1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Маййитга уч нарса эргашади | Сийрат дарслари (278-дарс)

19:00 / 19 апрель 384 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

407. Умму Холид бинт Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабр азобидан паноҳ сўраётганларини эшитдим».

Бухорий ривоят қилган.

408. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур» (ояти) қабр азоби ҳақида нозил бўлган. Шунда унга: «Роббинг ким?» дейилади. «Роббим – Аллоҳ, Пайғамбарим – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейди. Мана шу Аллоҳ азза ва жалланинг «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур» деган сўзидир».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

409. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маййитга уч нарса эргашади. Иккитаси қайтиб, биттаси у билан қолади. Унга аҳли, моли ва амали эргашади. Аҳли ва моли қайтади, амали қолади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

410. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи вафот этса, унинг уч нарсадан бошқа амали кесилади: садақаи жория, унга дуо қиладиган солиҳ фарзанд ва ундан кейин манфаат олиниб туриладиган илм!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
562. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ҳой одамлар Албатта, Аллоҳ покизадир ва покизадан бошқани давоми...

2861 17:00 / 10.09.2021
379. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким кечаси уйғонганда .Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка давоми...

4264 13:00 / 26.06.2020
Аллоҳ таолодан қўрқиш Ва аммо ким Роббининг ҳузурида туришдан қўрққан ва нафсни ҳавойи хоҳишдан қайтарган бўлса... Бас, албатта, жаннат унга жой давоми...

4688 11:11 / 28.06.2017
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг аччиқларини ҳам кўтарардилар ва уларни юпатардилар.Бир гал Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

3588 19:53 / 28.04.2017