1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳаёт тажрибадан иборат

15:16 / 29 апрель 1439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонларнинг мақсади карвон эди. Қурайшнинг мақсади эса карвонни қутқариш эди. Аммо Аллоҳ таоло урушни ирода қилди ва Бадр жанги бўлиб ўтди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам урушни ёқтирмас эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Душманга йўлиқишни орзу қилманглар. Аммо унга йўлиқсангиз сабот билан туриб беринг!», дер эдилар.

Мана, душман келган. Сабот лаҳзалари ҳозир бўлган!

Мусулмонлар қўшини бир жойга қўним топди. Қурайшнинг қўшини етиб келишига тайёргарлик пайтида Ҳаббоб ибн Мунзир розияллоҳу анҳу келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди:

-Эй Аллоҳнинг Расули! Бу ерга сизни Аллоҳ туширдими, бу ердан бошқа жойга қимирлай олмаймизми? Ёки бу нарса фикр, уруш ва ҳийлами?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

-Балки фикр, уруш ва ҳийладир!

Ҳаббоб деди:

-Эй Аллоҳнинг Расули!  Бу ер уруш учун бўлмайди. Одамларни олиб Бадрдаги қудуқлар олдига борайлик. Қудуқлар орқамизда қолсин. Кейин душман билан жанг қиламиз. Шунда биз сув ича оламиз, улар эса ича олишмайди!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

-Жуда яхши фикр бўлди!

Сўнгра қўшинни ўша томонга олиб ўтиб қудуқларни қўшиннинг орқа томонига қолдирдилар. Уруш пайтида мусулмонлар сув ичишди, қурайш эса сув ича олмади!

Аллоҳ таоло Ҳаббоб ибн Мунзир розияллоҳу анҳунинг фикрисиз ҳам мана шу жойга тушишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий орқали билдириши ҳам мумкин эди. Аммо У бизга бу уммат барчага ўз майдонида муҳтож эканлигини билдирмоқчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда ҳали уруш тажрибаси йўқ эди. Аммо Ҳаббоб ибн Мунзирда ҳарбий тажриба етарли эди. Ҳаёт эса тажрибалардан иборатдир. Кунлар эса мадрасадир. Биз инсонларнинг қобилиятини эҳтиром қилишимиз лозим. Мана кўриб турибмиз, ваҳий билан қувватланиб турилган Набий алайҳиссаломда бу умматнинг бирида топиладиган тажриба топилмай қолди. Бир ишни ўз мутахассисларидан сўрашда ҳеч қандай айб йўқ.

Худди Жолинусга ўхшаб ўзингизни ўзингиз даволаманг. Шифокорлар сиздан кўра билимлироқ. Шифо сизга яқин турганида билмасдан ўзингизни ўзингиз қатл қилиб қўйишингиз мумкин.

Худди энг буюк муҳандис сингари уйингизни ўзингиз қурманг. Томингиз устингизга қулаши мумкин. Сиз ўз майдонингизда билимдонсиз. Қолганларнинг ҳам истеъдодларини эҳтиром қилинг. Улар ҳам ўз майдонининг усталаридир!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одобларига боқинг! Кибр йўқ, саркашлик йўқ. Ҳаббоб у кишидан ўша ерга тушиш ваҳийми ёки ваҳий эмасми, деб сўраяпти. Яъни, бундан қайтса бўладими ёки йўқми, бу ўринда фикрга жой борми ёки йўқми, шуни билмоқчи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишни маслаҳат билан қилишга рухсат борлигини айтаяптилар. Агар кимдадир яхши фикр ва режа бўлса, марҳамат қилсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг фикрини эшитгач, уни ижро қилишда ҳеч қандай монелик кўрмадилар. «Одамлар нима дейди? Мен пайғамбар бўлатуриб шунга қулоқ соламанми?», демадилар. Аксинча, ҳамманинг олдида Ҳаббобнинг фикрини қўллаб қувватладилар. Тезлик билан унинг фикрини ижросига киришдилар. Ўзларининг фикрларидан унинг фикрини устун қўйдилар!

Биз ҳам саркаш бўлмайлик. Агар бизнинг фикримиздан тўғрироқ фикр туғилиб қолса, уни олишдан орланмайлик. Бир ишга азму-қарор қилганимизда бошқа бир киши келиб бу ишимиз хато эканлигини айтса, бу ишни қилмаслигимизга бизни ишонтирса ўша ишни қилмайлик.

Саркашлик инсонларни ўлдиради!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини мусулмонларнинг бир ишига бош қилиб қўйдилар. Шунда ансорлардан бири туриб дедиndash Эй Аллоҳнинг расули давоми...

2627 09:09 / 25 январь
биринчи қисм Мўмин киши касаллик, дардга йўлиққан вақтда ўзини қандай тутиши лозимлиги ҳақида сўз юритишдан аввал Ислом дини ҳаётда асли бизга нимани таълим давоми...

2155 10:51 / 27.06.2022
Шу кунларда обҳавонинг кескин кўтарилиб кетиши оқибатида кўпчилик ўзини соясалқин жойларга, сув ҳавзалари бўйига, тоғ олди дам олиш масканларига уряпти.Маълумки, давоми...

3100 09:00 / 09.07.2021
Titan Титанndash ушбу инсонлар томонидан ихтиро қилинган янги ва юқори технологияли сув ости кемаси батискаф 3000 метр чуқурликда кучли босимга дош беролмай портлаб давоми...

1773 09:00 / 03.08.2023