1445 йил 13 зулҳижжа | 2024 йил 19 июнь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қачонки, бирортангиз Исломини чиройли қилса

20:37 / 17.05.2017 3088 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки, бирортангиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн мислидан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилади. Қилган ҳар бир ёмон амали эса ўз мислича ёзилади», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: 

«Фақат Аллоҳ уни кечиб юборса (ёзилмайди)», дейилган.

Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида биз умматларини мухлис мусулмон бўлишга тарғиб қилмоқдалар. Чунки ўта мухлис мусулмон бўлмай туриб, ҳеч ким ўз Исломини чиройли қила олмайди. Ўтган ҳадисларнинг бирида киши Исломининг чиройли бўлиши ичдан ҳам, устдан ҳам Исломнинг ҳамма талабларига жавоб бера оладиган бўлиши билан амалга ошишини ўрганган эдик.

Инсон ўз Исломини чиройли қилганда эса катта ва улкан мукофотга сазовор бўлар экан. Бу мукофот эса икки томонлама бўлади:

1. Унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилар экан.

2. Унинг қилган ҳар бир ёмон амали ўз мислича, кўпайтирилмасдан ёзилар ёки Аллоҳ хоҳласа, кечириб юборилар экан. Бу эса албатта, мўмин банданинг олий даражаларга эришишидан далолат беради.

Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар очиқ-ойдин кўриниб турибди. Фақат Исломимизни чиройли қилишга уринишимиз қолди, холос.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларича хонтахтада овқатланмадилар. У зот вафот этгунларича юмшоқ нон ҳам давоми...

3075 06:00 / 20.08.2018
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан яна ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳумма лака асламту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва илайка давоми...

2938 05:05 / 05.01.2018
У кишидан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам«Менга умматимнинг яхши ва ёмон амаллари кўрсатилди. Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташланишини давоми...

2834 23:50 / 15.02.2018
. ,. .Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уламолар анбиёларнинг ворисларидир,, дедилар,.Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган.

1404 09:48 / 08.03.2019
Аудиолар

123142 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44360 14:35 / 11.08.2021