1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Қайси даврдамиз?

11:00 / 16.11.2023 1501 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кун, ҳафта, ой ва йил; биз қайси даврдамиз? Масалан, ўтган эллик ва кейинги эллик йил билан қиёслаганда бизнинг вақтимиз қандай белгиланади?


Ийсо алайҳиссалом туғилган пайтга асосланиб биз шу йилдамиз, деганларга терс шаклда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳижратларини асос қилиб, бошқа йилни ҳам айтсак бўлади. Бу саналар биз учун маълум бир даврни акс эттириши мумкин, аммо боши ва охирини белгилаб бўлмайдиган дунё ҳаётининг қаерида эканимизни тушунтириш учун аниқ бир тақвимни кўрсатолмаймиз. Бундай тақвимни кўрсатишнинг имкони йўқ.


Боши ва охирида бўлмаганимиз, боши ва охири ҳақида аниқ маълумотимиз йўқ вақтнинг айнан ўша дамдаги ҳолатини қандай белгилашимиз мумкин? Энг осони ўзимизга тўғри келадиган бир чизиқни чизамиз-да «Ҳозир шу ердамиз», деб қўя қоламиз. Бу назариямиз ҳам ибтидо ва интиҳонинг Яратувчисига нисбатан «ҳеч вақо»дан бошқа нарса бўлолмайди. Бизнингча эса тарих у ёки бу давр деган муболағадан иборат холос.


Бу худди Ер шарининг ўртасини топишнинг тафсилотига ўхшайди. Думалоқ Ернинг қаерида бўлсангиз ҳам «Ўртаси мана шу жой» деган қарашни қандай нотўғри дейиш мумкин?


Яратувчи учун эса унинг чети ҳам, ўртаси ҳам аниқ.


Бугун бизни ҳар томондан қамраб олган воқеалар ўртасида ўзимизга «Киммиз ва қаердамиз?» ёки «Атрофимизда нима содир бўлмоқда?» деган саволларнинг жавобини ҳам фақат шу тарзда топдик, деб айта оламиз. Биз Аллоҳнинг бандаларимиз. Маълум бир давр учун яратган қулларимиз. Биз воқеалар деб атайдиган нарсаларни устимизда зоҳир эттиришни ирода қилган Раббимизнинг ожиз, лекин шу ҳолатимиз билан иззат кўрган бандаларимиз. Ёки ушбу воқеаларнинг бошланиши деб бир чизиқ чизамиз, ўзимизга хос кўнгил хотиржамлиги билан «Биз мана бу ердамиз, воқеалар эса унинг ичида», деймиз. Бу қарашимиз тарихни белгилаш ёки дунёнинг қоқ марказини аниқлаш деб олинади ёки ожиз банда эканимиз, бизни банда ўлароқ яратган Раббимизни эслаб, замон ва макон тушунчалари оша Унинг розилигини топиш мақсади томон кетаётиб ўзимиз чизган чизиқлар ичидаги тор ва қоронғи майдонда қолиб кетишдан қутуламиз. Ё ўзимиз қазиган чоҳни янада чуқурлаштирамиз ёки ана ўша чоҳдан Аршга қараб юксаламиз. Бунинг учинчи муқобили йўқ.


Шу куни содир бўлган воқеа, шу киши ишлаб чиққан лойиҳа дея белгилаганимиз ўлчов асносида бизни қийнайдиган ҳиссиётнинг умумий номи ёлғизликдир. Бу ҳолат ҳамма ўзининг дарди билан ўралашиб қолган, буюк уммат бўлишнинг азаматини ҳис қила олмаслигимизнинг ифодасидир. Мўминнинг ҳаётидаги имтиҳонларга бугунги воқеълик билан баҳо беришга ҳаракат қилиш ҳаётини икки минг ўн олти йилдан иборат деб ўйлаганлар тиқилиб қолган тор йўлакка ўхшайди.


Кенгроқ доирадан қарасак, минг йилга яқин даврнинг ҳар бир куни ва ҳар бир соатини оғир азоб-уқубатда яшаган ва шу билан бирга инсониятнинг «илк бешлиги»дан жой олган Нуҳ алайҳиссаломни кўрамиз. Жуда қайноқ кунларни бошидан ўтказаётганлар, ўша тор жойдан чиқсалар кенг водийдаги ўт қўйилган ўрмоннинг ўртасига отилган, аммо ўзини ёлғиз ҳис қилмаган Иброҳим алайҳиссаломни топишади.


