1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Муҳим нарсаларни билиб олиш

18:27 / 01 февраль 1863 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эридан талоқ билан ёки эри ўлиб ажралган аёл киши белгиланган идда муддати тугамасдан бошқа киши билан никоҳланиши дуруст эмас. Бирор аёлга уйланмоқчи бўлган одам бу нарсаларни билиб олиши муҳим. Токи, ҳаром ва маъсиятга қадам қўймаслик учун. Бундай никоҳ фосид (бузуқ) никоҳ бўлади ва аслида боғланмаган бўлади. Била туриб бундай «никоҳ» билан бирга яшаётганлар Аллоҳ ва ўзлари орасида, яъни диёнатан зинокор ҳукмида бўладилар ва қаттиқ гуноҳкор бўладилар. Гарчи, ўзгалар кўзида оилали бўлиб кўринсалар ҳам. 


Бу ишнинг ҳаромлигини билган заҳоти эр ёки аёл бирга яшашдан тийилиб, бир-биридан узоқлашиши лозим. Агар улар билгандан кейин ҳам яшайверса, қози уларни ажратиб қўйиши керак. 


Фосид никоҳ билан бирга яшаётган эркак ва аёлнинг ҳар бири наригисининг иштирокисиз ҳам бу турмушни бекор қилиб, тўхтатиш ҳуқуқига эга. Чунки, маъсиятдан имкон қадар тезроқ қутулиш фарздир. 


Агар шу каби никоҳ билан бирга яшай бошлаган эркак ва аёл ўзаро жинсий муносабатда бўлган бўлсалар, эркак аёлга маҳри мисл бериши вожиб бўлиб қолади.


Фосид никоҳдан туғилган фарзанд эҳтиётан эркакка нисбат берилади. Бунинг учун ораларида жинсий яқинлик содир бўлган пайтидан бошлаб энг камида олти ой ўтиб туғилган бўлиши керак. Бордию, олти ой ўтмасдан аёл бола туғса, насаб собит бўлмайди. Зеро, ҳомиладорлик муддатининг энг ози олти ойдир. Б имом Муҳаммаднинг қавли бўлиб, фатво шунга кўрадир. Аммо, имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳимаҳумаллоҳларга кўра, мазкур муддат никоҳ ақдидан бошлаб ҳисобланади.


Фосид никоҳ билан бирга яшаётган кишилар орасида талоқ рўёбга чиқмайди. Яъни, талоқ бу ўринда баҳс мавзуси эмас. Агар фосид никоҳ билан бирга яшаётган эр аёлга уч талоқсан деса ҳам бу билан мазкур аёлга саҳиҳ ақд билан уйланиш унга ҳаром бўлиб қолмайди. Балки, бундай «оила» муторака (бир-бирини тарк этиш) билан бир-биридан ажрашади. Эр томонидан бу иш «кет, сени тарк этдим, озод қилдим, бор, эрга тег» каби сўзлар билан ҳосил бўлади.


Фосид никоҳ билан бирга яшаётган эркак ва аёл бу иш ҳаромлигини билгач, барча шартлари топилган янги никоҳ ақди билан бир-бирларига никоҳланишлари мумкин. Моликий мазҳабида эса бундай никоҳ билан бирга яшаган эр ва аёл ораси ажратиб қўйилгач, бир-бирига никоҳланиши абадийян ҳаром бўлади.


Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Собит Бунонийдан ривоят қилинади.Бизга Умар ибн Хаттобнинг .Ким отасига унинг қабрида силаи раҳм қилишни истаса, отасининг акаукаларига силаи раҳм давоми...

1889 15:00 / 24.12.2020
Совчилик отаоналар ёки ишбошилар томонидан амалга оширилиши ва уларга жавоб бериш ҳам шу тариқа бўлиши мусулмон халқларнинг оммавий одатларидан бўлиб қолган, давоми...

3490 12:00 / 17.12.2018
Отаоналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар, жамиятдаги етакчи доираларнинг ёш авлодни оилали қилиш борасидаги бурчлари уларни никоҳлаб қўйиш билан давоми...

7133 15:00 / 10.02.2019
Болалар орасида адолат қилиш ҳам отаонанинг вазифаси ва болаларнинг ҳаққидир.Ислом адолат динидир. У доимо барча нарсада, барча ерда, барча учун адолат бўлишининг давоми...

2397 11:00 / 20.08.2021
Аудиолар

121556 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43038 14:35 / 11.08.2021