1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
00:00
Махмуд Халил Хусорий - Марям
Махмуд Халил Хусорий - Марям
00:00
/
00:00

Марям сураси

Маккада нозил бўлган. 98 оятдан иборат.

Ушбу сураи карима онамиз Биби Марям шарафларига «Марям» деб номланган бўлиб, сурада ул зотнинг ва зурриётлари Ийсо алайҳиссаломнинг қиссалари алоҳида зикр этилгандир.

Бошқа маккий суралар каби, Марям сурасида ҳам тавҳид масаласи бош ўринни тутади. Ақийда масалаларига алоҳида эътибор берилади. Аллоҳ таолонинг биру борлиги, қайта тирилишнинг ва қиёмат кунидаги ҳисоб-китобнинг ҳақлиги, ҳидоят ва залолат аҳлларининг йўллари каби мавзулар муолажа этилади.

Ўтган умматлар қисмати баёни суранинг асосини ташкил этади. Сура аввалида Закариё алайҳиссаломнинг қиссалари, сўнгра Яҳё алайҳиссалом қиссалари зикр қилинади. Ниҳоят, сура муборак исмлари билан аталган онамиз Биби Марямнинг ажойиб ва ғаройиб тақдирлари – Ийсо алайҳиссаломнинг отасиз таваллуд топишлари, туғилганларидан кейинги ҳодисотлар бирин-кетин баён этилади.

Шунингдек, сураи каримада Аллоҳнинг улуғ пайғамбарларидан Иброҳим алайҳиссаломнинг тарихлари, ул зот билан оталари орасида бўлиб ўтган можаролар, ниҳоят, у зот алайҳиссаломнинг ўз юртларини тарк этиб кетишлари ҳикоя қилинади. Сўнгра навбат Мусо алайҳиссаломнинг қиссаларига келиб, ундан кейин Исмоил алайҳиссалом ва пировард Идрис алайҳиссалом ҳақларида сўз юритилади. Мазкур пайғамбарлар тарихи суранинг учдан икки қисмини ташкил қилади. Бундан муддао пайғамбарлик ва пайғамбарларнинг асллари ва мақсадлари бирлиги, шунингдек, вазифалари ҳам муштарак бўлиб, кишиларни иймон-эътиқод ва солиҳ амаллар ижросига даъват қилишдан иборат эканини башариятга англатишдир. Сурада қиёмат саҳнасидан айрим лавҳалар, одамларнинг даҳшатли кундаги аҳволотлари, хусусан, кофир қавмнинг жаҳаннамда ўтин каби ёқилғи бўлишлари таърифланади.

Суранинг хотимасида Аллоҳ таолонинг фарзанди, шериги ёки тенгдоши зинҳор йўқлиги таъкидланиб, мушриклар қавмининг бу борадаги шак-шубҳалари рад этилади.

