1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Зулкифл алайҳиссалом

14:40 / 10.03.2019 4947 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зулкифл алайҳиссалом Айюб алайҳиссаломнинг ўғилларидир. Бу зот ҳақларида Қуръони каримнинг икки жойида қисқагина маълумот келган. Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам Зулкифл алайҳиссалом ҳақларида бундан бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ.

Шунинг учун ўша маълумотлар жой олган Қуръони карим оятларини ўрганиш ила кифояланамиз.

Аллоҳ таоло Анбиё сурасида қуйидагиларни айтади:

«...ва Исмоил, Идрис ва Зулкифлни (эсла). Уларнинг ҳар бири сабр қилувчилардандир» (85-оят).

Таъкидлаганимиздек, Зулкифл алайҳиссалом ҳақларида маълумотлар оз. Анбиё сурасида машҳур пайғамбарлар билан бирга зикр этилишлари у зотнинг пайғамбарлардан бўлганларини кўрсатади. Шу билан бирга, ушбу оятда у зот ҳам сабр қилувчилар қаторига қўшилмоқдалар.

«...ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Улар солиҳлардандир» (86–оят).

Сабрлари туфайли Аллоҳ таоло уларни Ўз раҳматига киритди, яхшиликлар ато этди. Улар аҳли солиҳлардан бўлдилар. Шунинг учун ҳам Қуръонда зикр қилинмоқдалар.

Аллоҳ таоло Сод сурасида марҳамат қилади:

«Исмоил, Ал-Ясаъ ва Зулкифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир» (48-оят).

Бу уч пайғамбарнинг ҳаётларида ҳам эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлиб ўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида ахёрлардан – энг яхши бандалардан бўлганлар.

Ана шу пайғамбарларнинг ҳаётларида, дин йўлидаги фидокорликларида, бало-офатларга, машаққатларга сабрларида, турли синовларга бардош беришларида, мушриклар ва мунофиқлардан келган озорларни кўтара билишларида кўплаб ибратлар бор.

«Ислом тарихи» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалик даврлари жуда ҳам қисқа ndash икки йил уч ойу бир ҳафта бўлди. Ўзи қисқа бўлишига қарамай, бу давр буюк ишларга тўла давоми...

1325 11:57 / 03 январь
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Рум ерларини фатҳ қилишни ирода этдилар. Ҳамма тайёргарликлар кўрилиб бўлгач, Рум фатҳига биринкетин лашкар жўната давоми...

1492 14:48 / 22 февраль
АББОСИЙЛАР ХАЛИФАЛИГИНИНГ ИНҚИРОЗИ. АлВосиқ вафотидан кейин аббосийлар қудрати сўна бошлади, лекин Мутаваккил халифалик доирасида ҳали ҳам бир қанча гуруҳларни давоми...

6635 05:00 / 24.02.2017
Шуайб алайҳиссаломнинг насаблари Иброҳим алайҳиссаломнинг Мадян исмли ўғилларига бориб туташади. Демак, Шуайб алайҳиссалом ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг давоми...

2512 16:00 / 06.06.2019
Аудиолар

121572 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43048 14:35 / 11.08.2021