1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума куни ғусл қилишга тарғиб

17:39 / 09.03.2023 2287 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ الْغُسْلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ لَيَسُلُّ الْخَطَايَا مِنْ أُصُولِ الشَّعْرِ اسْتِلَالًا». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.


Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунидаги ғусл соч тукларининг тагидаги гуноҳларни ҳам суғуриб олади», – дедилар».
Табароний ривоят қилган.


عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلَ عَلَيَّ أَبِي وَأَنَا أَغْتَسِلُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فَقَالَ: غُسْلُكَ هَذَا مِنْ جَنَابَةٍ أَوْ لِلْجُمُعَةِ؟ قُلْتُ: مِنْ جَنَابَةٍ. قَالَ: أَعِدْ غُسْلًا آخَرَ، فَإِنِّى سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ كَانَ فِي طَهَارَةٍ إِلَى الْجُمُعَةِ الْأُخْرَى». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.


Абдуллоҳ ибн Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Отам уйимга жума куни келдилар. Мен ғусл қилаётган эдим. «Жунубликдан ғусл қиляпсанми ёки жума учунми?» – деб сўрадилар. «Жунубликдан», – дедим. «Ундай бўлса, қайтиб яна ғусл қилгин, мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: «Кимки жума куни ғусл қилса, келгуси жумагача пок ҳолатда бўлади», – деб айтдилар», – дедилар».
Табароний ривоят қилган.


عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «غُسْلُ يَوْمِ الْجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ، وَسِوَاكٌ، وَيَمَسُّ مِنَ الطِّيبِ مَا قَدَرَ عَلَيْهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир балоғатга етган мукаллаф учун жума куни ғусл қилиш вожибдир. Мисвок қилади, имкон қадар хушбўйликлардан ўзига суртиб, сепиб олади», – дедилар».
Муслим ривоят қилган.


عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ هَذَا يَوْمُ عِيدٍ جَعَلَهُ اللهُ لِلْمُسْلِمِينَ، فَمَنْ جَاءَ إِلَى الْجُمُعَةِ فَلْيَغْتَسِلْ، وَإِنْ كَانَ طِيبٌ فَلْيَمَسَّ مِنْهُ، وَعَلَيْكُمْ بِالسِّوَاكِ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу кунни Аллоҳ таоло мусулмонлар учун байрам куни қилди. Кимки жумага келса, ғусл қилсин. Агар хушбўйликлари бўлса, суртиб олсин. Мисвокни лозим тутинглар», – дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.


عَنْ حَفْصَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ رَوَاحُ الْجُمُعَةِ، وَعَلَى كُلِّ مَنْ رَاحَ الْجُمُعَةَ الْغُسْلُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.


Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Ҳакам ибн Ҳазн Кулафий розияллоҳу анҳуshyдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жумага ҳозир бўлдик. У зот давоми...

23921 06:00 / 26.05.2023
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мискинга қилинган садақа битта садақадир, қариндошга қилингани эса давоми...

489 22:09 / 16 май
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. . . ,. .Биз дунёда охиргилармиз, қиёмат куни пешқадамлармиз. Фақат уларга биздан давоми...

4484 06:00 / 13.01.2023
. ,. . ,. . Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, афзал кунларингиздан бири жума давоми...

961 23:51 / 30.11.2023