1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Сод
Махмуд Халил Хусорий - Сод
00:00
/
00:00

Сод сураси

Маккада нозил бўлган. 88 оятдан иборат.

Ушбу сураи карима ҳижо ҳарфи бўлмиш «сод» билан бошлангани учун шу номни олган. Унда асосан, ақийданинг энг марказий уч масаласи – тавҳид, ваҳий ва охиратдаги ҳисоб-китоб масалалари муолажа қилинади.

Сод сурасининг аввалида Қуръони Карим билан қасам ичилади. Қуръони Карим ҳақ Китоб экани, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақ пайғамбар эканликлари таъкидланади.

Сўнгра тавҳид хусусида ва уни мушриклар инкор этишлари ҳақида сўз кетади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларидан уларнинг ажабланганлари баён қилинади.

Кейин мушриклар учун эслатма сифатида аввал ўтган туғёнкорларнинг қилмишлари ва улар топган оқибатлар ҳақидаги хабарлар келтирилади.

Шу билан бирга, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мухлис мўмин-мусулмонларга тасалли бўлсин учун, ўтган пайғамбарлардан Довуд алайҳиссалом ва у зотнинг ўғиллари Сулаймон алайҳиссалом ҳамда Айюб, Исҳоқ, Яъқуб, Исмоил ва Зулкифл алайҳимуссаломнинг қиссалари келтирилади.

Сод сурасида Аллоҳ таолонинг Биру Борлигига ва У Зотнинг чексиз қудратига далолат қилувчи махлуқотларга, улар бекорга яратилмаганига эътибор тортилади.

