1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзиянинг халқаро ҳалол маҳсулотлар кўргазмасида вакилларимиз қатнашди

14:36 / 14.09.2023 653 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 12-15 сентябрь кунлари Малайзия пойтахтида жойлашган халқаро савдо ва кўргазмалар марказида бўлиб ўтаётган «MIHAS-2023» Халқаро ҳалол маҳсулотлари кўргазмасида Ўзбекистон элчихонаси кўмагида республикамизнинг маҳаллий корхоналари вакиллари иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар берди.


Халқаро ҳалол маҳсулотлари кўргазмаси (Malaysia International Halal Showcase – MIHAS-2023) ҳалол маҳсулотлар саноатида дунёдаги энг йирик тадбир бўлиб, 2004 йилдан бери ҳар йили Малайзия пойтахтида ўтказиб келинади. Ушбу кўргазма ташкилотчиси – Малайзия савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Халқаро савдони ривожлантириш корпорацияси (MATRADE).


Ушбу тадбирда ҳар йили 40 дан ортиқ мамлакатлардан 1000 га яқин компаниялар, 80 дан ортиқ мамлакатлардан 25 минг киши иштирок этади. Мазкур йилда кўргазмада 43 мамлакатдан 549 та компания ва 64 мамлакатдан 16,5 минг киши иштирок этмоқда.


«MIHAS-2023» очилиш маросимида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим иштирок этди. Тадбир давомида иштирокчилар «ҳалол» саноатидаги янги йўналишлар ва тенденциялар билан танишдилар.


Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти, маҳаллий маҳсулотларни хорижий мамлакатлар бозорларига чиқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва маҳсулотлар таннархини тушириш бўйича фойдаланилаётган халқаро транспорт коридорлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.


Тадбир давомида Ўзбекистондан ташриф буюрган «Eclair», «Elice» ва «Asia Premium Deluxe» компанияси вакиллари Малайзиянинг бир қанча ишлаб чиқарувчилари, шу жумладан «Imedikel Pharma Holding Berhad», «RCAB food ventures Sdn. Bhd.», «Eramas Group», «Mahkota», «Quanterm Logistics Sdn Bhd», «The Vida World Sdn Bhd» ва «Matase Sutera» компаниялари билан музокаралар олиб бордилар. Унда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Малайзия бозорига экспорт қилиш ва Малайзия ишлаб чиқарувчи компанияларини республикамизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Кўргазмада иштирок этаётган Малайзиянинг «Imedikel Pharma Holding Berhad», «RCAB food ventures Sdn. Bhd.», «Makhota Detergent» ва «The Vida World Sdn Bhd» компаниялари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга қизиқиш билдирдилар.

 

Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 2 май куни соат 0000 дан 0700 га қадар бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати давоми...

1521 16:59 / 01.05.2022
Бугунги отинойи замон билан ҳамнафас яшаши, маърифатли, маънавияти юксак, хотинқизларнинг муаммоларига ечим топа олиши билан алоҳида ажралиб туриши керак. давоми...

1359 14:55 / 15.09.2021
Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Ингушетия Республикасида 2527 май кунлари .Ихва, хайрия жамияти томонидан Қуръони Каримни тажвидли ўқиш II Халқаро Қуръон давоми...

727 12:52 / 27 май
Покистон Бош вазири Имронхон ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини зиёрат қилиш учун Мадинага давоми...

2169 17:53 / 30.10.2021
Видеолар
Аудиолар

123095 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44315 14:35 / 11.08.2021