1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Баданга нақш солса бўладими?

15:29 / 24.04.2016 2985 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёшларимиз орасида баданларига турли нақш ва ёзувлар тушириш (татуировка) тобора урфга кириб боряпти. Йигитлар у ёқда қолиб, қизларимиз ҳам юз ва баданларига турли шакл ва холларни туширишяпти. Бундай ишларга шариат рухсат берадими?

ЖАВОБ: Бу каби ишлар динимизда қораланган, буни қилганлар ҳаром ишга қўл урган бўлишади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом: “Вашм қилдирувчини Аллоҳ лаънатласин”, деганлар.

Маълумки, Исломдан олдинги жоҳилият даврида аёллар ўртасида гўзал кўриниш, сохта чиройга эга бўлиш учун турли усуллар урфда эди. Шулар қаторида  «вашм» – ясама хол қўйиш ҳам авж олган эди. Аёллар сохта чирой иштиёқида ўзларининг соғ баданларини игна билан тештириб қон чиқаришар, жароҳат ўрнига сурма ёки шунга ўхшаш бирор модда сепиб, ясама хол ёки турли белгилар қилишар эди. Буни амалга оширадиган уста аёллар бор эди. Ким сохта хол қўйдирмоқчи бўлса, ўшаларга мурожаат қиларди. Ислом улама соч тақиш, юзларни ўзгартириш, тишлар орасини очиш ва баданга хол ёки бошқа шаклларни тушириш каби номаъқул ишларни ҳаром қилди (Аллоҳ билувчидир).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум 5 маҳал намозни фақат фарзларини ўқисам бўладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом Аллоҳ таоло Ўзи севган амалларни давоми...

8723 09:40 / 24.03.2019
Менинг холам АҚШда яшаб келдилар ва у ерда насроний динини қабул қилибдилар. Келганларидан кейин барча қариндошларимизни насронийликка даъват қилдилар ва давоми...

4031 21:23 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Сийдикни шифо олиш мақсадида бир танишим юзига сурмоқчи ва истемол қилмоқчи. Унга кимдур шунақа қилсанг ёшарасан дебди. Мен унга бу ишинг давоми...

12455 08:00 / 15.04.2018
Савол21 ёшли боланинг сочида оқ сочлар жуда кўпайиб кетган, қорага бўяса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бўлмайди. httpsavollar.islom.uzsavol15009

5147 15:59 / 20.07.2017
Аудиолар

123130 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44350 14:35 / 11.08.2021