ﭑ ﭒ ﭓ
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
ﭑ ﭒ
1. Кааф ҳа йа ъайн соод.
ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
2. (Бу) Роббингнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
3. Унинг Роббига махфий нидо қилган чоғини эсла.
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
4. У деди: «Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, Роббим, Сенга дуо қилиш-ла бахтсиз бўлмаганман.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
5. Ва албатта, мен ортимдаги қариндошлардан хавф қилдим. Аёлим туғмас эди. Бас, менга Ўз даргоҳингдан бир валий ҳадя эт.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
6. У менга меросхўр ва Оли Яъқубга меросхўр бўлсин. Роббим, уни Ўзинг рози бўладиган қил».
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
7. «Эй Закариё, албатта, Биз сенга исми Яҳё бўлган бир ўғилнинг хушхабарини берамиз. Бундан олдин унга исмдош қилган эмасмиз».
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ
8. У: «Роббим, менда ўғил қаёқдан бўлсин?! Ахир аёлим туғмас бўлса, ўзим қариб, мункиллаб қолган бўлсам?!» – деди.
ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ
9. У: «Ана шундай! Роббинг айтдики, бу Мен учун осон. Батаҳқиқ, бундан олдин сени яратдим. Ҳолбуки, сен ҳеч нарса эмас эдинг», – деди.
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ
10. У: «Роббим, менга бир белги қилиб бер», – деди. У Зот: «Сенинг белгинг саломат ҳолингда одамларга уч кеча гапирмаслигингдир», – деди.
ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ
11. Бас, меҳробдан ўз қавми ҳузурига чиқди ва уларга: «Эртаю кеч тасбеҳ айтинглар», – деб ишора қилди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
12. «Эй Яҳё, китобни қувват-ла ол!» (дедик). Ва унга гўдаклигидаёқ ҳикмат бердик.
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
13. Ва Ўз томонимиздан меҳрибонлик ва поклик (бердик). Ҳамда у тақводор эди.
ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ
14. Ва ота-онасига меҳрибон бўлиб, жабрчи ва исёнчи эмас эди.
ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
15. Унга туғилган кунида ҳам, ўладиган кунида ҳам, қайта тириладиган кунида ҳам салом бўлсин.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ
16. Китобда Марямни эсла. У ўз аҳлидан шарқий маконга ажраб чиққанида...
ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ
17. ва улар билан ўзи орасида тўсиқ олганида, унга Ўз руҳимизни юбордик. Бас, у унга бус-бутун одам бўлиб кўринди.
ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ
18. У (Марям): «Мен Роҳмандан сендан паноҳ сўрайман. Агар тақводор бўлсанг...» – деди.
ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ
19. У: «Мен сенга бир пок ўғилни ҳадя этиш учун Роббингнинг элчисиман, холос», – деди.
ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ
20. У: «Менда қаёқдан ўғил бўлсин, менга башар тегмаган бўлса, мен бузуқ ҳам бўлмасам?!» – деди.
ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ
21. У: «Роббинг шундай деди: «Бу Мен учун осондир. Ва уни одамлар учун белги ҳамда Биздан раҳмат бўлиши учун қиламиз. Бу ҳукми чиқиб бўлган ишдир», – деди.
ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
22. Бас, унга ҳомиладор бўлди. Сўнгра у билан узоқ маконга четланди.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
23. Бас, тўлғоқ уни хурмо танасига олиб борди. У: «Қани эди, бундан олдин ўлган бўлсам ва бутунлай унутилиб кетсам», – деди.
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
24. Унинг остидан нидо қилди: «Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингдан оқар сув қилди.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
25. Хурмо танасини ўзингга силкит, сенга янги хурмо туширади.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ
26. Е, ич ва кўзинг қувонсин. Бас, бирор башарни кўрар бўлсанг: «Мен Роҳманга рўза назр қилдим. Бугун инсон зотига зинҳор гапирмасман», – дегин».
ﭥ ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
27. Бас, уни кўтариб, қавмига олиб келди. Улар дедилар: «Эй Марям, ажойиб нарса келтирдинг-ку!
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ
28. Эй Ҳоруннинг синглиси, отанг ёмон бўлган эмас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эди-ку!»
ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ
29. Бас, унга ишора қилди. Улар: «Бешикдаги гўдак бола билан қандай гаплашамиз?!» – дедилар.
ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ
30. У деди: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени Набий қилди.
ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
31. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни тавсия қилди.
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ
32. Мени волидамга меҳрибон қилди ва жабрчи, бадбахт қилмади.
ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ
33. Менга туғилган кунимда ҳам, ўладиган кунимда ҳам ва қайта тириладиган кунимда ҳам салом бордир».
ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ
34. Мана шу шубҳа қилишаётган Ийсо ибн Марям тўғрисидаги ҳақ сўздир.
ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ
35. Бола тутмоқ Аллоҳга ҳеч тўғри келмас. У покдир. У бир ишни ҳукм қилса, унга: «Бўл!» – дейди, холос. Бас, у бўладир.
ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ
36. «Ва албатта, Аллоҳ менинг Роббимдир, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир».
ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
37. Сўнгра фирқалар ўзаро ихтилофга тушдилар. Куфр келтирганларга буюк Куннинг кўринишидан вой бўлсин!
ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ
38. Бизга келадиган Кунда қандай ҳам яхши эшитарлар, қандай ҳам яхши кўрарлар! Лекин золимлар бугунги кунда очиқ-ойдин залолатдадирлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
39. Уларни ҳасрат Кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Улар эса ғафлатдадирлар, улар иймон келтирмаслар.
ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ
40. Албатта, Биз ерга ва унинг устидаги кимсаларга меросхўр бўламиз ва Бизгагина қайтурлар.
ﭧ ﭨ ﭩ ﭪﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ
41. Китобда Иброҳимни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий бўлган эди.
ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ
42. Қачонки у отасига деган эди: «Эй отажон, нима учун эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда бермайдиган нарсага ибодат қиласан?
ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ
43. Эй отажон, албатта, сенга келмаган илм менга келди. Бас, менга эргаш, сени тўғри йўлга бошлайман.
ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ
44. Эй отажон, шайтонга ибодат қилма. Албатта, шайтон Роҳманга осий бўлгандир.
ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
45. Эй отажон, албатта, мен сени Роҳман томонидан азоб тутишидан ва шайтонга дўст бўлиб қолишингдан қўрқаман».
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
46. У: «Эй Иброҳим, сен менинг олиҳаларимдан юз ўгирувчимисан?! Қасамки, агар тўхтамасанг, сени албатта тошбўрон қиламан! Мендан узоқ кет!» – деди.
ﯖ ﯗ ﯘﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
47. У деди: «Омон бўл! Энди Роббимдан сени мағфират қилишини сўрайман. Албатта, У менга жуда ҳам лутфу марҳаматлидир.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ
48. Сизлардан ҳам, Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсангиздан ҳам четланаман ва Роббимга илтижо қиламан. Шоядки, Роббимга илтижо қилиш ила бадбахт бўлмасам».
ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ
49. Улардан ва улар ибодат қилаётган Аллоҳдан ўзга нарсадан четланганида унга Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик ва барчаларини набий қилдик.
ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ
50. Ва уларга Ўз раҳматимиздан ҳадя этдик ҳамда уларга содиқ мақтовлар бўладиган қилдик.
ﰌ ﰍ ﰎ ﰏﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ
51. Китобда Мусони эсла. Албатта, у танлаб олинган эди ҳамда набий ва расул эди.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ
52. Унга Турнинг ўнг томонидан нидо қилдик ва муножот учун уни Ўзимизга яқинлаштирдик.
ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
53. Ва унга Ўз раҳматимиздан оғаси Ҳорунни набий қилиб ҳадя этдик.
ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ
54. Ва китобда Исмоилни эсла. Албатта, у ваъдасига содиқ эди ҳамда расул ва набий бўлган эди.
ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ
55. У аҳлини намозга ва закотга буюрар эди ва Робби ҳузурида рози бўлинган эди.
ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ
56. Ва Китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий бўлган эди.
ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
57. Ва уни олий мақомга кўтардик.
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
58. Ана ўшалар – Аллоҳ неъматлантирган зотлар набийлардан, Одам зурриётидан, Нуҳ билан бирга (кемада) кўтарганларимиздан, Иброҳим ва Исроилнинг зурриётидан, ўзимиз ҳидоят қилган ва танлаб олганлардандир. Уларга Роҳманнинг ояти тиловат қилинса, йиғлаб, саждага йиқилар эдилар. ۩
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ
59. Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар.
ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ
60. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар.
ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
61. Роҳман Ўз бандаларига ғайбдан ваъда қилган адн жаннатларидир. Албатта, Унинг ваъдаси келувчидир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ
62. Улар унда беҳуда сўз эшитмаслар, лекин салом эшитурлар. Уларга у ерда эртаю кеч ризқлари бор.
ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ
63. Ана ўша – бандаларимиздан тақводор бўлганларига мерос қилиб берадиган жаннатимиздир.
ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚ
64. «Биз фақат Роббингнинг амри билангина тушамиз. Олдимиздаги нарсалар ҳам, ортимиздаги нарсалар ҳам, уларнинг орасидаги нарсалар ҳам Уникидир. Роббинг унутувчи эмас».