Сураи кариманинг ниҳоясида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий вазифалари нимадан иборат экани баён қилинади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ
1. Соод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръон ила қасам.
ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
2. Аммо куфр келтирганлар кибру ҳаво ва мухолифликдадирлар.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
3. Улардан илгари ҳам қанча авлодларни ҳалок этганмиз. Улар (ёрдам сўраб) нидо қилдилар. Аммо қочиб қутулиш вақти эмас эди.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
4. Ичларига ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу сеҳргар ва каззобдир», – дедилар.
ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
5. «У илоҳларни битта илоҳ қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!»
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
6. Уларнинг аъёнлари (шундай деб) жўнаб кетдилар: «Юринглар, илоҳларингиз тўғрисида сабр қилинглар. Албатта, бу қасддан қилинаётган нарсадир.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ
7. Бу ҳақда охирги миллатдан эшитганимиз йўқ. Бу тўқилгандан бошқа нарса эмас.
ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ
8. Ичимиздан ўшанга Зикр нозил қилинибдими?!» Йўқ! Улар Менинг Зикрим ҳақида шак-шубҳададирлар. Йўқ! Улар азобимни татиб кўрмадилар.
ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
9. Ёки уларнинг ҳузурида ўта иззатли, кўплаб ҳадя берувчи Роббингнинг раҳмат хазинаси борми?
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
10. Ёки осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг подшоҳлиги уларникими? Бас, унда сабаблари ила (осмонга) кўтарилсинлар!
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
11. Анави ердаги енгилган фирқалардан бўлган қандайдир лашкар.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
12. Улардан олдин Нуҳ қавми, Од ҳам, қозиқлар эгаси Фиръавн ҳам ёлғончига чиқарган.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
13. Ва Самуд ҳам, Лут қавми ҳам, дарахтзор соҳиблари ҳам. Фирқалар ўшалардир.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ
14. Барчалари, албатта, расулларни ёлғончига чиқардилар. Бас, иқобим ҳақ бўлди.
ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
15. Ана ўшалар лаҳзага кечикмай келадиган биргина қичқириқдан бошқа нарсага мунтазир бўлаётганлари йўқ.
ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ
16. Улар: «Роббимиз, бизга ҳисоб кунидан илгари насибамизни тезроқ бер!» – дедилар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
17. Улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсла. Албатта, у сертавбадир.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
18. Албатта, Биз унга тоғларни беминнат хизматкор қилиб қўйдик. Улар у билан бирга кечқурун ва эрталаб тасбеҳ айтардилар.
ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
19. Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У Зотга сертавбадирлар.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
20. Ва унга подшоҳлигини қувватли қилиб бердик ҳамда ҳикматни ва ҳал қилувчи нутқни бердик.
ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
21. Сенга даъволашганларнинг хабари келдими? Ўшанда улар меҳробга чиқишган эди.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
22. Ўшанда улар Довуднинг олдига киришган эди. Бас, у улардан қўрқиб кетди. Улар: «Қўрқма, (биз – ) икки даъволашувчи томон. Биз бир-биримизга зулм қилдик. Бас, орамизда ҳақ ила ҳукм чиқар. Жабр қилма. Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил», – дедилар.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
23. «Мана бу – менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиғи бор. Менинг эса биргина совлиғим бор. Бас, у: «Уни ҳам менинг кафолатимга бер», – деди ва сўзлашувда мендан устун чиқди».
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
24. У: «Дарҳақиқат, сенинг совлиғингни ўз совлиқларига (қўшишни) сўраш билан сенга зулм қилибди. Албатта, кўп ҳамкорлар бир-бирларига зулм қилурлар. Иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина мустасно. Улар жуда ҳам оз», деди. Ва Довуд уни синаганимизни билди-да, тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди.
ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ
25. Бас, унинг ўша(хатоси)ни мағфират қилдик. Албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал қайтар жой бордир.
ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ
26. Эй Довуд, албатта, Биз сени ер юзида халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ ила ҳукм юрит. Ҳавойи нафсга эргашма! Яна у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга, унутганлари учун, ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
27. Осмону ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни беҳуда яратганимиз йўқ. Бу куфр келтирганларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирганлар учун оловдан вой бўлсин!
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ
28. Йўқ! Биз иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларни ер юзида бузғунчилик қилувчилар каби қилармидик?! Йўқ! Биз тақводорларни фожирлар каби қилармидик?!
ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
29. Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир.
ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
30. Ва Довудга Сулаймонни ҳадя қилдик. У қандай ҳам яхши банда! Албатта, у сертавбадир.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
31. Эсла, бир оқшом унга гижинглаб турган учқур отлар кўрсатилди.
ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ
32. Ва у деди: «Албатта, мен Роббимнинг зикридан кўра дунё ишқига берилиб кетиб, ҳатто (қуёш) парда ила беркинибди-ку!
ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ
33. Уларни менга қайтаринг!» Сўнгра уларнинг оёқ ва бўйинларини «силай» бошлади!
ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ
34. Батаҳқиқ, Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадни ташладик. Сўнгра у тавба қилди.
ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ
35. У: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч ким етиша олмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб ҳадя берувчисан», деди.
ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
36. Бас, унга шамолни беминнат хизматкор қилиб қўйдик, унинг амри билан у ирода қилган томонга майин эсаверади.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ
37. Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам.
ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
38. Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
39. Бу Бизнинг ато этган нарсамиздир. Инъом эт ёки тутиб қол, ҳисоб йўқ.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
40. Ва албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал қайтар жой бордир.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
41. Бизнинг бандамиз Айюбни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила тутди», – деди.
ﰋ ﰌﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ
42. «Оёғинг ила тепгин! Бу чўмиладиган ва ичиладиган совуқ (сув)».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
43. Ва унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичани Ўзимиздан раҳмат ва ақл эгаларига эслатма ўлароқ ҳадя этдик.
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
44. «Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма». Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда! Албатта, у сертавбадир.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
45. Қўллар ва кўзлар соҳиблари бўлган бандаларимиз – Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубни эсла.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
46. Албатта, Биз уларни холис бир хислат-ла ажратдик. У (охират) диёрини эслаш эди.
ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
47. Албатта, улар ҳузуримизда танланган ахёрлардандирлар.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ
48. Исмоил, Ал-Ясаъ ва Зулкифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир.
ﮍ ﮎﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ
49. Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал қайтар жой бордир.
ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
50. Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
51. У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирадилар.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
52. Уларнинг ҳузурида нигоҳини тийган тенгдош(ҳур)лар бордир.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
53. Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир.
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
54. Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ҳеч тугаши йўқдир.
ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ
55. Иш бундайдир. Албатта, туғёнга кетувчилар учун ёмон қайтар жой –
ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ
56. жаҳаннам бордир. Унга кириб, куюрлар. Бас, у қандай ҳам ёмон ётоқ!
ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ
57. Мана буни татиб турсинлар: қайноқ сув ва йирингни!
ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
58. Ва бошқа унинг шаклидаги қўша-қўша (азобларни) ҳам.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
59. «Мана бу тўда ҳам сиз билан бирга бостириб кирувчидир. Уларга «марҳабо» йўқ. Улар албатта, оловга кириб, куювчилардир», (дерлар).
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ
60. Улар: «Йўқ! Ўзингизга «марҳабо» йўқ! Сизлар ўша(дўзах)ни бизга тақдим қилдингиз! Бас, у нақадар ёмон қароргоҳ!» – дерлар.
ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ
61. Улар: «Роббимиз, бизга буни ким тақдим этган бўлса, унга оловда икки баробар азобни зиёда қил!» – дерлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
62. Ва улар дерлар: «Бизга нима бўлди? Ёмонлардан дея ҳисоблаб юрган кишиларимизни кўрмаяпмиз?
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
63. Ё уларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки кўзлар улардан тойдими?!»
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ
64. Албатта, мана шу ҳақдир – олов аҳлининг ўзаро тортишувидир.
ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ
65. Сен айт: «Мен фақат огоҳлантирувчиман, холос. Ҳеч бир илоҳ йўқдир, фақат ягона, Қаҳҳор Аллоҳгина бор.
ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
66. У Зот осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Робби, ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир».
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
67. Айт: «Бу буюк бир хабардир.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ
68. Сиз бўлсангиз ундан юз ўгирмоқдасиз.
ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
69. Улар олий тўплам ҳақида тортишаётганларида, менинг ҳеч билимим бўлмаган эди.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
70. Менга фақат ўзимнинг очиқ-ойдин огоҳлантирувчи эканимгина ваҳий этилур».
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
71. Эсла, Роббинг фаришталарга деди: «Албатта, Мен лойдан башар яратувчидирман.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
72. Бас, уни ростлаб, ичига руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилиб, йиқилинглар!»
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
73. Бас, фаришталар барчалари бараварига сажда қилдилар.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
74. Фақат иблисгина мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ
75. У Зот: «Эй иблис, Ўз қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлик қилдингми?! Ёки олий даражалилардан бўлдингми?!» – деди.
ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
76. У: «Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яратдинг», – деди.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
77. У Зот деди: «Ундан чиқ! Бас, албатта, сен қувилгансан.
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
78. Ва албатта, сенга жазо кунигача лаънатим бўлгай».
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
79. У: «Роббим, менга улар қайта тирилтирилажак Кунгача муҳлат бергин!» – деди.
ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ
80. У Зот деди: «Албатта, сен муҳлат берилганлардансан…
ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ
81. маълум вақт Кунигача».
ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ
82. У деди: «Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини йўлдан оздиражакман.
ﰛ ﰜ ﰝ ﰞ ﰟ
83. Улардан танланган бандаларинггина мустасно».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ
84. У Зот деди: «Ҳақ шулки, зотан, Мен фақат ҳақни айтурман.
ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
85. Албатта, жаҳаннамни сен ва улардан сенга эргашганлар билан жамлаб, тўлдирурман».
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
86. Айт: «Унинг учун сиздан ҳеч ажр сўрамасман. Мен сохтакорлардан ҳам эмасман.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ
87. У (Қуръон) фақат оламлар учун эслатма, холос.
ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ
88. Албатта, унинг хабарини бир муддатдан сўнг билурсиз».