1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мажмуа

Эълон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейи учун ашёлар қабул қиламиз

12:54 / 10.03.2018 12382 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ҳамда Ислом.уз портали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг забардаст олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейини ташкил қилиш тўғрисидаги кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда устозимизнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига оид қуйидаги материалларни қабул қилади:

Видеотасвирлар.

Фотосуратлар.

Китоб, газета ва журналлардаги мақолаларШайх ҳазратларининг ўзлари ёзган мақолалар ёки у кишига бағишланган асарлар. Юборилган асарларнинг асли ёки нусхасида нашрнинг номи, санаси ва бошқа маълумотлар бўлса айни муддао бўлади.

Қўлёзмалар. Шайх ҳазратларининг ўз қўллари билан ёзилган ва илмий-тарихий аҳамиятга эга бўлган қўлёзмалар, мактублар, ҳужжатлар ва ҳоказо.

Эсдаликлар. Шайх ҳазратлари билан боғлиқ бўлган, у зотнинг дин йўлида, Ватан йўлидаги хизматларини акс эттирувчи муҳим воқеалар ҳақидаги эсдаликларни қўлёзма, компьютерда терилган матн ҳамда видео ёки овозли ёзув шаклида юборишингиз мумкин.

Эслатма:

Видеотасвир ва фотосуратларнинг олинган йили, санаси, манзили ва шу билан боғлиқ воқеалар, исмлар имкон қадар изоҳланган бўлса айни муддао бўлади.

Материал эгалари уларни музейга топширишни истамаса, нусхасини юборишлари ҳам мумкин.

Ушбу эълон бўйича ҳамда шайх ҳазратларининг музейини ташкил қилиш бўйича барча таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз:

Э.Почта учун манзил: muzey@islom.uz 

Телеграм учун манзил:  @muzey_islomuz

Аллоҳ таоло устозимизнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш, ўргатиш ва тарқатиш борасидаги барча саъй-ҳаракатларимизга Ўзи мададкор бўлсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қарийб бир йилдан ортиқ вақт мобайнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номидаги барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза бўлсинда, давоми...

14670 16:40 / 10.05.2019
Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуага ташриф буюрган давоми...

6678 22:37 / 11.05.2019
Қиш фаслининг биринчи ойини якунлаб, январь бошидаги бироз совуқ кунларда турибмиз. Ўтган ойдаги қорёмғирли кунларда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

5251 13:02 / 03.01.2019
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.Давлатимиз давоми...

2599 09:51 / 01.09.2018
Аудиолар

121561 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43041 14:35 / 11.08.2021