1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Мусулмоннинг айбини беркитиш

11:35 / 03.01.2019 4096 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي الْهَيْثَمِ رِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ قَوْمٌ إِلَى عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ فَقَالُوا: إِنَّ لَنَا جِيْرَانًا يَشْرَبُونَ وَيَفْعَلُونَ، أَفَنَرْفَعُهُمْ إِلَى الْإِمَامِ؟ قَالَ: لَا، سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ رَأَى مِنْ مُسْلِمٍ عَوْرَةً فَسَتَرَهَا، كَانَ كَمَنْ أَحْيَا مَوْءُودَةً مِنْ قَبْرِهَا».

 

Абул Ҳайсамдан ривоят қилинади: 

«Уқба ибн Омирнинг олдига бир қавм келиб: 

«Бизнинг қўшниларимиз ичишади, у қилишади, бу қилишади, шуни бориб, имомга айтсакмикан?» дейишди. 

«Йўқ! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир мусулмоннинг айбини кўрса ва уни беркитса, худди тириклай кўмилган қизни қабрдан чиқариб, қутқариб олгандек бўлади», деганларини эшитганман», деди». 

Ушбу ҳадис мўмин-мусулмонлар бир-бирларининг айбларини беркитишлари лозимлигини кўрсатмоқда. Бир кишининг айб иш қилаётганини кўрган киши бу гапни бошқа ерда айтмаслиги керак. Ҳар ерда «Фалончининг фалон қилаётганини кўрдим» қабилида айтаверса, одамларнинг ичида гап тарқалиб, ҳамма бир-бирига гап ташиб, ниҳоят, жамиятда мана шу айб ишга лоқайдлик вужудга келади. Чунки ҳадеб айтилаверган нарса оддий ҳол бўлиб қолади, унга кўпчилик кўникиб қолади.

Шунинг учун бундай хабар айтилса, мутасадди, масъул шахсларга, давлат раҳбарига айтилиши, бу ишнинг зарари, хавфи тушунтирилиши керак.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳунинг «давлат раҳбарига ҳам айтманглар», дейишларига сабаб шуки, айбдорлар бу ишни яшириб қилишган. Яшириб қилса, демак, бир гап бор, демак, бир марта қилган бўлиши мумкин, кейин қилмаслигига умид бор.

Лекин ошкора қилса, бу иш масъул одамга албатта етказилади. Мисол учун, биров кўчада ошкора маст бўлиб юрибди. Буни айтмай бўлмайди. Лекин уйида бекиниб, яширинча ичаётган кишини кўрган одам бу ҳақда ҳаммага жар солмаслиги, аксинча, буни яшириб, «Мен нотўғри кўрган бўлайин, бу иш яхши бўлиб кетсин» қабилида Аллоҳ таолога дуо қилиши керак экан. Иншааллоҳ, шунда ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

Бошқа нарсаларда ҳам шундай. Бир киши гуноҳни ошкора, ҳамманинг кўз ўнгида қилса, албатта, уни жазолаш чораларини кўриш керак бўлади.

Бироқ гуноҳни яширинча қилаётган бўлса, у ҳолда мазкур ҳадисга риоя қилиш керак бўлади. Мабодо хабар берган одам бу гуноҳ содир қилинганлигини исботлай олмаса, туҳмат қилгани учун унинг ўзига дарра урилади.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
249. Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўққиз, саккиз ёки етти киши эдик. Шунда у зот давоми...

1833 19:00 / 22.07.2023
. .Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирингиз ўз аҳлига яқин келсаю, сўнгра яна қайтишни ирода қилса, давоми...

2470 17:30 / 08.03.2020
276. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бири обид, бошқаси олим икки киши зикр қилинди. Шунда Расулуллоҳ давоми...

1208 19:00 / 15.09.2023
266. Абу Саъд ибн Абу Фазола розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Келишига шубҳа давоми...

1375 19:00 / 26.08.2023