1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Муддассир
Махмуд Халил Хусорий - Муддассир
00:00
/
00:00

Муддассир сураси

Маккада нозил бўлган. 56 оятдан иборат.

Ушбу суранинг биринчи оятидаги «муддассир» («бурканиб ётган») сўзи унга ном қилиб олингандир.

Худди Муззаммил сурасидаги каби, бу сурада ҳам улуғ Набий алайҳиссаломнинг баъзи шахсий хусусиятлари зикр қилинади.

Сураи карима Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни даъват қийинчиликларини кўтаришга ва кишиларга илоҳий таълимотларни жиддият ила етказишга, кофирларни огоҳлантиришга, фожирларнинг берган озорларига сабр қилишга чақириш билан бошланади.

Сўнгра гуноҳкорларга қиёмат куни бўладиган қийинчиликлар, бериладиган шиддатли азоблар ҳақида баён қилинади.

Сўнг Қуръонни эшитиб, унинг Аллоҳнинг каломи эканини билиб туриб, мансаб, обрў деб, тўғри йўлни қўйиб, нотўғри йўлни танлаган фожир ва фосиқ Валид ибн Муғийранинг ҳоли не кечганлиги ҳақида Аллоҳ таоло Ўз бандаларини огоҳлантиради.

Кофирларга ваъда қилинган дўзах ҳақида, дўзахнинг кучли посбонлари, ундагиларни азобловчи фаришталар ҳақида, уларнинг сони ҳақида ҳам оятлар келади.

Сурада ой ва тонг билан қасам ичилади ва жаҳаннам улкан балоларнинг бири экани таъкидланади.

Жаннатга кирган мўминлар ва дўзахга тушган гуноҳкорларнинг охиратдаги сўзлашуви келтирилади.

Мушрикларнинг иймондан юз ўгиришларининг сабаби ҳақидаги оятлар суранинг охирида нозил бўлган.

Тафсир китобларида Муззаммил ва Муддассир сураларининг нозил бўлиш сабаблари бир-бирларига ўхшашлиги таъкидланади. Бунинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ, суралар бир-бирларига тарих ва мавзу жиҳатидан жуда ҳам ўхшаш. Нозил бўлиш сабаби ҳам ўхшаш бўлиши табиий.

Ривоятлардан бирини келтирамиз:

