1445 йил 25 зулқаъда | 2024 йил 02 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ўзгариш йўллари

20:33 / 23.02.2023 2297 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

- Ўзингдан бошла, сўнгра ёнингдан.

- Маломат қилишда, аввало ўзингни маломат қилгин.

- Ҳисоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб қилинглар.

- Кўзингдаги хурмо шохини кўрмасдан, дўстингни кўзидаги кичик доғни кўриб юрмагин.

- Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, гапирса яхши сўзни айтсин ёки сукут қилсин.

- Шароитга мослашувчи киши бўлманг, яъни «Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қиламиз, одамлар зулм қилса, зулм қиламиз», дейдиган бўлманглар. Лекин ўзингизни одамлар яхшилик қилса яхшилик қилишга, ёмонлик қилса зулм қилмасликка ўргатинглар.

- Лекин бахилликка итоат қилинганини, ҳавои нафсга эргашилганини, дунё афзал кўрилганини кўрсанг ва ҳар бир фикрли киши ўз фикрига ғурурланганини кўрсанг, ўзингни маҳкам тутгин, авомнинг риоясини тарк қилгин.

- Оқил кишига ўз замонини олими бўлиши, тилини ушлаган бўлиши ва ўз ишини билиб қилиши лозим.

Манба: @arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ndash ҳаётингни буткул ўзгартиришга қодир эканингни исботидир. Ахир бир кеча ва кундузда ҳаётингдаги кўплаб одатлардан халос бўлганингни кўрмаяпсанмиСен ўзгариш қийин деб узр айтаверма

2558 15:43 / 15.06.2017
Донишмандлардан бири айтди.Инсоннинг ҳеч кимни алдамаслиги унинг ҳушёрлигидан, ҳеч кимга алданмаслиги эса ақлининг комиллигидандир,.

1558 10:11 / 22.02.2019
Бир киши бировнинг ҳовлисини ижарага олди. Кечқурун ўша уйда ётганда шифтлари қисирқисир қилди. Эртаси куни уй эгасига Мана бу уйнинг шифтларини тузатиб беринг. давоми...

4411 05:00 / 11.03.2017
Бандага дунё ва ундаги ҳамма нарса ризқ қилиб берилса ва у .Алҳамдулиллаҳ, деса, ўша пайтда Аллоҳ илҳом қилган ҳамд унга дунёда берилган неъматдан ҳам буюкдир. Зеро, дунё неъмати фони, ҳамднинг савоби эса боқийдир.

1604 10:28 / 26.11.2018
Аудиолар

122300 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43645 14:35 / 11.08.2021