1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Сабаъ
Махмуд Халил Хусорий - Сабаъ
00:00
/
00:00

Сабаъ сураси

Маккада нозил бўлган. 54 оятдан иборат.

Бу сураи каримада Сабаъ (Яман) подшоҳлари қиссаси келгани учун у ушбу ном билан аталган.

Бошқа маккий суралар каби, бунда ҳам асосан ақийда, иймон-эътиқод масаласи муолажа қилинади. Хусусан, Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти, ваҳийси, иймон ва ўлгандан кейин тирилиш ҳақ эканига ишонч масалаларига алоҳида эътибор берилади.

Сура Аллоҳ таолога ҳамду сано ва мақтовлар ҳамда Унинг баркамол сифатларининг тавсифи билан бошланади. Сўнгра мушрикларнинг охиратни, ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор этишлари зикр этилиб, уларнинг шак ва шубҳаларига яраша жавоб қайтарилади.

Кейин эса Довуд алайҳиссаломнинг ва у кишининг ўғиллари Сулаймон алайҳиссаломнинг қиссалари келади. Аллоҳ таолонинг неъматларига улар қандай шукр келтирганликлари ва оқибатда Аллоҳнинг марҳаматига эришганликлари баён қилинади.

Бунга муқобил, сабаъликларнинг Аллоҳ таоло берган неъматларга шукр қилмасдан, манманликка берилганлари оқибатида қандай кунларга дучор бўлганлари айтилади.

Шунингдек, сурада мушрикларнинг Аллоҳ таолога ширк келтиришлари баён қилиниб, бу улкан зулмларининг моҳияти ҳужжат ва далиллар билан фош этилади.