Қурайш қабиласи мушриклари йиғилиш ўтказиб, одамларни Набий алайҳиссаломнинг чақириқларидан тўсиш учун тадбирлар қабул қилишганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ғуссага ботиб, кийимларига бурканиб, ётиб олганлар. Шунда фаришта Жаброил алайҳиссалом келиб, «Йаа айюҳалмуддассир сурасининг аввалини ўқиган эканлар.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮬ ﮭ ﮮ
1. Эй бурканиб ётган!
ﮯ ﮰ ﮱ
2. Тур! Огоҳлантир!
ﯓ ﯔ ﯕ
3. Ва Роббингни улуғла!
ﯖ ﯗ ﯘ
4. Ва кийимингни покла!
ﯙ ﯚ ﯛ
5. Ва қақшатқич азобдан четлан!
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
6. Ва кўп санаб, миннат қилма.
ﯠ ﯡ ﯢ
7. Ва Роббинг учун сабр қил.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
8. Бас, вақтики, дудга пуфланса...
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
9. бас, ўша – ўшал Кун қийин Кундир.
ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
10. У кофирларга осон эмасдир.
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
11. Мени Ўзим якка яратган киши билан қўйиб қўй.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
12. Ва унга кўплаб мол-дунё бериб қўйдим.
ﯼ ﯽ ﯾ
13. Ва ҳозиру нозир фарзандлар ҳам.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ
14. Ва унга бутунлай осонлаштириб қўйдим.
ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
15. Сўнгра яна зиёда қилишимни тама қилур.
ﰈﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ
16. Йўқ! Албатта, у Бизнинг оятларимизга саркаш эди.
ﰏ ﰐ ﰑ
17. Тезда уни машаққатли чиқиш-ла ҳоритаман.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ
18. Албатта, у тафаккур қилди ва чамалаб кўрди.
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
19. Лаънат бўлсин унга! Қандай ҳам чамалади-я!
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
20. Сўнгра яна лаънат бўлсин унга! Қандай ҳам чамалади-я!»
ﭞ ﭟ ﭠ
21. Сўнгра назар солди.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
22. Сўнгра афтини буриштирди ва қовоғини солди.
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
23. Сўнгра юз ўгирди ва такаббурлик қилди.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ
24. Бас, деди: «Бу - асар бўлиб келаётган сеҳр, холос.
ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ
25. Бу башарнинг сўзидан ўзга нарса эмас».
ﭶ ﭷ ﭸ
26. Тезда уни сақарга киритиб, куйдирурман.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
27. Ва сақар нималигини сенга нима билдирди?
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
28. У боқий қолдирмас ва тарк ҳам қилмас.
ﮃ ﮄ ﮅ
29. У терини кўп куйдирувчидир.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
30. Унинг устида ўн тўққизта (фаришта) бор.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
31. Олов соҳибларини фақат фаришталар қилдик. Уларнинг ададини фақат кофирларни синаш учун қилдик. Китоб берилганлар аниқ ишонч ҳосил қилишлари учун. Ва иймонлиларнинг иймони зиёда бўлиши учун. Китоб берилганлар ва мўминлар шак-шубҳа қилмасликлари учун ва қалбларида касали борлар ва кофирлар «Аллоҳ бу билан нима мисолни ирода қилмоқчи?» дейишлари учун. Аллоҳ ана шундай қилиб, хоҳлаганини адаштирур ва хоҳлаганини ҳидоятга солур. Роббингнинг лашкарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. Ва у (дўзах) башар учун эслатмадан ўзга ҳеч нарса эмас.
ﯫ ﯬ ﯭ
32. Йўқ! Ой билан қасам.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
33. Ва чекинаётган тун билан қасам.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
34. Ва ёришаётган тонг билан қасам.
ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
35. Албатта, у (дўзах) каттакон(азоб)ларнинг биридир.
ﯺ ﯻ ﯼ
36. У башарият учун огоҳлантирувчидир.
ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
37. Сизлардан пешқадам бўлишни ёки ортда қолишни хоҳлаётган кимсалар учундир.
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
38. Ҳар бир жон ўз касбининг гаровидир.
ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ
39. Илло, ўнг тараф соҳиблари...
ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ
40. жаннатларда сўрайдирлар…
ﰓ ﰔ ﰕ
41. жиноятчилардан:
ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ
42. «Сизларни оловга нима киритди?» (деб).
ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ ﰟ ﰠ
43. Улар дерлар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик.
ﰡ ﰢ ﰣ ﰤ ﰥ
44. Ва мискинларга таом бермаган эдик.
ﰦ ﰧ ﰨ ﰩ ﰪ
45. Ва ботилга шўнғувчилар билан бирга шўнғир эдик.
ﰫ ﰬ ﰭ ﰮ ﰯ
46. Ва қиёмат кунини ёлғонга чиқарар эдик…
ﰰ ﰱ ﰲ ﰳ
47. токи бизга ўлим келгунича».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
48. Бас, уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермайдир.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
49. Уларга нима бўлдики, эслатмадан юз ўгирарлар.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ
50. Худди қаттиқ қўрққан эшаклар...
ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
51. арслондан қочгани каби.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
52. Балки, улардан ҳар бир киши ўзига очилган саҳифалар берилишини ирода қилар.
ﭮﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
53. Йўқ! Балки, улар охиратдан қўрқмаслар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ
54. Йўқ! Албатта, у (Қуръон) эслатмадир.
ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
55. Бас, ким хоҳласа, уни эслайдир.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
56. Ва фақат Аллоҳ хоҳласагина, эсларлар. У Зот тақво аҳлидир ва мағфират аҳлидир.