1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

БИРОВГА ЎТКАЗИШ ВА КАФИЛЛИК

05:00 / 17.02.2017 2757 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бировга ўтказиш деганда, қарздор ўзида ҳақи бор кишига, фалончиниг мендан қарзи бор, сен мендаги ҳақингни ўшандан ол, дейишдир.
Кафиллик, маълум нарса, биров бошқага кафиллик қилади. Бу икки нарса ҳам жоиздир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир. Қачон бирингиз бойнинг ортидан эргаштирилса, эргашсин», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда қарзга оид икки масала муолажа қилинмоқда.

1. Бой одам қарзини узмай юриши зулм экани. Бу ҳақда олдин ҳам гапириб ўтилган эди.
2. Қарзи бор одам мендаги қарзингни фалончидан ол, унда менинг ҳақим бор, деса ўша орқасидан эргашиладиган одам бой бўлса, бу ўтказишни қабул қилиши кераклиги.

Ҳадисдаги, орқасидан эргаштирилса, дейилгани шу маънога ишорадир. Чунки, ҳақи бор одам унинг ортидан, ҳақимни бер, деб эргашиб юриб олади.
Бу ҳадисдан бойнинг ортидан эргаштирилса, дейилганидан, камбағалнинг ортидан эргаштирилса, ундоқ ўтказишни қабул қилмаслиги мумкин эканини кўрилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам ўзидан ўн динор қарздор одамга эргашиб, Аллоҳга қасамки, қарзингни узмагунингча ёки бир кафил келтирмагунингча сендан ажрамайман, деди. Бас, ўша(динор) ларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кафил бўлдилар. Сўнг у ваъда қилгани миқдорида олиб келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу тиллони қаердан олдинг?» дедилар.
«Кондан», деди.
«Бизнинг унда ҳожатимиз йўқ. Унинг яхшилиги йўқ», дедилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари унинг қарзини узиб қўйдилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ҳақдор одам, қарздорни маҳкам ушлаши, унинг ортидан ажрамай юриши мумкинлиги.
2. Қарзни узиш учун кафил талаб қилиш ва кафил бўлиш мумкинлиги.
3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бировнинг оғирини енгил қилиш учун ёрдамга доимо тайёр эканлари.
4. Кафил ўз кафолатидаги кишининг қарзини тўлаб қўйиши жоизлиги.
5. Уламоларимиз, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, унинг яхшилиги йўқ, деганлари кондан чиққан тиллода яхшилик йўқ экан, деб тушунмаслик керак. Бу жойда ўзларига маълум сир борлиги учун шундоқ деганлар. Ҳолбуки, барча тиллолар кондан олинади, деганлар.

Термизий ва Абу Довуднинг ривоятида: «Орият адо этиладиган нарсадир, зомин (ҳақни) тўловчидир ва қарз узиладир», дейилган.
Шарҳ: Бу ривоят айни шу иборалар билан бир оз олдин ҳам ўтди. Ўшанда муфассал ўрганиб чиқдик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳанзала ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Рофеъ ибн Ходийждан ернинг кираси ҳақида сўрадим. .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишдан наҳйи давоми...

3107 05:00 / 17.02.2017
.Қарз, луғатда .қирқиш, деган маънони билдиради. Чунки қарз берувчи ўз молидан маълум бўлакни қирқиб, қарзга беради.Шариатда эса бошқа кишига бир нарсани унинг давоми...

7416 17:25 / 20.09.2017
Ғарбий фикр фойдани мубоҳ дейди. Бу фикрга илмий ва амалий узоқ тортишувлардан сўнг келишган. Гоҳида давлат фойданинг чегараси ёки энг кўп миқдорини белгилашга давоми...

4517 05:00 / 17.02.2017
Биз .гаров, деб таржима қилган сўз арабчада .раҳн, дейилиб, луғатда .тутиш,, .давомийлик, ва .субут, маъноларини билдиради.Шариатда эса, .қарз сабабидан ҳужжат давоми...

4900 05:00 / 17.02.2017