1445 йил 25 зулқаъда | 2024 йил 02 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Олим, доктор Абдул Раҳим дунёнинг 14 тилида бемалол сўзлаша оладиган ноёб полиглот

21:30 / 20.10.2023 1090 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Араб тили филологияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган тилшунос олим, доктор Абдул Раҳим дунёнинг 14 тилида бемалол сўзлаша оладиган ноёб полиглот эди.  Яъни, устоз араб, инглиз, урду, форс, немис, француз, грек, турк, тамил, иврит, арамий, санскрит, ҳинди ва эсперанто тилларини билган.  

Устознинг асл исми Валия Мабодий Абдул Раҳим бўлиб, ҳинд миллатига мансуб. У зот 1933 йилда Ҳиндистоннинг Тамилнаду штати Ваниямбаду шаҳрида таваллуд топган. 

Доктор Абдул Раҳимнинг араб тилини тадқиқ қилиш ва таълим беришга оид асарлари сони  30 дан ортиқ бўлиб, Мадина ислом университети қошидаги араб бўлмаганларга араб тилини ўргатиш Институти (Islamic University of Medina | Institute of Teaching Arabic)   директори ва араб тили факультети доценти бўлган. 

 Илмий даражаси: 

1. Инглиз тили ва адабиёти магистри. Ҳиндистоннинг Мадрас Университети. 
2. Араб тили ва адабиёти магистри. Ҳиндистондаги Алигарх мусулмон университети
3. Араб тилининг келиб чиқиши мавзусида докторлик даражаси. Мисрдаги Ал-Азҳар университети араб тили факультети. 

   Устоз бир неча йиллар давомида Судандаги Омдурман Ислом университети инглиз тили кафедра мудири бўлиб фаолият юритган, сўнгра Канаданинг Торонто шаҳридаги Қуръон тилини таълим бериш инситутига раҳбарлик қилган. Доктор  узоқ йиллар давомида Саудия Арабистони Мадинаи мунаварра шаҳридаги Қирол Фаҳд номидаги Қуръони каримни чоп этиш Мажмуаси таржималар Маркази директори бўлиб иш олиб борган. Буюк олим ушбу мажмуада Қуръони каримни дунёнинг 75 тилига маънолар таржимасига раҳбарлик қилган ва умрининг сўнгига қадар ушбу вазифада ишлади. 

   Доктор Абдур Раҳимни "Мўъжамуд духуули фил луғатил аробиййатил ҳадийсати ва лаҳажатиҳа" асари ҳам жуда машҳур бўлиб, кўп марталаб нашр этилган.

    Докторнинг араб тилига оид 3 жузлик “Дуруусул луғатил аробиййати ли ғойри натиқийна биҳа” (Араб тилидан бошқа тилда сўзлашувчилар учун араб тили дарслари) дарслик қўлланмаси бутун дунёда машҳур бўлиб, кўплаб тилларга ўгирилган ва миллионлаб талабалар ушбу китоб орқали араб тилини ўрганганлар.  Шунингдек, устоз араб тилидан ташқари, инглиз, урду тилларида ҳам китоблар ёзган. 

2023 йил 19 октябрь куни аллома, доктор Ваниямбади Абдул Раҳим  (Dr V. Abdul Rahim) 90 ёшида вафот этди. 

 Аллоҳ таоло араб тилининг ривожи ва таълимига беқиёс ҳисса қўшган улуғ олим Ваниямбади Абдул Раҳимни раҳматига олсин, қолдирган илмий меросини барчага манфаатли қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
mdash Муфтий ҳазратлари Ўзингизга аён, ҳозир шундай бир пайтда яшаяпмизки, ҳаётимизда йиғилиб қолган кўплаб чигил ва мавҳум муаммолар хусусида рўйрост, ошкора давоми...

912 14:51 / 24 апрель
Кароматхон эшон домла 1894 йил ойларнинг султони ndash Рамазон ойида, Наманганнинг .Чуқур кўча, даҳаси собиқ .Лўли чеки, маҳалласи ҳозирги Самарқанд кўчасида таваллуд давоми...

2460 14:00 / 08.08.2022
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳи роббил аъламийн, вал ақибату лил муттақийн вас солату вас саламу ала расулиҳи Муҳаммад. Ва ала алиҳи ва асҳабиҳи давоми...

992 14:47 / 07 май
Ислом оламидаги буюк шахсиятлардан бири, Усмонийларнинг энг сўнги муфтийси, илм борасида, таҳқиқ майдонида замонасининг етук имоми бўлган Муҳаммад Зоҳид давоми...

1756 11:00 / 09.09.2022
Аудиолар

122296 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7120 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43643 14:35 / 11.08.2021