Кейин ваҳий ва пайғамбарлик мавзусига ўтилади. Одамларнинг бу икки муҳим масалага муносабатлари муолажа қилинади. Кофир ва мушрикларнинг шак-шубҳаларига қарши ҳужжат ва далиллар келтирилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ
1. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Охиратдаги ҳамд ҳам Уникидир. Ва У ўта ҳикматлидир, ўта хабардордир.
ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
2. У Зот ерга нима кирса ва ундан нима чиқса, осмондан нима тушса ва унга нима кўтарилса, биладир. Ва У ўта раҳмлидир, ўта мағфиратлидир.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
3. Куфр келтирганлар: «Бизга Соат келмас», дедилар. «Йўқ! Ғайбни билувчи Роббим ила қасамки, у сизларга албатта келур. У Зотдан осмонлару ердаги зарра вазнича – ундан кичик нарса ҳам, катта нарса ҳам – яширин қолмас. Илло, ҳаммаси очиқ китобдадир», деб айт.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ
4. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларни мукофотлаш учун. Ана ўшаларга мағфират ва карамли ризқ бордир.
ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
5. Бизнинг оятларимизни ожиз қолдирувчи бўлиш учун ҳаракат қилганлар эса – ана ўшаларга қақшатқич азобдан иборат аламли азоб бордир.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
6. Илм берилганлар сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани айни ҳақ деб ва ўта иззатли, ўта мақталган Зотнинг йўлига ҳидоят қиладир, деб билурлар.
ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ
7. Куфр келтирганлар эса дедилар: «Сизларга бутунлай титилиб, битган чоғингизда албатта, янгитдан яратилишингизнинг хабарини бераётган кишини кўрсатайликми?!
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ
8. У Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқидими ёки унда жиннилик борми?» Йўқ! Охиратга иймон келтирмайдиганлар азобда ва бутунлай залолатдадирлар.
ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
9. Ахир улар осмону ердаги нарсаларни, олдиларидаги нарсаларни, ортларидаги нарсаларни кўрмайдиларми?! Агар хоҳласак, уларни ерга юттириб юборурмиз ёки устиларига осмондан парчалар туширурмиз. Албатта, бунда У Зотга қайтувчи ҳар бир банда учун оят (белги) бордир.
ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
10. Батаҳқиқ, Биз Довудга Ўзимиздан фазл бердик: «Эй тоғлар, у билан бирга (тасбеҳни) қайтаринг ва қушлар ҳам!» (дедик). Ва унга темирни юмшоқ қилдик.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
11. Ва (унга): «Совутлар қилгин ва ҳалқаларини ўлчовли қил. Солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни кўриб турувчиман», (дедик).
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
12. Сулаймонга эса шамолни (бердик). У(шамол)нинг эрталаб кетиши бир ойлик, кечқурун қайтиши бир ойлик йўл эди. Унга мис булоғини оқизиб қўйдик ва жинлардан Роббининг изни ила унинг ҳузурида ишлайдиганлари бор эди. Улардан ким амримиздан чиқса, унга ловуллаган дўзах азобини тоттирамиз.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
13. У(жин)лар унга меҳроблар, ҳайкаллар, ҳовузлар каби лаганлар ва собит қозонлардан хоҳлаганини қилиб беришар эди. Эй Оли Довуд, шукр қилинглар! Бандаларимдан шукр қилувчилари оздир.
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ
14. Биз у(Сулаймон)га ўлимни ҳукм этганимизда, асосини еяётган ёғоч қуртидан бошқа ҳеч бир нарса унинг ўлими ҳақида далолат қилмади. Йиқилганида, жинларга, агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
15. Батаҳқиқ, сабаъликлар учун ўз масканларида оят (белги) – ўнг ва чапдан икки боғ бор эди. «Роббингизнинг ризқидан енг ва Унга шукр қилинг! Не гўзал юрт ва ўта мағфиратли Роббингиз бор», (дедик).
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
16. Улар юз ўгирдилар. Бас, устиларига «арим» селини юбордик ва икки боғларини аччиқ мевали, юлғунзор ва бир озгина сидрли икки «боғ»га айлантирдик.
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
17. Уларни ношукрлик қилганлари учун, ана шундай жазоладик. Биз фақат ўта ношукрларгагина жазо берурмиз.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
18. Биз улар билан Ўзимиз баракали қилган шаҳарлар орасида кетма-кет қишлоқлар қилиб, улар орасидаги юришни ўлчовли этиб қўйган ва: «Уларда кечалар ҳам, кундузлар ҳам омонликда юраверинг», (деган эдик).
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
19. Улар: «Роббимиз, сафарларимиз орасини узоқ қил!» – дедилар ва ўзларига зулм қилдилар. Бас, Биз уларни ҳикояларга айлантирдик ва бутунлай парча-парча қилиб ташладик. Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрли ва ўта шукрли учун оят(белги)лар бордир.
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ
20. Батаҳқиқ, иблис улар ҳақидаги гумонини рўёбга чиқарди. Бас, фақат бир гуруҳ мўминлардан бошқалари унга эргашдилар.
ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
21. Ҳолбуки, унинг улар устидан ҳеч бир ҳукмронлиги бўлмас эди. Магар, Биз охиратга иймон келтирадиганни унда (охиратда) шаки бордан айиришимиз учун бўлди. Роббинг ҳар бир нарсани ўта муҳофаза қилувчидир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ
22. «Аллоҳдан ўзга гумон қилганларингизга дуо қилаверинглар! Улар осмонлару ерда зарра вазнича нарсага ҳам молик эмаслар. Улар учун иккови(яратилиши)да ҳам шериклик йўқ. Ва У Зотга улардан бирорта ёрдамчи ҳам йўқ», деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ
23. У Зотнинг ҳузурида фақат Ўзи изн берганлардан бошқанинг шафоати манфаат бермас. Қалбларидан қўрқинч кетгач эса: «Роббингиз нима деди?» – дерлар. «Ҳақни», – дерлар. У Олийдир, Улуғдир.
ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ
24. «Сизга осмонлару ердан ким ризқ беради?» деб айт. Айтгин: «Аллоҳ. Ва албатта, биз ёки сиз ҳидоят узра ёхуд очиқ-ойдин залолат ичрамиз».
ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
25. «Сизлар биз қилган жиноятдан сўралмассиз, биз эса сиз қилган амалдан сўралмасмиз», деб айт.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
