1440 йил 18 жумадис сони | 2019 йил 23 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR

Шайх Муҳаммад Аввома Қашқадарё ва Сурхондарёни зиёрат қилдилар

12:33 / 23.09.2018 1313 Ўқиш режими + -


Бугун шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг Ўзбекистондаги зиёратларининг бешинчи куни Қарши шаҳридан бошланди. Эрталаб Абу Муъин Насафий ҳазратларининг зиёратларига борилди.

Зиёрат асносида шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари Насафдан етишиб чиққан улуғ алломалар ҳақида суҳбат қилдилар. Қарши шаҳридаги зиёратдан сўнг меҳмонлар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг зиёратларида бўлдилар. Ушбу зиёратдан сўнг шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари зиёратгоҳ ёнидаги масжидда Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг китоблари ҳақида маъруза қилдилар.

Сурхондарё вилоятидаги кейинги зиёрат Термиз шаҳрида жойлашган Ҳаким Термизий ҳазратларининг зиёратлари бўлади. Ушбу зиёратдан сўнг шайх Муҳаммад Аввоманинг Сурхондарё вилоятидаги зиёратлари якунига етади. Меҳмонларнинг Ўзбекистон бўйлаб зиёратлари давом этади. Кейинги зиёратлар ҳақидаги янгиликлар билан ислом.уз портали ва порталнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлиб туришингиз мумкин. Бизни кузатиб боринг.



Муаллиф
islom.uz
Топ рейтинг www.uz Openstat