1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ислом неъматдир, Ислом ҳеч қачон ўлмайди...

10:00 / 25.12.2020 3472 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вафоти олдидан машҳур футболчи Абдулкарим Метсу (аввалги исми Бруно Метсу) шундай деган эди:

«Африкалик мусулмонлар сабаб мен Аллоҳни танидим. Улар бўлмаганда...

Ислом неъматдир, Ислом ҳеч қачон ўлмайди... Алҳамдулиллаҳ, мен мусулмон ҳолда вафот этяпман...».

Машҳур футболчи Абдулкарим Метсу

Бруно Метсу франциялик машҳур футболчи, ярим ҳимоячи бўлган. 2002 йили Жанубий Корея ва Японияда бўлиб ўтган футбол бўйича мундиалдаги иштироки билан кўпчиликнинг ёдида қолган. Бруно Метсу камтаргина Сенегал термасига бош мураббий эди. Сенегал тарихида биринчи маротаба жамоани 1/4 финалгача олиб чиққан, яъни мураббийлик меҳнати фойдасига ишлаган эди.

У Сенегал аҳолисини икки бор хурсанд қилган. Бири мундиалдаги оламшумул ютуғи бўлса яна бири Исломни қабул қилгани бўлди.

Бруно Метсу сенегаллик муслимага кўнгил қўяди ва Исломга кирганини эълон қилиб, унга уйланади. Ундан икки ўғил, бир қиз кўради сўнгра ўз исмини Абдулкарим деб ўзгартиради.

1954 йил, 28 январда Франция (Кудкерк-Виллаж)да насроний оилада таваллуд топган Бруно 2013 йил 14 октябрь куни Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида 59 ёшида мусулмон ҳолда вафот этади. Абдулкарим «Ёф» номли мусулмонлар қабристонига эҳтиром ила дафн этилган.

Муаллиф
Абдулкарим Метсу
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мен Ислом ҳақида ўқидим ва шуни тушундимки, у бутун дунё ва барча инсониятнинг дини бўлиши лозим.Ислом бутун Европа бўйлаб тарқалади ва у ерда ҳам буюк Ислом давоми...

1988 14:30 / 23.04.2022
.Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқдир,.Жон Давенпорт

2018 15:00 / 06.11.2020
Доктор Кейс Мур.Билимимиз ортиб, илмийтехник тараққиёт ривожланиб борган сари оят ва ҳадисларни янада чуқурроқ ўрганиш ва уларнинг замиридаги илмий давоми...

2959 15:00 / 17.04.2019
.Қуръон Жаброил алайҳиссалом воситасида Муҳаммад алайҳиссаломга сўзмасўз ўқиб берилган Аллоҳнинг каломидир. У Аллоҳ ва унинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

2083 14:12 / 30.08.2019
Аудиолар

123104 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44326 14:35 / 11.08.2021