1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мажмуа

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида Қуръони Карим хатмонаси ўз якунига етди

23:52 / 08.05.2021 2214 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 8 май куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида муборак Рамазон ойида бошланган Қуръони Карим хатмонаси ўз якунига етди. Хатмонага савоблардан баҳраманд бўлиш умидида кўплаб ҳамюртларимиз ташриф буюрди.

Рамазоннинг илк кунидан шу кунга қадар таровеҳда Ҳамидуллоҳ қори Арипов, Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажидлар Қуръон тиловат қилдилар ва уларга юзлаб Қуръон мухлислари соме бўлдилар.

Шу билан бирга «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидининг имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан ҳар куни «Қуръон билан танишув» номли туркум суҳбатларда оқшом хатмонада ўқиладиган сура ва оятларнинг нозил бўлиши каби умумий, қисқа маълумотларнинг бериб борилиши ҳам Қуръон ихлосмандларини унинг мазмун-моҳиятини янада кенгроқ англашга замин яратди.

Шунингдек, имом домлалар томонидан Рамазон суҳбатлари, Қуръонга бўлган муҳаббатни зиёда қилиш ва бу ойда қилинадиган дуолар ижобат бўлиши, закотга оид масалалар ҳақидаги мавъизалар кўпчиликка манзур бўлди. Айниқса, Қадр кечаси ҳақида маърузалар барча учун манфаатли бўлди.

Қуръони Карим хатмонасидан сўнг, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ Рамазон ойининг 27 кунини ўзида 70 дан ортиқ хатмоналар бўлгани, энг ибратлиси 9 ёшли ёш қори йигитимиз томонидан 27 маротаба Қуръони Каримни тўлиқ хатм қилгани ҳақида айтиб бердилар. Сўнгра Рамазон ойининг охирги муборак кечаларида, кейинги Рамазон ойларига соғ-саломатликда, тинчлик хотиржамликда етиб боришимизни, бутун дунёга тарқалган вабодан халос бўлишни жамоат ила Аллоҳ таолодан сўраб дуойи-хайрлар қилдилар.
Барчангизга Қадр кечалари муборак бўлсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қарийб бир йилдан ортиқ вақт мобайнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номидаги барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза бўлсинда, давоми...

14669 16:40 / 10.05.2019
Хабарингиз бор, куни кеча Тошкент шаҳрида нафақат юртимиз, балки ислом оламида машҳур бўлган, улуғ аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ давоми...

3481 20:08 / 11.05.2019
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.Давлатимиз давоми...

2599 09:51 / 01.09.2018
Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуага ташриф буюрган давоми...

6677 22:37 / 11.05.2019
Аудиолар

121554 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43037 14:35 / 11.08.2021