1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Оилавий муносабатлардаги муҳим масала

09:03 / 14.09.2023 1831 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жимоъ — Жинсий алоқа. Жимоъ инсонлар, ҳайвонлар, қушлар, парандалар ва ҳатто ҳашаротларнинг туғма қобилиятидир. Яъни, жимоъ қила олиш кўникмаси бу — барча жонли мавжудотлардаги инстинкт. Туғилган ҳар бир жонзот онгсиз бўлган тақдирда ҳам вақт ўтиб ўзидан насл қолдириб кетади. Ҳеч қайси жонзотга биров жимоъни ўргатмайди, тушунтирмайди, қизиқтирмайди. Лекин шундай бўлса ҳам у жимоъ қила олади.
Шунча онгсиз ҳайвонлар бу ишни ўзи эплаб турганида онгли инсонлар учун нега бу мавзуда ҳафталаб, ойлаб дарслар ўтиш керак? 
Ёки бирорта кишини эшитганмисиз, мен уйланганимга 1 йил бўлди лекин нима қилишга ақлим етмаяпти, деган?

Ҳа, оилавий муносабатларда бу масала ўта муҳим. Шунга кўра, унинг аҳамияти, ўзаро муносабатларга таъсири, эҳтиёжларга кўра сабабсиз бош тортиб юриш хато эканини тушунтириш мумкиндир. Лекин қандай, қанақасиг каби маслаҳатлар оммавий тарзда, гуруҳ-гуруҳ одамларни йиғиб олиб ўтилмайди. Яқинда шу мавзуда эркак ва аёлларга аралаш тренинг ўтилиши ҳақида реклама кўрдим. Ўзимизнинг ўзбек, ўзимизнинг қайсидир шаҳарда ўтилар экан. Тасаввур қилиб бўлмайди, бу мавзуда аралаш ҳолдаги суҳбатни.

Жимоъда манъ қилинган ишлар — маълум ҳолатларда, маълум ўринларга мумкин эмаслигини тушунтириш керак. Жимоъдан олдин ва кейин эътибор бериш керак бўлган мавзуларда тушунтиришлар керак. Лекин булар имкон қадар «ўраб» гапиришни талаб қилади. Чунки одатда одам бу мавзуларни ишорадан ҳам яхши тушунади.
Ишорани тушунмайдиган, ишни ҳам эплолмаётган кишиларга эса хос ҳолатда очиқ тушунтириш мумкин бўлади.

Ижтимоий тармоқларда борган сари шунақа курсларга реклама роликлар кўпайиб боряпти, баъзан эркаклар, баъзан аёллар тарафидан. Уларни ҳам қанақадир идора аввал рухсат олиб кейин очиқлашни талаб қилмайдими?

Ёшлар, агар сизга бу мавзу қизиқ бўлса, бу масалада кўпроқ лаззатланиш ҳақида ўйлансангиз, ечими осон: бу мавзуда камроқ гаплашинг. Гапда қанча ёпиқ бўлсангиз, амалда шунча фойдали бўлади. Ҳам кўз, ҳам қулоқ, ҳам тилни бу мавзулардан қанчалик эҳтиёт қилсангиз, белингизга шунча қувват бўлади.
Агар ҳали бўйдоқ бўлсангиз, бу мавзулардан тамоман тийилганингиз маъқул. Уйлангунимча тажриба бўлади деб ўйламанг. Тажриба ҳалол жуфти билан амалиётда бўлади, сизда эса бунга имкон йўқ. Шунга кўра, зарар бўлади. Ҳам тиббий, ҳам психологик, ҳам диний жиҳатдан фақат зарар орттирасиз. Бадназар, бадхулқ бўлиб қоласиз.

Икром Шариф

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 сентябрдаги 03-07/7119-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эрхотин орасидаги ўзаро муомалаларда содир бўладиган тушунмовчиликлар ва майда жанжаллар .Эрхотиннинг уриши ndash дока рўмолнинг қуриши, сифатида ўтиб кетавериши давоми...

3261 14:00 / 22.06.2021
Кинояли талоқ унинг ва ундан бошқа нарсанинг эҳтимоли бор нарсадир.Бунда талоқни ҳам, бошқа маънони ҳам англатадиган лафз хотинига нисбат бериб ишлатилади..Бас,, давоми...

1734 16:00 / 02.02.2023
5. Муҳаббатли ва серфарзанд бўлиши. t r . .Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3849 13:36 / 21.11.2018
Бўлажак умр йўлдошини танлашда турли қавмлар ҳар хил ўлчовларга асосланадилар. Кимдир келин танлашда унинг чиройини ўлчов қилиб олади, бошқаси бўлажак келиннинг давоми...

5593 15:16 / 19.10.2018
Аудиолар

121561 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43041 14:35 / 11.08.2021