1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ақийданинг бузуқлиги нималарга олиб боради

19:00 / 02 апрель 529 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ

«Ушбулар Роббинг сенга ваҳий қилган баъзи ҳикматлардир. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳ қилма. Яна маломат қилинган ва қувилган ҳолингда жаҳаннамга ташланмагин» (Исро сураси, 39-оят).

Ушбу оятлар мажмуасининг бошида ҳам Аллоҳга ширк келтирмаслик ҳақида таъкид келган эди. Сўнгида ҳам худди шундай таъкид келмоқда. Тавҳид ақийдаси нақадар зарурий эканини шундан ҳам билиб олиш мумкин. Ширк келтириш энг нотўғри иш, улкан зулмдир.

Аллоҳга ширк келтириш, Унинг боласи бор, шериги бор, деб эътиқод қилиш қанчалик ёмонлигини келгуси оятлар баён қилади:

ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ

«Роббингиз сизларга ўғилларни хос қилиб бериб, фаришталарни Ўзига қиз қилиб олдими? Албатта, сизлар улкан гапни айтмоқдасиз» (Исро сураси, 40-оят).

Араб мушриклари қиз фарзандни ҳеч ёқтирмас эдилар. Бошқа оятларда зикр қилинганидек, улардан қиз кўргани қаттиқ хафа бўлиб, юзи қорайиб кетар эди. Қиз фарзанди бўлишини ўзига ор деб биларди. Шунинг учун кўпинча қиз фарзандларни тириклайин кўмиб юборар эдилар.

Ақийданинг бузуқлиги нималарга олиб боришини қарангки, қиз фарзанд тўғрисида шунчалар салбий эътиқодда бўла туриб, араб мушриклари, фаришталар Аллоҳнинг қизлари, деб эътиқод қилишар эди. Ояти каримада уларнинг мазкур нотўғри ақийдалари инкор этилмоқа. Уларга инкор хитоби ила:

«Роббингиз сизларга ўғилларни хос қилиб бериб, фаришталарни Ўзига қиз қилиб олдими?» – дейилмоқда.

Ўғилни ҳам, қизни ҳам Аллоҳнинг ўзи беради. Лекин мушриклар қўлларидан ҳеч нарса келмаса ҳам, ўзларича ўғилларни ўзларига, қизларни Аллоҳга, деб ҳукм чиқарадилар.

«Албатта, сизлар улкан гапни айтмоқдасиз».

Сизларнинг бу гапларингизнинг ёмонлиги улкан гапдир, одобсизлиги улкан гапдир, журъати улкан гапдир, уйдирмалиги улкан гапдир, гуноҳи улкан гапдир.

ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ

«Батаҳқиқ, бу Қуръонда эслашлари учун турли баён қилдик. Лекин бу уларга нафратдан ўзгани зиёда қилмас» (Исро сураси, 41-оят).

Қуръонда мушрикларга эслатма бўлиши учун турли ваъз, насиҳат ва мисоллар баён қилинди. Лекин мушриклар бу ваъз, насиҳат ва мисолларни – Қуръон оятларини эшитган сари ундан қочадилар, нафратланадилар. Улар ўзларининг ботил ақийдаларидан ажраб қолишдан қўрқиб, шундай қиладилар. Чунки уларнинг ниятлари яхши эмас.

ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ

«Сен: «Агар улар айтганларидек, У билан бирга бошқа илоҳлар бўлганида, Арш эгаси томон йўл излар эдилар», – деб айт» (Исро сураси, 42-оят).

Бу оят мушрикларнинг «Аллоҳдан бошқа ибодатга сазовор турли илоҳлар бор» деган даъволарига раддиядир. Фаразан, мушриклар айтаётганларидек, Аллоҳ таоло билан бирга бошқа илоҳлар бўлса эди, ўша илоҳлар Арш эгаси бўлмиш Аллоҳ томон, Унга яқинлашаман, деб ёки Унинг мулкига соҳиб бўламан, деб, йўл излаган бўлар эдилар.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва .Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, давоми...

849 19:00 / 21 февраль
Аллоҳ таоло Жума сурасида марҳамат қилади .Аниқки, сиз қочаётган ўлим, албатта, сизга йўлиқувчидир. Сўнгра ғайб ва шаҳодатни Билувчининг ҳузурига давоми...

2457 13:59 / 29.10.2018
Аллоҳ таоло Тавба сурасида бундай деб марҳамат қилади .Сен .Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг Хожамиздир. Мўминлар давоми...

2447 07:05 / 15.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Эй иймон келтирганлар Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират давоми...

1965 11:07 / 17.05.2020
Аудиолар

121562 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43042 14:35 / 11.08.2021