1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Охиратнинг дунёдан афзаллиги

19:11 / 02.12.2016 4152 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом руҳ билан жасад орасида ўртача йўл тутиб, икковлари тенг даражада, деб қўйган эмас. Балки Аллоҳнинг ҳикмати тақозоси билан, Ислом илм ва табиат қонунларига асосан бино қилинган. Илм айтадики, «Соғ танда - соғ ақл». Руҳий тараққиёт тананинг кўп ҳожатларидан маҳрум қилиш орқали ҳосил бўлмайди, балки ўша ҳожатларни ўртача ҳолда қондириш лозим, шу билан бирга Қуръон таъкидлаб ўтадики, охират ҳаёти - бу дунё ҳаётидан яхшидир. Ҳар бир мусулмон учун кўзлаган мақсади, руҳий камолотга эришишдир. Шунинг учун Аллоҳ охиратга яхши ишлар билан тайёргарлик кўрмай, бу дунё ҳаётига берилиб кетишдан қайтаради.

«Ҳуд» сурасида шундай дейилган: «Кимки бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини хоҳласа, бу борадаги амалларининг (самараси)ни тўлиқ берурмиз. Улар бунда камситилмаслар. Ана ўшаларга охиратда дўзах оловидан бошқа ҳеч вақо йўқдир. Бу дунёда қилган ишлари ҳабата бўлди ва қилган амаллари ботил бўлди» (15 - 16-оятлар).
Аллоҳ таоло ўзига яқин бандаларини шундай сифатлайди: «Ва тақво қилганларга: «Роббингиз нимани нозил қилди?» дейилди. Улар: «Яхшиликни», дедилар. Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли (мукофот) бордир. Албатта, охират диёри яхшироқдир. Роббиларининг диёри нақадар яхшидир» («Наҳл» сураси, 30-оят).
Қуръони Каримда охиратнинг бу дунёдан афзаллиги турли оятларда айтиб ўтилган. Мисол учун «Анкабут» сурасида шундай дейилган: «Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидан иборатдир. Агар билсалар, охират диёри, ана ўша ҳақиқий ҳаётдир»(64-оят).
«Анфол» сурасида эса: «Сизлар дунёнинг ўткинчи матоҳини истарсизлар. Аллоҳ эса, охиратни истар» дейилган (67-оят).
Бу дунё ҳаётидан афзал охират ҳаёти борлигига ишониш, дунёда мусибат етган, азобда қолган кишилар учун кўнглини тинчлантиради. Шунингдек, бу эътиқод мўминлар ҳаётида ноумидлик, муваффақиятсизлик содир бўлган дамларда уларни янги руҳий қувват билан қувватлантириб, бу мусибатларга нисбатан бардошли бўлишга чорлайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , r . , . ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб .Эй одамлар давоми...

1709 14:00 / 08.08.2019
Савол Намоз китобларида .Аср намози тўрт ракат фарздан иборат,, деб ёзилган. Лекин Ҳанафий мазҳабида тўрт ракат суннат ҳам ўқилар экан, фақат Ўзбекистонда ўқилмас давоми...

4993 15:45 / 30.01.2020
4532. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Киши учун ўз боласига одоб бермоғи унинг бир соъ садақа қилганидан давоми...

9787 12:10 / 21.04.2019
Ҳофиз Заҳабий .Тазкиратул Ҳуффоз,да муҳаддис имом Ҳаммод ибн Салама Басрий Баззоз Хироқийнинг таржимаи ҳолларини қуйидагича келтирган .Муҳаддис имом, наҳв давоми...

2036 14:10 / 03.02.2019