1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Софф
Махмуд Халил Хусорий - Софф
00:00
/
00:00

Софф сураси

Мадинада нозил бўлган. 14 оятдан иборат.

Ушбу сураи каримада кофирлар билан уруш бўлиб қолса, мўминлар бир саф бўлиб, шижоат ила кураш олиб боришлари уқтирилади. Суранинг номи шундан олингандир.

Бу сура ҳам маданий суралардан бири бўлиб, бу дунё ва у дунёда саодатга эришиш учун қандай «тижорат» олиб бориш зарурлиги ҳақида сўз юритади. Бу улкан ишларни бажаришнинг ўзи бўлмаслиги, уни амалга ошириш учун мўмин-мусулмонларнинг сафлари бир бўлиши шарт экани уқтириб ўтилади. Сурада Аллоҳ таоло кишиларни ҳидоятга бошлаш учун Мусо алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборганини, у кишининг вафотларидан кейин одамлар илоҳий таълимотлардан узоқлашиб, нотўғри йўлга кириб кетганлари, сўнг Ийсо алайҳиссаломни юбориб, Таврот таълимотини янгилагани ва у зотга Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида башорат беришни топширганини хабар қилади.

Муҳаммад алайҳиссаломнинг рисолалари аввал ўтган илоҳий рисолатларни тўлдирувчи, адолат, ҳақиқат ва тенглик каби ғояларни илгари сурувчи дин экани таъкидланади.

Сураи карима мўминларни Аллоҳ таолога тасбеҳ, мақтов айтишга, берган ваъдасига хилоф иш қилмасликка даъват қилиш билан бошланади.

Сўнгра Пайғамбаримизга тасалли бериш учун яҳудийларнинг Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларнинг даъватларига нисбатан ўзларини қандай тутганликлари, у икки пайғамбарга Аллоҳнинг йўлида етган озорлар зикр этилади. Чунки у зотга ҳам Макка кофирларидан озорлар етиб турган эди.

Аллоҳ таоло доимо Ўз динига, пайғамбарларига ва мухлис бандаларига ёрдам бериб келганлиги эслатилади. Мушрикларнинг Аллоҳнинг динига қарши уруш очишлари оғзидан пуфлаб, қуёшни сўндиришга уринаётган одамнинг ҳолатига ўхшатилади.

Суранинг охирида иймон аҳли Аллоҳнинг динига ёрдам беришда Ийсо алайҳиссаломга ёрдам берган кишиларга ўхшашга даъват этиладилар.

 

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
1. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Аллоҳни поклаб ёд этдилар. Унинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
2. Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмайдиган нарсаларингизни гапирасиз?!
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
3. Қилмайдиган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг ҳузурида қаттиқ нафратга қолгандир.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
4. Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўрадир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ
5. Мусонинг ўз қавмига «Эй қавмим, албатта, мен Аллоҳнинг расули эканимни била туриб, нима учун менга озор берасиз?» деганини эсла. Улар оққан эдилар, Аллоҳ уларнинг қалбларини оғдирди. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
6. Ийсо ибн Марямнинг «Эй Бану Исроил! Албатта, мен ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқлаш ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини бериш учун Аллоҳ сизларга юборган расулман», деганини эсла. У аларга ҳақ билан келганда эса: «Бу очиқ-ойдин сеҳрдир», – дедилар.
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
7. Исломга даъват қилиниб турганида, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Аллоҳ золим қавмни ҳидоятга солмас.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
8. Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчиришни ирода қиларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ Ўз нурини тугал этувчидир. Гарчи кофирлар ёқтирмасалар ҳам.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
9. У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан уни барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
10. Эй иймон келтирганлар! Сизларни аламли азобдан нажот топтирадиган тижоратга далолат қилайми?
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
11. Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирасизлар ҳамда Унинг йўлида молингиз ва жонингиз билан жиҳод қиласизлар. Агар билсангиз, ана шу сиз учун яхшидир.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
12. Гуноҳларингизни кечирур ва сизларни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга ва адн жаннатидаги яхши масканларга киритур. Ана ўша буюк ютуқдир.
ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
13. Ва сизлар яхши кўрадиган бошқаси ҳам бор: Аллоҳдан ёрдам ва яқин фатҳ. Ва мўминларга хушхабар бер.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙﰚ ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ ﰟ ﰠ ﰡ ﰢ
14. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг ёрдамчилари бўлинг! Ийсо ибн Марям ҳаворийларга: «Кимлар Аллоҳ учун менинг ёрдамчиларим?» – деганида, ҳаворийлар: «Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз», – дедилар. Бас, Бану Исроилдан бир тоифа иймон келтирди ва бир тоифа кофир бўлди. Бас, Биз иймон келтирганларни душманларига қарши қўллаб-қувватладик. Ва улар ғолиб бўлдилар.