1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Канадада исломофобияга қарши кураш учун 300 минг доллар ажратилди

13:40 / 22.02.2019 1465 pdf Ўқиш режими + -

Хабарга қараганда, Канадада фаолият кўрсатувчи Алберта мусулмон жамоатчилик билан алоқалар кенгаши (AMPAC) ва Kychner-Vaterlo мусулмон аёллар уюшмаси (CMW-KW) исломофобияга қарши ҳамкорликда кураш олиб бормоқдалар. Бу икки уюшма шу мақсад йўлида Канаданинг Торонто вилояти, Онтарио шаҳрида жойлашган Inspirit Foundation хайрия жамғармаси томонидан 150 минг доллардан ёрдам пули олган, деб хабар беради IQNA.

Алберта мусулмон жамоатчилик билан алоқалар кенгаши турли ўқув семинарлари ташкил этиш орқали исломофобиянинг салбий оқибатларини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишларини олиб боради. Шу тариқа мусулмон ва бошқа жамоалар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади. 

Kychner-Vaterlo мусулмон аёллар уюшмаси эса Квабекда 50 та мусулмон аёл иштирокида қонун лойиҳаси устида иш бошлаганлар. Турли этник гуруҳлар ва ҳар хил ёшдаги мусулмон аёллардан иборат ушбу муассаса мусулмон ва мусулмон бўлмаган жамоалар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, минтақадаги мусулмон аёллар фаоллигини ошириш йўлида фаолият олиб борадилар. Ушбу лойиҳа аҳолини исломофобиядан кенгроқ хабардор этилишига катта ёрдам бериши назарда тутилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Туркияда 450 йиллик Қуръон қўлёзмаси топилди ва бу Усмонлилар империяси даврига оид экани хабари берилди. Бу ҳақда Кония провинцияси маъмурияти маълум қилди.ТРТ давоми...

1597 16:30 / 26.11.2021
ҲУРМАТЛИ ОТАОНАЛАРЖондан азиз фарзандларимизни энг чиройли одобу ахлоқ билан тарбиялаш барча отаоналарнинг ҳаётларидаги муҳим вазифаси эканига шубҳа йўқ. Айнан давоми...

3114 13:02 / 25.12.2018
Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваровнинг укалари Шораҳим ота Миноваровфоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Ушбу оғир дамларда Шоазим давоми...

1400 22:56 / 17.01.2023
Тошкент вилояти вакиллигида узоқ йиллар хизмат қилган Орифжон домла Юлдошев фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Ушбу оғир дамларда барча оила давоми...

1725 11:41 / 08.09.2022
Аудиолар

118736 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40699 14:35 / 11.08.2021