26. «Роббимиз бизларни жамлар, сўнгра ҳақ ила орамизни очиқ қилур. У фаттоҳдир, билувчидир», деб айт.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
27. «У Зотга шериклар қилиб тиқиштирганларингизни менга кўрсатинг. Йўқ! Фақат азизу ҳаким Аллоҳгина бордир», деб айт.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
28. Сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар.
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
29. Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон?» – дерлар.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
30. «Сизга бир куннинг ваъдаси бор. Ундан бир он ортга ҳам қола олмассиз, олдин ҳам кета ол-массиз», деб айт.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ
31. Куфр келтирганлар: «Ушбу Қуръонга ҳам, ундан олдинги нарсага ҳам ҳеч иймон келтирмасмиз», – дедилар. Агар сен ўша золимларнинг Робблари ҳузурида турғизиб қўйилганларида бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсанг эди. Ўшанда заиф саналганлар мутакаббирлик қилганларга: «Сиз бўлмаганингизда, биз албатта мўмин бўлар эдик», – дерлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
32. Мутакаббирлик қилганлар заиф саналганларга: «Сизга ҳидоят келганидан кейин биз сизни ундан тўсдикми?! Йўқ! Ўзингиз жиноятчи бўлдингиз», – дерлар.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
33. Заиф саналганлар мутакаббирлик қилганларга: «Йўқ! Кечаю кундуздаги макр-ҳийла (тўсди). Ўшанда сизлар бизни Аллоҳга куфр келтиришимизга, Унга тенгдошлар қилишимизга амр қилар эдингиз», – дедилар. Улар азобни кўрган чоғларида надоматни ичларида тутдилар. Биз куфр келтирганларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Улар фақат қилиб юрган амалларига яраша жазоланурлар.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ
34. Қайсики бир шаҳар-қишлоққа огоҳлантирувчи юборсак, албатта, унинг маишатбозлари: «Албатта, сиз ила юборилган нарсага куфр келтирувчилармиз», – дедилар.
ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
35. Улар: «Бизнинг мол-дунёмиз, бола-чақамиз кўпроқ. Биз азобланувчи эмасмиз», – дерлар.
ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ
36. «Роббим хоҳлаган бандасига ризқни кенг ва тор қилур. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар», деб айт.
ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ
37. На молу дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Аммо ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар (жаннат) болохоналарида омонликдадирлар.
ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ
38. Бизнинг оятларимизни ожиз қолдириш учун ҳаракат қиладиганлар эса – ана ўшалар азоб ичига ҳозир қилинганлардир.
ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ
39. Айт: «Албатта, Роббим бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишига ризқни кенг қилур ва тор қилур. Ҳар бир нафақа қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У Зот ризқ берувчиларнинг яхшисидир».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ
40. Уларнинг барчаларини жамлайдиган, сўнгра У Зот фаришталарга: «Анавилар сизларга ибодат қилган эдиларми?» дейдиган Кунда...
ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ
41. улар: «Сен поксан! Сен бизнинг валийимизсан! Улар эмас! Йўқ! Улар жинларга ибодат қилар эдилар. Кўплари ўшаларга иймон келтирувчидирлар», – дерлар.
ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ
42. Бугунги кунда бир-бирингиз учун манфаатга ҳам, зарарга ҳам молик эмассизлар. Ва зулм қилганларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқариб юрган оловнинг азобини тотинг», – дермиз.
ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ
43. Қачонки уларга Бизнинг очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинса, «Бу сизни ота-боболарингиз ибодат қилиб юрган нарсадан тўсмоқни ирода қиладиган одам, холос», – дедилар ва: «Бу тўқилган уйдирмадан бошқа нарса эмас», – дедилар. Ва куфр келтирганлар ўзларига ҳақ келган чоғда: «Бу очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас», – дедилар.
ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ
44. Ҳолбуки, Биз уларга дарс оладиган китобларни бермаган эдик. Шунингдек, сендан олдин уларга бирор огоҳлантирувчи ҳам юбормаган эдик.
ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
45. Улардан илгари ўтганлар ҳам ёлғончига чиқарган эдилар. (Булар) уларга берган нарсаларимизнинг ўндан бирига ҳам етганлари йўқ. Улар расулларимни ёлғончига чиқардилар, бас, инкорим қандай бўлди?!
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ
46. «Мен сизга биргина насиҳат қилурман: Аллоҳ учун холис, иккита-иккита ва битта-битта туриб, бир фикр юритиб кўринглар. Соҳибингизда ҳеч қандай жиннилик йўқ. У сизларга шиддатли азобдан олдинги огоҳлантирувчи, холос», деб айт.
ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
47. Айтгин: «Мен сизлардан бирор ажр сўраган бўлсам, у сизга бўлсин. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. У Зот ҳар бир нарсага шоҳиддир».
ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ
48. «Албатта, Роббим ҳақни индирур. У Зот ғайбларни яхши билувчидир», деб айт.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
49. «Ҳақ келди! Ботил янгиланмас ва қайтмас», деб айт.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
50. «Агар залолатга кетган бўлсам, ўз зараримга кетаман. Агар ҳидоят топсам, Роббим менга ваҳий қилган нарса туфайли топаман. Албатта, У Зот эшитувчидир, яқиндир», деб айт.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
51. Агар уларнинг даҳшатга тушишларини – энди қочиб, қутулиш йўқ – ва яқин макондан тутилишларини бир кўрсанг эди!
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
52. Ва улар: «Унга иймон келтирдик», – дерлар. Энди узоқ бир макондан уларга тановул қандай бўлсин?!
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
53. Ҳолбуки, унга олдин куфр келтирган эдилар. Ғайбга узоқ макондан тош отар эдилар.
ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
54. Ва улар билан ўзлари иштаҳа қилган нарсанинг ораси тўсилди. Худди олдин ўтган маслакдошларига қилингани каби. Албатта, улар шак-шубҳада эдилар.