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
65. У осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Бас, Унга ибодат қил ва Унинг ибодатида сабрли бўл. Унга тенгдошни билурмисан?
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
66. Инсон: «Агар ўлсам, яна қайта тирик ҳолда чиқариламанми?!» – дейди.
ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
67. Ўша инсон Биз уни бундан олдин ҳеч нарса эмаслигида яратганимизни эсламайдими?!
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
68. Роббингга қасамки, уларни ва шайтонларни албатта маҳшарга тўплаймиз, сўнгра уларни, албатта, жаҳаннам атрофига тиз чўккан ҳолларида ҳозир қиламиз.
ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ
69. Сўнгра албатта, ҳар бир гуруҳдан Роҳманга ашаддий осий бўлганини суғуриб оламиз.
ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ
70. Кейин албатта, Биз у(жаҳаннам)га киришга лойиқроқ бўлганларни яхши билувчимиз.
ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ
71. Орангизда унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу Роббинг ҳузуридаги кескин ҳукмдир.
ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
72. Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ
73. Қачонки уларга равшан оятларимиз тиловат қилинса, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Икки гуруҳнинг қайси бири мақом ва мажлис жиҳатидан яхшироқдир?» – дерлар.
ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ
74. Ҳолбуки, улардан олдин уй анжом ва кўриниш жиҳатидан яхшироқ бўлган қанчадан-қанча авлодларни ҳалок қилганмиз.
ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ
75. «Ким залолатда бўлса, Роҳман унга муҳлат бериб қўйсин. Токи ўзларига ваъда қилинган нарсани – азобни ёки қиёматни кўрганларида, кимнинг мартабаси ёмонроқ ва лашкари кучсизроқ эканини албатта билурлар», дегин.
ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ
76. Ва Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қилур. Боқий қолувчи солиҳ амаллар Роббинг наздида савоби яхшироқ ва оқибати хайрлидир.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ
77. Оятларимизга куфр келтирган ва: «Албатта, (охиратда) менга мол-дунё ҳамда бола-чақа берилажак», – деганни кўрдингми?!
ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ
78. У ғайбни билдимикан ёки Роҳманнинг ҳузуридан аҳду паймон олдимикан?!
ﭢﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ
79. Йўқ! Нима деганини албатта ёзиб қўямиз ва унга азобни узундан-узоқ чўзамиз.
ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ
80. У айтаётган нарсага меросхўр бўлурмиз ва у Бизга ёлғиз ҳолида келур.
ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ
81. Ўзларига куч-қудрат, иззат бўлиши учун Аллоҳдан ўзга «илоҳлар» тутдилар.
ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
82. Йўқ! У(«илоҳ»)лар аларнинг ибодатларини инкор этурлар ва уларга қарши бўлурлар.
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ
83. Биз шайтонларни кофирларга уларни қўзғаб-қўзғаб туришлари учун юборганимизни кўрмадингми?
ﮎ ﮏ ﮐﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ
84. Уларга қарши шошилма! Биз уларнинг саноғини санамоқдамиз.
ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ
85. Тақводорларни Роҳман ҳузурига меҳмон ҳайъати этиб тўплаган кунимизда...
ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ
86. жиноятчиларни жаҳаннамга сув ичгани ҳайдаймиз.
ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ
87. Роҳман ҳузурида аҳду паймон олганлардан бошқа ҳеч ким шафоатга молик бўлмайди.
ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ
88. Улар: «Роҳман бола тутди», – дедилар.
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ
89. Батаҳқиқ, жуда оғир нарса келтирдингиз.
ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
90. Ундан осмонлар парчаланиб, ер ёрилиб, тоғлар қулаб, йиқилай дейди.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ
91. «Роҳманнинг боласи бор», – деганларига.
ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ
92. Роҳманга бола тутиш лойиқ эмасдир.
ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ
93. Осмонлару ердаги барча кимсалар Роҳманга банда бўлган ҳолларида келурлар.
ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ
94. Батаҳқиқ, У Зот уларни иҳота қилган ва санаб қўйгандир.
ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ
95. Барчалари У Зотнинг ҳузурига қиёмат куни ёлғиз ҳолларида келувчидирлар.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ
96. Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Роҳман муҳаббат пайдо қилур.
ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ
97. Бас, албатта, у билан тақводорларга хушхабар беришинг ва саркаш қавмларни огоҳлантиришинг учун у(Қуръон)ни тилингга осон қилдик.
ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ
98. Улардан олдин қанчадан-қанча авлодни ҳалок қилдик. Улардан бирортасини ҳис этасанми ёки шарпасини эшитасанми?!