1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Оналарга нозик маслаҳатлар

11:45 / 10.01.2019 4584 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиз болада аёллик ҳислари уйғонар экан, у онаси томонидан ўзининг эътироф этилишини, ўртада янги чегаралар ўрнатилишини истайди, у билан ўзаро рақобатлашишни бошлайди.

Яхши кўрган инсонидан ўзига ёқадиган муносабатни кўришни, розилик ҳиссини туюшни истаб, турли ўй-хаёлларга берилади, гўёки бу туйғуни унга фақатгина ўзга жинсдан бўлган инсон тақдим эта оладигандек...

Она билан қиз ўртасида дўстлик кўпригини қуриш ва ушбу кўприкдаги дарз кетган, ёрилган жойларни таъмирлаш мазкур ҳолатдаги энг яхши ечимдир. Ушбу ноқулай вазиятни муолажа қилишда онадан фақат сокинлик, мулойимлик ва ҳикмат билан иш кўриш талаб этилади.

Қуйида сиз азизларга бу борада бир нечта маслаҳатлар беришни лозим топдик:

Биринчидан, қалбингиздаги меҳр-муҳаббатни қизингизга изҳор этиб туринг.

Мисол учун, она мактабга ёки бошқа бирор жойга бориб келган қизига: «Бугун сени соғиниб қолдим», десин. Шубҳа йўқки, қиз бунга жавобан: «Мен ҳам сизни соғиндим», дейди.

Онанинг сўз бойлигида «суюклигим», «бебаҳоим», «Аллоҳ берган неъматим», «ақлли қизим», «доногинам» деган сўзлар бўлсин ва қизи билан бўлган муомаласида улардан тез-тез фойдалансин.

Биз ўғил-қизларимизнинг фақат моддий эҳтиёжларини эмас, балки уларнинг ҳиссий ва маънавий эҳтиёжларини ҳам қондири-шимиз лозим.

Қизингизга ундаги ҳамма нарса сиз хоҳлагандек бўлишини исташингизни эмас, уни ҳеч қандай шартларсиз, борича яхши кўришингизни ҳис эттира билинг.

Иккинчидан, қизингиз билан шундай суҳбатлар олиб борингки, улар бақир-чақир, шовқин-сурондан йироқ, очиқ-ойдин, бир-бирини тушуниш, яхши хислатларни кашф қилиш асосига қурилсин. Иложи борича у билан доим бирга бўлинг, уни ўз ҳолига ташлаб қўйманг.

Қизингиздан шубҳаланиб, уни пойлаб юрманг. Унинг хонасига бемалол кириб, у билан ўтиришга, нарсаларини бемалол кўриб, кези келганда улардан фойдаланишга ўргатингки, бу унда сизга нисбатан шубҳа уйғотмасин ёки унинг наздида жосуслик бўлиб кўринмасин.

Учинчидан, қизингизнинг ҳаётида, хулқида, тузаётган режаларида пайдо бўлган ҳар қандай янгиликка бефарқ бўлманг.

Тўртинчидан, ҳалол саналган турли кўнгилочар томошаларда, мубоҳ сайру саёҳатларда, тадбирларда ва бошқа фаолиятларда қизингиз билан бирга иштирок этинг.

Бешинчидан, қизингизнинг ёши, сифатлари, руҳий ҳамда ижтимоий ҳолатларини ҳисобга олиб, уни тўғри тушунишга ҳаракат қилинг.

Олтинчидан, ундан устун келишга, юқоридан туриб унга босим ўтказишга ҳаракат қилманг:

«Сен ўзи қайси ишни тўғри қилгансан?»

«Сен ҳали ёшсан!»

«Мендай бўлишингга ҳали анча бор!»

«Мен тушунган нарсага сенинг ақлинг етмайди!»

Бу каби дўқ-пўписалар, таҳдид ва зуғумлар қизни етукликка элтмайди, балки унинг қаддини букиб, қалбини парчалайди.

Еттинчидан, қизингизнинг қалбига иймон асосларини жо қилинг, унга Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни ўргатинг, уни гўзал фазилатлар билан хулқлантиринг. Унга яхши ўрнак бўлинг.

«Қизларжон...» китобидан

Муаллиф
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Ойнанг бўлсин, лекин у ойнага сиғинма. Фоний эканингни унутма. Чиройли бўл, лекин гўзаллик сени еб битирмасин. Бошингдан тортиб оёғинггача бутун тананг сенга давоми...

2012 14:00 / 07.08.2022
Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтказган вақтларини диққат билан ўрганиб чиқсак, Онҳазрат алайҳиссаломнинг кўпроқ у давоми...

3831 12:50 / 26.12.2018
Маҳр никоҳ ақди ёки эрхотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериши лозим бўлган молдир.Маҳр турли номлар билан номланади. Қуръони Каримда маҳр давоми...

1996 11:00 / 17.06.2020
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо жамоатчилик ишларида ҳам, хусусан, аёлларга оид ишларга бошқош бўлар эдилар. Бу нарсани ўша пайтдаги баъзи бир маросимлар ҳақида давоми...

3653 21:05 / 11.12.2018
Аудиолар

123118 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44343 14:35 / 11.08.2021