Биз қулоқларимиз турли хабарлар босими остида қолган ҳолатда яшаяпмиз. Куфр ва унга хизмат қилаётганлар бизга кўрсатишни режалаштирган нарсаларга асир кўзларимиз бизни бўғиб юборяпти. Олаётган нафасимизни найчаларга улашга ҳаракат қилган Иблис ва инсонлардаги танглик билан ўпкаларимиз  орқали ҳаво ўтолмай қолди.


Буларни ўзимиз қилдик. Кераксиз жойларга, тор кўчаларга ўзимизни урдик. Ҳовузларга беҳисоб очилдик.


Тарих сарҳадлари бизга шунча кенглиги билан даҳшатли мисолларни кўрсатмаяптими?
Китобимиз уларни бизга кўзларимиз билан кўргандан кўра аниқ-равшан даражада тушунтириб бермаяптими?


Азиз ва жалил бўлган Раббимиз Аллоҳ қайси қулига мутлақ адолат ва раҳматидан ташқари муомала қилдики, бизга ҳам шундай йўл тутса? У Арҳамар роҳимин бўлган Раббимиз эмасми? Ундан паноҳ сўрагани ҳолда ўз ҳолига ташлаб қўйилган бирон-бир киши борми? Ёки шу пайтгача Унинг имтиҳонларига рози бўлмай туриб раҳматидан паноҳ сўрашни қабул қилдими? Илк бошда пайғамбарлари ўлароқ кимга хос муомала қилди, кимни «муаммосиз, ташвишсиз» ҳаёт билан яхши мўмин сифатида қабул этди? Кимни?


Бундан буёғига ишнинг моҳиятини тушуниб олишга мажбурмиз: мулк Аллоҳники. Ишларнинг барчаси Аллоҳнинг измидадир. Дунё ҳаётининг бошидан-охиригача Унинг ҳукмидан ташқари ҳатто арзимас бир воқеа ҳам содир бўлмайди.


Биз эса Унинг бандасимиз.


Мулк Уники, замон Уники, ҳукм Уникидир. Ҳаётни ҳам – қайси биримиз яхшироқ амаллар қилишимизни ажратиб олиш учун яратди.


Кимларнидир вақтни ўз ўлчовларига кўра торайтиришларини, яна кимларнидир эса ҳаётни Аллоҳнинг қудрати ва азамати узра тушуниб етишларини кўришни хоҳлайди. Қайси биримиз тор тарихда яшашимизни, қайси биримиз тарихнинг узун водийсига элтувчи йўлда юришимизни кўришни истайди. Бу очиқ-ойдин кўриниб турган ҳақиқат. Ушбу буюк ҳақиқатни ҳар куни, ҳар бир воқеликда кўриш мумкин.


Бу замон Аллоҳнинг замони.
Биз эса Аллоҳнинг бандаларимиз.

Турк тилидан Маҳмуд Маҳкам таржимаси
«Ҳилол» журналининг 3(48) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай қилишларига сабаб бор эди. Бу сабабни у зотдан бошқа фақат Яратганнинг Ўзи билар эди.Бу сабабни билиш учун имом давоми...

3653 12:35 / 08.10.2019
Фарзанд Аллоҳ берган улуғ неъматдир. Отаона бу неъматга шукр қилишлари лозим. Шукрнинг асосийси фарзандни неъмат берувчи Зот ndash Аллоҳнинг розилигини қозонадиган давоми...

1652 11:03 / 15.08.2020
VТўйдан кейин саодат тўла оилавий турмуш бошланди. Ҳамма нарса бирбирига муносиб эди. Яшаш жойида эру хотиндан бошқа кишилар ҳам бор эди.Хадийжа бинти давоми...

3127 16:02 / 15.10.2018
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо жуда ёш бўлишларига қарамай, жангларда ҳам фаол иштирок этганлар. У киши биринчи бор Уҳуд жангида қатнашганлар. Оиша онамиз розияллоҳу давоми...

3145 12:08 / 14.11.2018
Аудиолар

121564 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43042 14:35 / 11.08.2021