1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш

11:03 / 11 апрель 5771 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин таом истеъмол қилишни аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлим талвасасидаги оғриқлари кучайганида, Фотима розияллоҳу анҳо .Вой, отамни азият давоми...

2894 09:25 / 13.11.2017
. ,. .66. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қиёмат кунида банда амалидан илк ҳисоб қилинадигани намозидир,, дедилар,.Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

1612 08:29 / 07.09.2019
. .6054. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мадинанинг чўриларидан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қўлларидан тутиб, хоҳлаган жойига олиб давоми...

1552 11:44 / 17.11.2018
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча асирлар ҳузурига бордилар. Улар орасида бир асир хотин бор эди. давоми...

3477 09:00 / 24.05.2018
Аудиолар

121562 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43042 14:35 / 11.08.2021