1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бунда нима бўлади?

14:30 / 24.04.2016 3254 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизлар кўча-кўйда ҳар хил очиқ кийимларни кийишиб юришади. Агар уларнинг аврат жойларига бехосдан кўз тушиб қолса, нима бўлади?

ЖАВОБ:  Бехосдан тушган назар учун киши гуноҳкор бўлмайди. Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Бас, У зот, кўзингни бошқа томонга бур, дедилар» (Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган).

Номаҳрам шахсга қасддан, шаҳват назари билан кўз тикиш ҳаромдир. Аммо қасд қилмаган ҳолда туйқус назар тушиб қолиши гуноҳ ҳисобланмайди. Аммо ушбу ҳадиси шарифда баён қилинганидек, бунда дарҳол кўзни бошқа томонга буриб олиш шарт. Мўмин-мусулмон кишилар бу ҳукмни ҳеч қачон унутмасликлари лозим.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундоқ эмас, дедилар» (Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Биринчи назар номаҳрамга тўсатдан тушгани учун зарарсиз ҳисобланади, гуноҳ бўлмайди. Аммо ундан кейин яна қайта назар солишни тўсатдан деб бўлмайди, буниси қасддан қилинган бўлади ва гуноҳ ҳисобланади.

Ушбу таълимотлар ҳам Ислом жамиятини пок сақлаш, эркак ва аёлни турли ношаръий ишлардан, улардан келиб чиқадиган нохуш оқибатлардан сақлаш учун келган. Ислом шариатининг ҳукми бўйича эркак кишининг аёлларнинг йўлини тўсиши, тегажоқлик қилиши, гап отиши у ёқда турсин, пинҳона назар солиши ҳам ҳаром ҳисобланади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар доимо ичиб келувчи, яъни ароқхўр ота аёлини урибсўкса, бу ҳолда фарзанд ўз онасини жабрзулмдан қутқариш учун отасига қўл кўтариши мумкинми Бу ўринда фарзанд давоми...

2944 21:12 / 24.04.2016
САВОЛ Ассаламу алайкум шайх ҳазратлариСаволим шундан иборатки, мен бир қизни Аллоҳ учун суйдим. Унинг уйига совчи юбормоқчи бўлдим, кейин билсам, уни ўзга бировга давоми...

3481 20:49 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Устозлар, мен тушкунликка тушиб қолганга ўхшаябман. Худди бу дунёнинг қадрини сезмаётгандекман. Худдики ўз quotқолипимданquot чиқиб қолгандекман. давоми...

9044 06:10 / 15.09.2018
Ҳозирги пайтда жинсий алоқалар тасвирланган филмлар, турли адабиётлар ва суратлар кўпайиб кетган. Эрхотин шаҳватларини қўзғатиш мақсадида ана шундай филмларни давоми...

7514 19:06 / 24.04.2016
Аудиолар

123103 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44325 14:35 / 11.08.2021