1445 йил 13 зулҳижжа | 2024 йил 19 июнь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйқулари

20:01 / 28.04.2017 4128 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳу бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъба масжидидан исро қилдирилганлари ҳақида гапириб шундай деди:

«Ул зотга ваҳий қилинишидан олдин уч нафар келди. Ул зот Масжидул Ҳаромда ухлаб ётар эдилар. Бас, уларнинг аввалгиси:

«У буларнинг қайси бири?» – деди. 

Ўртаси:

«У буларнинг энг яхшисидир», – деди. 

Охиргиси:

«Буларнинг энг яхшисини олингиз», – деди. 

Ўшанда бир марта бўлган эди. Кейин у зот уларни бошқа бир кечада, то қалблари кўрадиган бўлгунларича кўрмадилар. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар эди. Қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча Набийларнинг кўзлари ухлайди-ю, қалблари ухламайди. Бас, у зотни Жаброил олиб, сўнгра осмонга бирга олиб чиқиб кетди». 

Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Набий бўлишларидан олдин Масжидул Ҳаромда амакилари Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ва бошқа бир амакиларининг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб билан ухлаб ётар эдилар. Шунда уч нафар фаришта: Жаброил, Микоил ва Исрофил алайҳиссалом келишди. 

Шунда Жаброил алайҳиссалом:

«У буларнинг қайси бири?»–деди».

Яъни, Муҳаммад бу ухлаб ётганларнинг қайси бири? Бу саволга Микоил алайҳиссалом:

«У буларнинг энг яхшисидир»,–деб жавоб бердилар. 

Жавобни эшитгандан кейин Исрофил алай¬ҳиссалом:

«Буларнинг энг яхшисини олингиз»,–деди».

Бундан Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Набий бўлишларидан аввал ухлаб ётганларида ҳузурларига фаришталар келганини билмаганлари маълум бўлади.

Аммо, у зотга ваҳий тушганидан кейин исро кечасида Жаброил алайҳиссалом келганларида билганлар. Чунки:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар эди. Қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча Набийларнинг кўзлари ухлайди-ю, қалблари ухламайди».

Улар ўзларига ҳар лаҳзада келиб қолиши мумкин бўлган ваҳийни қабул қилиб олишга доим тайёр туришлари керак.


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ё Расулуллоҳ, Витр ўқишдан олдин ухлайсизми?» – дедим.

«Кўзим ухлайди. Қалбим ухламайди», – дедилар у зот».

Иккисини Икки Шайх ривоят қилишган. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига ва мухолифларига муомалалари166. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

4128 21:10 / 29.03.2019
269. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир,. Ибн Можа, давоми...

1485 19:00 / 02.09.2023
. .Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг мавлолари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Муғийра Муовияга.Расулуллоҳ давоми...

1855 14:00 / 07.02.2021
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз бавл қилса, закарини ўнг қўли билан ушламасин, ўнг қўли билан истинжо давоми...

2737 16:12 / 16.08.2019