1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фарзандларга васият қилиш

21:04 / 22.04.2016 3406 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Яқинда отам оламдан ўтдилар (Аллоҳ ўз раҳматига олсин!). Вафотларидан сўнг бир нечта маросимлар ўтказдик: 3 кун ичида қўй сотиб олиб сўйилди. Марака, 40 кунгача пайшанбилик, 17 кунда кичкина қирқ, 37 кунда катта қирқ, 52 кеча, яна бир нарсалар. Ҳар бир маросимда турли таомлар қилиниб баъзиларида 80-100, баъзиларида 15-20 одам чақириб ўтказилди. Отамни йўқотиб сиқилиб турган пайтимда пулни муаммосини қилиб, 40-50 кун маросимлар билан чарчадим. Ўзим битта ўғилман. Отамнинг 3 миллиондан ортиқ қарзлари бор экан, уларни адо қилиш ўрнига маросимлар ўтказдим. Буни нотўғри эканлигини биламан, ўзим Аллоҳ буюган фарзларни баҳолиқудрат бажариб келаман (инша Аллоҳ). Қарши бўлдим, лекин қариндош-уруғлар “замонга қара” деб кўйишмади. Шу нарсаларга барҳам бериш учун икки ўғлим бор, шуларга вафотимдан кейин нима қилишлари тўғрисида васият қилмоқчиман. Сиздан илтимос, нима деб васият қилишим мумкинлиги айтсангиз? Замонга қараш қандай бўлади?


  Жавоб: Ўзингиз ва ўғилларингиз ҳозирдан динимиз ва шариатимизни ўрганишга ҳаракат қилинглар. Агар олдинроқ ўрганган бўлганингизда шунча талофат кўрмаган бўлар эдингиз. Ўғилларингизга васиятингиз, динимизни ўрганиб, унга амал қил, шариатимизни ўрганиб, унга амал қилдан иборат бўлсин. Ўшанда ҳамма нарса, бу дунё ва охират яхши бўлади. Сизни овора қилган масалаларни китобга ёзиб чиқариб қўйганимизга, ушбу сайтда баён қилганимизга анча вақт бўлди. Аммо ўқимаганлар билмайди ва сизга ўхшаб афсус ва надоматга учрайди. Аллоҳ таоло барчамизни Ўз динида собитқадам қилсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, баъзи инсонлар вафот этиш вақтида руҳим ҳар доим сeн билан бўлади ёки шунга ўхшаш гап айтишади. Бу гап қанчалик тўғри давоми...

14409 08:15 / 28.07.2018
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари ва шу сайт администраторлари Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин ва сизларни Ўз паноҳида асрасин ҳар доим. Устоз давоми...

7417 17:22 / 17.06.2017
СаволСафардалигимиз туфайли, ахли аёлимиз ва оиламиз Ватанимизда булганлиги сабабли, Рамазон ойида сахарликка туриш, сахарлик килиш имконсиз булиб колади. давоми...

4683 09:05 / 24.05.2018
СаволАссалому алайкум Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Менинг саволим шуки, баъзибир намозхонлар ва масжид имомлари намоздан сўнг 2 маротаба дуо қилишади, шу иш давоми...

4677 13:40 / 21.02.2018
Аудиолар

123105 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44328 14:35 / 11.08.2021