1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Эрон ва Украина элчиларини қабул қилдилар

18:40 / 29 апрель 535 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Эрон Ислом Республикаси ва Украина давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиларини қабул қилдилар.

Куннинг биринчи ярмида муфтий ҳазратлари Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий жаноблари билан мулоқот ўтказдилар.

Самимий учрашувда муфтий ҳазратлари юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ўзгаришларни баён қилиш баробарида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги яқин дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланаётгани, қадимдан икки халқни ягона дин ва муштарак мақсадлар бирлаштириб туриши, сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар тез суръатларда ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, иқтисодий ва маданий алоқалар янги босқичга кўтарилгани, илмий-маърифий, маданий ва зиёрат туризми йўналишларида ўзаро ҳамкорлик яхши самара бераётгани қайд этилди.

Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон тараққиёт йўлида дадил одимлаётгани, мазкур ўзгаришларга эришишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўрни катта эканини билдирди.

Элчи жаноблари Ўзбекистон мусулмон оламида катта нуфузга эга давлат эканини эътироф этиши баробарида диний-маърифий соҳада алоқаларни ўрнатиш, қўлёзмаларни биргаликда тадқиқ этиш, турли тадбирлар ўтказиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш муҳимлигини маълум қилди.

Куннинг иккинчи ярмида Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко жанобларини қабул қилдилар.

Ўзаро мулоқотда муфтий ҳазратлари дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги дўстона алоқалар ривожланаётгани, ўтган даврда илмий-маърифий ва маданий муносабатлар равнақ топаётганини алоҳида қайд этдилар.

Элчи жаноблари Украина кўп конфессияли, турфа хил миллатли давлат эканини билдириш баробарида ушбу мамлакатдаги динлар тарихи ҳамда эътиқод қилувчиларга яратилган шарт-шароитларни баён қилди. Шунингдек, у ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга бор куч-ғайрати, билими ва тажрибасини қаратишга тайёр эканини изҳор этди.

Элчилар самимий қабул учун миннатдорлик билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Одиша штатида рўй берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва давоми...

1018 15:45 / 03.06.2023
Туркиянинг Диёр бакир шаҳрида оммавий Қуръонни ўргатиш курслари бошланмоқда. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар беради.Режага кўра, ёз фасли давомида 75 минг киши курсни давоми...

1220 17:02 / 29.06.2019
Бугун, 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида қайта бунёд этилган Дорул омон давоми...

1026 21:47 / 19.05.2023
Муовия ибн Ҳакам асСуламий розияллоҳу анҳу айтадилар.Отаонам У Зотга фидо бўлсин У Зотдан олдин ҳам, кейин ҳам У Зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳга давоми...

503 09:30 / 01.10.2023
Видеолар
Аудиолар

121562 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43042 14:35 / 11.08.2021