1445 йил 25 зулқаъда | 2024 йил 02 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Маошингиз етмаяптими? Унда...

20:35 / 02.01.2023 2714 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши бойнинг қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.

Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди. Имом Шофеъий бу сафар тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур, деди. Бечора камбағал қанчалик ғалати туюлмасин маслаҳатга амал қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Шофеъийнинг олдига келди.

Тавсиялари учун имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради. Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳаққи эмаслигини айтди. Бировнинг ҳаққи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирди.
Хулоса, ҳаром ҳеч қачон барака келтирмайди. Ҳаромдан ўсган эт Дўзах ўтида ёнади. Шунинг учун топаётган пулларимизга ҳаром, шубҳа аралашишидан эҳтиёт бўлишимиз лозим.

«Тақво аҳлининг гўзал қиссалари» китоби асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Милодий 851 сана 9 апрелда учинчи ҳижрий асрнинг энг машҳур фақиҳларидан бўлган Ҳотам алАсомм вафот қилди. У жуда ҳам парҳезкор ва зоҳид инсон эди. .Асомм,, яъни .кар, давоми...

1763 11:03 / 02 январь
Кузнинг айни авж палласига етиб келдик. Демак, бизни кучли ёмғирлар кутмоқда, баъзи ерларда ҳозир ҳам шаррос ёмғир қуйяпти. Одатда бундай пайтда одамлар ёмғирдан давоми...

145312 14:45 / 21.10.2017
Бадиий адабиёт керакми деган савол илм керакми деган саволдек мантиқсиздир. Бадиий адабиёт инсон диди ва ҳиссиётларини чархлайди. Ақлини ўстиради. Бадиий давоми...

1733 09:00 / 16 февраль
. . Ториқ ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўраганида у зот наҳий давоми...

1249 09:08 / 27 февраль
Аудиолар

122298 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43644 14:35 / 11.08.2021