотларда қайд этилди. Кашфиёт сичқонларда динамик ранг таъсирли магнит-резонанс томография (MRI) ёрдамида ўтказилган лимфа ўтказувчи йўлларни (мазкур тизим чиқиндиларни ва бошқа хавфли кимёвий эритмаларни миядан чиқариб юборишга жавоб беради) суратга олиш жараёнларига оид бир қатор тажрибаларидан маълум бўлди. Олимлар, шунингдек сичқонларни наркоз таъсирида ёнбошда, куракда ёки қоринда бўлган уйқу ҳолатларини кинетик моделлаштириб орқа мия ва миядаги ҳужайралараро суюқлик нисбатини текширишган. Рочестер университетидаги олимлар эса, флуоресцент микроскопия ва радиоактив маркерлар ёрдамида олинган маълумотларни ҳамда уйқу ҳолатида вазият амилоидларни чиқаришга қанчалик таъсир ўтказишини текшириб чиқишган. Бунда юқоридаги хулоса ўз тасдиғини топган.

Мейкэн Недерҳаард,  Рочестер университети олими:

– Ўнг томонга ёнбошлаб ухлаш, инсонлар ва ҳайвонлар орасида оммалашганига қарамай, бу ҳолатда биз кун давомида миямизга йиғилган чиқиндиларни самарали тарзда чиқариб юборишни уйқу ҳолатида уддалаймиз. Миядан чиқиндиларни чиқариш уйқу ҳолатида энг фаол бўлади. Бу вақтда орқа мия суюқлиги ўз ўрнида ҳужайралараро суюқлик билан алмашиниб, лимфа тизими тананинг бошқа аъзоларидан чиқиндиларни чиқаргани каби, лимфа ўтказувчи йўллар миядаги чиқиндиларни чиқариб юборади. Миядаги чиқиндилар таркибида – бетаамилоидлар ва тау-протеинлар мавжуд. Тадқиқот натижалари уйқунинг алоҳида биологик функцияларидан бири “мияни тозалаши” деган концепцияни яна бир бор тасдиқлади. Ақлий заифликнинг кўпгина турлари  – уйқунинг бузилиши, шунингдек ухлашнинг қийинлашишидадир. Альцгеймер хасталиги вақтида уйқу бузилиши, хотира йўқолишининг тезлашишига туртки бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳужайрасининг ҳозиргача олинган энг сўнгги тасвири. Расм манбаси Гарвард университети 2020 йил, декабрьРасмда битта ҳужайранинг ички тузилиши акс этган. давоми...

1998 10:00 / 25.02.2022
учинчи мақолаҚизилўнгачимиз.Қизилўнгач овқат ҳазм қилиш тизимининг ҳалқум билан ошқозон ўртасидаги қисми. Одамда қизилўнгач орқа кўкс оралиғида жойлашган 2325 см давоми...

1775 17:15 / 10.02.2021
Бу мақоламиздаги тавсиялар баъзи ўқувчиларимизга илк ўқишда оддийгина бўлиб кўриниши мумкин. Лекин улар ўтган 1400 йилга ҳаёлий саёҳат қилсалар, ақлларини лол давоми...

4958 18:08 / 08.11.2018
АлАзҳар университетининг тиббий бўлими .Шифобахш ўсимлик ва набодотлар, факультетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади Бир гуруҳ япон олимлари .Тийн, сурасини давоми...

5714 11:03 / 13.08.2020
Аудиолар

121402 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42899 14:35 / 11.08.2021