1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Пешқадамлар

17:22 / 28.01.2018 3873 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ва пешқадамлар, пешқадамлар –“

Учинчи тоифа пешқадамлар тоифаси бўлиб, бу дунёда иймонга киришда ва Аллоҳ таолонинг ибодати ва тоатида бошқалардан кўра пешқадам бўлганлардир. Улар тавбада ва яхшилик ишларида пешқадамлик қилганлардир.

Энди ўша пешқадамларнинг васфлари келади:

Улар муқаррабдирлар –

Яъни Аллоҳ таоло ҳузурида юқори мартабага эга бўлган, У Зотга муқарраб – энг яқин бўлган кишилардир.

неъматланиш жаннатларидадирлар.

Улар жаннати наъимда, яъни неъматлари кўп жаннатда бўладилар.

Аввалгилардан кўпчилик…

Ўша пешқадамлар, жаннатда Аллоҳ таолога яқинлаштирилганлар ичида аввал ўтган мусулмонлар авлодининг вакиллари кўпчиликни ташкил қилади.

ва охиргилардан озчилик…

Яъни пешқадамлик даражасига, Аллоҳ таолонинг рўбарўсида туришдек мақомга кейинги авлодлардан озчилик сазовор бўлар экан.

Энди пешқадамларга тайёрлаб қўйилган жаннат неъматлари ҳақида сўз кетади.

тўқима сўрилардалар.

Ўша пешқадам тоифадан бўлганлар жаннатда тилладан дур ва ёқутлар аралаштириб тўқилган сўриларда бўлурлар.

Уларнинг устида ёнбошлаган, юзма‑юз ҳолдалар.

Яъни пешқадамлар жаннатда дуру ёқутлардан аралаштириб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб, роҳатланишар экан. Оятда сўрилар «тўқима» дебгина сифатланган бўлса ҳам, ривоятларда уларнинг тилла, дур ва ёқутларнинг аралашмасидан ясалгани айтилади. Бир-бирларига қараб туришлари ҳам юқори даражадаги одоб-ахлоқ ва роҳатдир.

Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар...

оқар чашма майи тўлатилган қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан.

Мангу ёш йигитларнинг хизматда бўлишлари ҳам роҳат устига роҳатдир. Жаннат аҳли юқоридаги оятларда васф қилинганидек ҳолда бўлганларида уларга мангу ёш, ҳеч қаримайдиган йигитлар хизматда бўлар экан. Ўша йигитларнинг вазифаси жаннатийларга оқар чашма майи тўлатилган қадаҳлар, кўзалар ва косаларда жаннат шароби тутиш экан.

Одатда, бу дунёда май ичган кимсалар маст бўлиб, ноқулай ҳолатларга тушадилар, бошлари оғриб, кўнгиллари айнийди ва ҳоказо бошқа ҳолатлар содир бўлади. Жаннатдаги май ичилганда эса мазкур ҳолатлар рўй бермайди. Буни қуйидаги оятдан биламиз.

Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.

Жаннатийлар у шаробдан таъсирланиб, бошлари ҳам оғримайди, маст бўлиб, довдирамайдилар ҳам.

Мазкур мангу ёш йигитлар жаннатийлар атрофида

Ва хоҳлаган меваларини олиб…

иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб (айланиб юрарлар).

Жаннатнинг олий мартабаларига сазовор бўлган пешқадамларга хизмат қилувчи йигитлар уларнинг атрофларида нафақат шароб, балки улар ихтиёр қиладиган меваларни ва иштаҳалари тусаган қуш гўштларини ҳам олиб, айланиб юрар эканлар. Пешқадам жаннатийлар улардан хоҳлаганларини олиб, тановул қилар эканлар.

Мазкур нарсалар бу дунёда ҳам роҳат-фароғат далолати ҳисобланади. Зеро, жаннат неъматлари бу дунёникидан тубдан фарқ қилади.

Жаннатдаги пешқадамларга бериладиган неъматлар зикри давом этади:

Яна шаҳлокўз ҳурлар бор…

мисоли яширилган дур каби.

Ҳурларнинг «яширилган дур каби» деб сифатланиши дурнинг энг яхшиси садафдан янги чиққани, ҳали ҳеч кимнинг қўли тегмагани бўлгани учун экан.

Пешқадамларнинг бунчалик олий мақомларга, улуғ неъматларга эришишларининг сабаби кейинги оятда айтилади.

Қилиб юрган амаллари мукофотидир.

Пешқадам жаннатийларга берилган мазкур неъматлар ва олий мақомлар уларнинг аввалги ҳаётларида – синов даврида қилган солиҳ амалларининг мукофотидир.

Улар унда беҳуда, гуноҳ(сўз)ларни эшитмаслар.

Пешқадам жаннатийлар ҳамма томондан олий мақомда бўладилар. Уларнинг нафақат еган-ичгани ёки ўтирган-тургани, аҳли-аёли ва кўрган-билгани роҳат бўлади, балки эшитадиган нарсалари ҳам роҳатбахш нарсадан ўзга бўлмайди. Улар жаннатда ёлғон, гуноҳ, беҳуда ва умуман, кишининг роҳатини бузадиган сўзларни мутлақо эшитмайдилар.

«Салом! Салом!» деган сўз мустасно.

Яъни уларга ҳамма тарафларидан фақат «Салом» сўзигина эшитилади.

Бир-бирларига салом берадилар, фаришталар ҳам уларга салом берадилар. Аллоҳнинг саломи ҳам етказиб турилади.

Шу билан улкан саодат эгалари, пешқадам жаннатийларнинг жаннатдаги нозу неъматга кўмилган олий мартабали ҳолатларининг баё­ни тугади.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом кўрсатмалариҲар бир инсон яхши яшашни хоҳлайди. Камбағаллик ва қашшоқлик мукаммал ва давомий ибодат қилишга ҳалақит қилади. Чунки очлик ва етишмовчилик давоми...

6515 17:02 / 11.08.2017
Агар сендан тарихдаги энг қисқа ва лўнда мақтов қайси деб сўрашса ҳеч тараддудсиз қўрқмасдан Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги давоми...

1374 18:52 / 02 май
Инсониятни Аллоҳ таоло яратди. Улар ягона бир оиладир. Уларни бирбирлари билан аҳилиноқ яшашга ундади. Миллати, ирқи, ижтимоий келиб чиқишига қарамай, улар давоми...

9683 16:18 / 21.06.2017
Сафия онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикофда эдилар. Кечаси у кишини зиёрат қилгани келдим. давоми...

1842 16:35 / 30 апрель
Аудиолар

123126 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44348 14:35 / 11.08.2021