1445 йил 12 зулҳижжа | 2024 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Пес, кал ва кўр қиссаси

08:00 / 09.09.2020 4292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бану Исроилда уч киши – пес, кал ва кўр бор эди. Аллоҳ уларни синашни ирода қилиб, бир фариштани юборди. У песнинг олдига бориб, «Орзуинг нима?» деган эди, у: «Теримнинг ранги чиройли бўлса, одамлар мендан ҳазар қилаётган нарсадан қутулсам», деди. Фаришта уни бир силаган эди, одамлар ҳазар қиладиган нарсалари кетди, терисининг ранги чиройли бўлиб қолди. Фаришта «Қайси молни яхши кўрасан?» деган эди, «Туя», деди. Унга қорнида ўн ойлик боласи бор туя берилди. Фаришта: «Аллоҳ баракасини берсин», деди.

Сўнг фаришта калнинг олдига бориб, «Орзуинг нима?» деди. «Чиройли сочим бўлса, одамлар ҳазар қилаётган нарсадан қутулсам», деди кал. Фаришта уни бир силаган эди, каллиги кетиб, чиройли соч ўсиб чиқди. Фаришта «Қайси молни яхши кўрасан?» деган эди, «Сигирни», деди. Унга бўғоз сигир берилди. Фаришта унга ҳам «Аллоҳ баракасини берсин», деди.

Шундан сўнг фаришта кўрнинг олдига бориб, «Орзуинг нима?» деб сўради. Кўзи ожиз одам «Аллоҳ кўзимни очса, одамларни кўрсам», деди. Фаришта уни бир силаган эди, Аллоҳ унга кўзини қайтариб берди. Фаришта «Қайси молни яхши кўрасан?» деган эди, «Қўйни», деди. Унга бўғоз совлиқ берилди.

Кўп ўтмай, қўй ҳам, сигир ҳам, туя ҳам туғди. Бир неча йилдан сўнг бирида водий тўла туя, бирида водий тўла сигир, бирида водий тўла қўй бўлди.

Шунда фаришта пес одамнинг қиёфасига кириб, песдан тузалган одамнинг олдига борди-да, «Мен бир мискин одамман. Тоғдан ўта олмай, йўлда қолиб кетдим. Аввало Аллоҳ, қолаверса, сенинг ёрдаминг билангина манзилимга етиб олишим мумкин. Сенга бундай чиройли тери, шунча мол-мулк берган Зот ҳурмати, бир туя бергин, манзилимга етиб олай», деди. Пес эса «Олди-бердиларим кўп», деди. Фаришта «Мен сени танигандек бўляпман. Илгари пес эмасмидинг? Одамлар сендан ҳазар қилмасмиди? Фақир эмасмидинг? Кейин Аллоҳ сенга бу неъматларни ато қилмаганмиди?» деди. У бўлса «Йўқ, бу мол-мулк менга ота-боболаримдан мерос қолган», деди. Шунда фаришта: «Агар ёлғон гапирган бўлсанг, Аллоҳ сени аввалги ҳолингга қайтарсин!» деди. У бор-будидан айрилиб, аввалги ҳолатига қайтиб қолди.

Сўнг фаришта кал одамнинг қиёфасига кириб, калдан тузалган одамнинг олдига борди. Унга ҳам песга айтганларини айтган эди, кал ҳам пес айтган гапларни айтди. Фаришта унга ҳам: «Агар ёлғон гапирган бўлсанг, Аллоҳ сени аввалги ҳолингга қайтарсин!» деди. У бор-будидан айрилиб, аввалги ҳолатига қайтиб қолди.

Ниҳоят, фаришта кўр одамнинг қиёфасига кириб, кўзи очилган одамнинг олдига борди, «Мен бир мискин одамман. Тоғдан ўта олмай, йўлда қолиб кетдим. Аввало Аллоҳ, қолаверса, сенинг ёрдаминг билангина манзилимга етиб олишим мумкин. Кўзингни қайтариб берган Зот ҳурмати, бир қўй бергин, манзилимга етиб олай», деди. У: «Ҳа, мен кўр эдим, бир куни Аллоҳ кўзимни қайтариб берди. Бу қўйлардан хоҳлаганингча олавер. Аллоҳга қасам, қанча олсанг ҳам, Аллоҳ учун малол кўрмайман», деди. Шунда фаришта: «Мол-мулкинг ўзингга буюрсин! Аллоҳ сизларни бир имтиҳон қилди, холос. Аллоҳ сендан рози бўлди, анави икковидан эса норози бўлди», деди.

Изоҳ: Бу қисса ҳар биримиз учун ўрнак бўлиши лозим. Банда муҳтож бўлганда яхшилик ҳақида ўйлаб, бой бўлганда яхшиликни унутиб қўймаслиги керак. Бойлик, соғлик ва чирой ҳар бир одам учун синов бўлиши, бу неъматларнинг шукрини адо қиладими, йўқми деб берилган бўлиши мумкин. Шунинг учун банда бу каби неъматларни ўзига берилган омонат деб билиши, улар учун Аллоҳ таолонинг динида кўрсатилганидек шукр қилиши, тасарруф қилиши лозим. Акс ҳолда булардан маҳрум бўлиши ёки ўша нарсалар унинг бошига бало бўлиши мумкин. Демак, ҳеч ким ўз ўтмишини унутмаслиги керак. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло берган неъматлардан муҳтожларга беришни эсдан чиқариб, бахиллик йўлига ўтмаслиги лозим.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бундан бир неча йил олдин сизга оламолам қувончларни ҳадя қилиб, қиз фарзандингиз дунёга келган эди. Қаранга, ҳашпаш дегунча балоғат ёшига етиб қолибди. Унинг давоми...

3543 19:20 / 16.09.2019
Кези келганда дам солиш ҳақида ҳам икки оғиз гапириб ўтишга тўғри келади. Бу борадаги асосий гаплар сеҳрнинг муолажаси борасидаги мавзуда эслаб ўтилди. .Дам солиш, давоми...

4600 08:08 / 09.12.2018
Қуръони Каримдаги Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардирrdquo деб бошланувчи Мўминун сурасини ўқир эканман, йигирма йилдан кўпроқ давоми...

2352 11:06 / 20.10.2020
Тасаввур қилинг, вафот этяпсиз. Охирги лаҳзаларингиз. Яшаган умрингиз кўз олдингиздан ўтяпти. Шунда қандай нарсалар хаёлингиздан ўтган бўларди. Ўйлаб давоми...

2423 15:45 / 31.08.2019
Аудиолар

123118 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44343 14:35 / 11.08.2021