1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Маҳзунлик умрни зое қилади!

19:13 / 24.11.2022 1676 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маҳзунлик умрни зое қилади, соғлиқни кетказади, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақида ёмон гумонга олиб боради.
Қуръони Каримда Аллоҳ таоло маҳзунликдан қайтариб: «Бўшашманглар! Хафа бўлманглар» деган. (Оли Имрон, 139-оят).
Ва яна: «Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар», деган (Бақара сураси, 38-оят).
Маҳзунлик қалбга фойда келтирмайди. Шайтоннинг энг суйган нарсаси мўмин бандани хафа қилиб, унга ҳеч нарса қилдирмай қўл-оёқларини ипсиз боғлаб қўйишидир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликдан Аллоҳ паноҳ беришини сўраб: «Аллоҳим, Сендан ғам босишдан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман», деганлар. 
Имом Бухорий ривоят қилган.
Маҳзунлик қалбни заифлаштиради, қатъийятсиз, иродасиз бўлишга олиб боради. Шунинг учун мўмин инсон бошига тушган ғам-ташвиш, мусибатлардан маҳзун бўлмаслиги, тушкунликка тушмаслиги керак. Аллоҳ таоло пешонасига битган тақдирини розилик билан қабул қилиши, ҳамма нарса Унинг қўлида бўлган Зот ҳақида ҳусни зонда бўлиши лозим. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўминнинг иши ажойиб-да! Ҳар бир иш унинг учун яхшиликдир. Бу нарса фақат мўмингагина хосдир. Унга хурсандчилик етса, шукр қилади ва бу унинг учун яхшилик бўлади. Унга танглик етса, сабр қилади ва бу ҳам унинг учун яхшилик бўлади».
Имом Муслим ривоят қилган.
Салафи солиҳлардан бири шундай деган:
«Мен бир ҳожат юзасидан Аллоҳга дуо қиламан. Агар Аллоҳ уни менга берса бир марта севинаман. Агар уни менга бермаса ўн марта севинаман. Чунки биринчисида менинг хоҳшимни амалга оширди. Иккинчисида Аллоҳ хоҳлаганини қилди».
Шундай экан, Аллоҳ берган бу қисқа умримизни ғам-ташвиш, маҳзунлик билан зое қилмайлик. Қалбимиз уришларидан розилик ва қаноат саси эшитилсин.
Аллоҳим, қалбларимизни маърифат ва яқийн нурига тўлдиргин. Биз ожиз бандаларингни икки дунёда хушнуд айлагин. Омин!!!


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бундан олти йил аввал, 2015 йил, 10 март куни етук аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилганлар.Шу давоми...

2162 22:26 / 09.03.2021
Абдуллоҳ ибн Ҳариб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб деди Эй Аллоҳнинг Расули Мен кўп гуноҳ қилиб давоми...

2696 11:30 / 18.10.2021
Ҳазрати Алий билан Оиша онамиз бошлиқ икки мусулмон тараф ярашиб бўлган бўлсада, фитначилар иғво қилиб, кечаси ўртада яна уруш чиқаришди. Одамлар орасида уруш давоми...

2928 10:40 / 29 апрель
Дунё Аллоҳ наздида чивин қанотича қадрга эга эмас Бани Исроилда икки киши бор эди. Уларнинг бири кофир бўлиб унинг исми Буротус эди. Иккинчиси эса мусулмон бўлиб давоми...

2296 17:00 / 26.07.2022