1445 йил 25 зулқаъда | 2024 йил 02 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Мен ўз нафсимни бошқалардан кўра яхшироқ биламан

05:00 / 11.03.2017 2846 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар: “Менга улуғ обидлардан бирларини васф қилиб беришди. Дарҳол у зотнинг зиёратларига бордим. У зот мендан: “Эй Ибн Саммок, сени бу маконга қандай сабаб келтирди?” деб сўрадилар. Мен: “Сиз ҳақингизда эшитдим. Шунга сизни зиёрат қилгим келди” деб жавоб бердим. У зот: “Мен ҳақимда сенга хабар берган киши сени алдабди. Мен ўз нафсимни бошқалардан кўра яхшироқ биламан. Эй Ибн Саммок, бахтли одам – ҳалокатга дучор бўлишдан олдин озодлик,, бўшлик, хотиржамлик пайтида ҳаракат қилган кишидир” дедилар. Мен бу гапларни эшитиб йиғладим. Энди қайтмоқчи бўлиб турганимда, у зотдан: “Менга бирор юмушингиз борми? Сизга хизмат қилиб, шарафга эришсам?” дедим. У зот: “Бу маконда ўтирган кишининг бирорта одамга ҳожати қолмайди” дедилар. Мен у зотга: “Сиздан, Аллоҳ ҳаққи сўрайманки, дунё ва охиратдаги нарсалардан нимани яхши кўрасиз?” дедим. Бу гапни эшитиб у зот йиғладилар. Кейин: “Ҳеч нарсани яхши кўрмайман. Лекин сен қасам ичиб сўрамаганингда, сенга айтмаган бўлардим. Мен дунё ишидан тоат ила амалга қаттиқ киришишни, ҳаводан узоқ бўлган нафсни ҳамда хавф ва қўрқувга тўлган қалбни яхши кўраман. Охират ишидан эса, Мавлойимдан: “Боравер, сени мағфират қилдим” деган гапни эшитишни яхши кўраман” деб жавоб бердилар”.


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сабр уч турли бўлади1. Аллоҳга қилинган тоатибодатдаги сабр.2. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишдаги сабр.3. Аллоҳнинг изтиробда қолдирувчи қазоиқадарларига давоми...

3146 14:24 / 02.06.2017
ир ёш бола .Менда сизга аталган катта маблағ бор,, деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, .Ўн сўм берса керак,, деб ўйлайсиз.Агар банк мудири .Менда сизга давоми...

1620 10:01 / 16.03.2019
Биз билан муомала қилаётган кишиларнинг зийрак ақлларига муҳтож эмасмиз. Балки уларнинг мусаффо қалбларига муҳтожмиз.

1386 10:15 / 06.03.2019
Битта она ўнта болани парваришлай олади, лекин ўнта бола баъзан битта онани парваришлай олмайди.Онамни жаннат саййидаларидан қилгин, Аллоҳим

2359 09:05 / 09.09.2017
Аудиолар

122293 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43638 14:35 / 11.08.2021